АТОМ МАССАСИ

АТОМ МАССАСИ, атом оғирлиги — атом массаларининг атом массаси бирликларида ифодаланган нисбий қиймати. Атом массаси ифодасини инглиз ки-мёгари Ж. Дальтон 19-а. бошида фанга киритган. 1961 й. да қабул қилинган нисбий атом массалари бирликлари шкаласига асосан атом массаси бирлиги (атм. м. б.) углерод изотопи атоми 12С массасининг 1/12 қисмига тенг. Халқаро белгиси — U. Элементар зарралар, атом ядролари, атомлар, молекулалар массаси бирлиги сифатида қўлланилади. Атом массаси кимёвий элементларнинг энг муҳим кўрсаткичидир. Кимёвий элементлар атомларининг тузилиши ва хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари Атом массаси билан ўзаро боғлиқ. Бир кимёвий элемент изотопларининг Атом массаси қиймати турлича бўлади. Изотоплар аралашмасидан ташкил топган элементларнинг Атом массаси сифатида аралашма таркибидаги изотопларнинг процент миқдорларини ҳисобга олган ҳолда шу изотоплар Атом массасининг ўртача қиймати қабул қилинади. Ушбу қийматлар элементлар даврий системасида (масса сони келтирилган трансуран элементлар бундан мустасно) келтирилган. Атом массаси турли физик ва кимёвий усуллар билан аниқланади; улардан энг аниқроғи — масс-спектроскопиядир. Бу усулда элемент ионлари нисбий зарядларнинг қийматлари, бошқача айтганда, заряд катталигининг ион массасига нисбатан аниқланади. Бунинг учун ионларнинг электр ёки магнит майдонида тўғри чизиқли ҳаракатдан четга чиқиши текширилади. Физик усуллардан яна бири ядро реакциясига асосланган. Бунда ядрода бўладиган ўзгаришлар натижасида бир атом ядросининг иккинчи атом ядросига айланиши туфайли ажралиб чиқадиган энергиядан фойдаланилади. Кимёвий усуллардан бири — элементнинг бир неча кимёвий бирикмалари молекуляр массасини ва бу бирикмаларнинг кимёвий таркибини аниқлашга асосланган. Атом массасини тақрибан аниқлаш усуллари ҳам бор. Мас, улардан бири Дюлонг ва Пти қоидасига асосланган; бу қоидага кўра, элемент Атом массасининг ўша элементнинг солиштирма иссиқлик сиғими (С) га кўпайтмаси ўзгармас миқдор бўлиб, у тахм. 6,3 га тенг: АС~6,3.


Кирилл алифбосида мақола: АТОМ МАССАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
КИМЁ
ФИЗИКА
КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты