БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА БОТАНИКА БОҒИ

БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА БОТАНИКА БОҒИ, Ўзбекистон ФА Ботаника институти ва ботаника боғи — Тошкент ш. даги илмий муассаса. Унда табиий шароитда ўсадиган ўсимликлар дунёси ҳар томонламаўрганилиб, муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, улардан оқилона фойдаланиш, ўсимликлар интродукцияси ва биотехнологиясига оид муаммолар устида тадқиқот ишлари олиб борилади. Ботаника ин-ти 1932 й. да Ўзбекистон Фанлари қўмитаси қошидаги ўсимликлар хом ашёси бўлими асосида шаклланган ва 1941 й. дан Ботаника ва тупроқшунослик ин-ти деб атала бошлаган. 1948 й. да Тупроқшунослик бўлими мустақил инт бўлиб ажралиб чиққач, ботаникага оид ишлар Ботаника ва зоология и. т. ин-тида олиб борилди. 1950 й. га келиб мустақил Ботаника и. т. институти ташкил топди. 1998 й. да интга ботаника боғи қўшилгач, Ботаника ин-ти ва ботаника боғи деб аталадиган бўлди. Интда 11 лаб. бўлиб, булар орасида деярли барча қитъалардан йиғилган 1 млн. дан зиёд ўсимлик нусхаларига эга бўлган йирик Марказий гербарий лаб. Ўрта Осиёда ягона лаб. ҳисобланади. Инт бевосита табиатда иш олиб борадиган «Қизилқум чўл станцияси»га, Ғарбий Тяньшан (Угам тизмаси)да ва Орол денгизи бўйида жойлашган таянч нуқталарга эга. Интда ўсимликлар қоплами, экология, табиатни муҳофаза қилиш, палеоботаника, ўсимликлар хом ашёси, анатомияси, цитоэмбриологияси, Орол денгизи атрофидаги қуриб қолган ерларни қайта ўзлаштириш, чорва моллари учун емхашак базасини ташкил этиш, ифлосланган сувларни биологик усулда тозалашга оид муаммолар устида тадқиқот ишлари олиб борилади. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистоннинг табиий флораси ва ўсимликлар жамоасини ўрганиш устида олиб борилган фундаментал тадқиқотлар натижасида 4274 тур, 1023 туркум ва 138 оилани ўз ичига олган ва Беруний мукофотига сазовор бўлган 6 жилдли (рус тилида) «Ўзбекистон флораси», 125 оилага мансуб 8097 тур ва 1152 туркумни ўзида мужассамлаштирган 10 жилдли «Ўрта Осиё ўсимликлари аниқлагичи», 10 жилдли «Ўзбекистон замбуруғлари флораси», «Ўрта Осиё сув ҳавзалари сув ўтлари флораси», 3 жилдли «Ўрта Осиё кўкяшил сувўтлар аниқлагичи», 2 жилдли «Зарафшон флораси ва ўсимликлари», 2 жилдли «Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон ўсимликлари», 4 жилдли «Ўзбекистон ўсимликлар қоплами ва ундан оқилона фойдаланиш», 3 жилдли «Ўзбекистон палеоботаникаси», «Ўзбекистон Қизил китоби», «Чўл ўсимликларининг экологик анатомияси» каби 120 дан зиёд монография ва тўпламлар нашр этилди. Интда олиб борилган и. т. ишлари ўз мактаблари билан дунёга танилган Е. П. Коровин, А. М. Музаффаров, Қ. З. Зокиров, Ж. К. Саидов каби олимлар фаолияти билан бевосита боғлиқ.

Инт Германия, Англия, Ҳиндистон, Финляндия, Исроил, Хитой, Вьетнам, Туркия ҳамда МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда и. т. ишлари олиб боради. Интда ботаниканинг турли соҳаларига бағишланган халқаро симпозиумлар ўтказиб келинади, жумладан 1998 й. май ойида «ҒарбийЖан. Осиё ва Ўрта Осиё ўсимликлари ҳаёти» номи остида ботаникларнинг 5Халқаро анжумани ўтказилди. Интда 1 акад., 14 фан д-ри, 50 га яқин фан номзодларидан иборат 90 дан зиёд илмий ходим фаолият кўрсатади (2001). Интда ўсимликлар қопламининг камайиб кетиш сабаблари ва чўлларнинг кенгайиб бориш жараёнларини ўрганиш, экологик хариталар тузиш, ўсимликларнинг турли муҳитларга мосланиши ва инсонлар таъсирида уларнинг камайиб кетишини олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш, унинг хом ашёларини сақлаб қолиш ва ўтлоқлар ҳосилдорлигини ошириш, Орол муаммолари, шунингдек қимматбаҳо сувўтлар, замбуруғлар, юксак ўсимликлардан физиологик фаол моддалар ажратиб олиш, йўқолиб бораётган ва кам учрайдиган ўсимликларни сақдаб қолиш устида илмий изланишлар олиб борилади.

Ботаника боғи. Тошкент давлат унти қошидаги ботаника боғи асосида ташкил топди, расмийлашуви ва қурилиши 1950 й. дан бошланди. 1968 й. 1 янв. дан боғга и. т. институти макрми берилди. Ботаника боғи Республика миқёсида ўсимликларни интродукция қилиш (илгари ўстирилмаган янги ўсимликларни ўстириш, иқдимлаштириш ва улардан халқ хўжалигида фойдаланиш) масаласини ўрганиш ва ишлаб чиқишда илмий марказ ҳисобланади. Боғнинг 64 га майдони бўлиб, унда интродукция қилинган ўсимликларнинг тури ва навлари 1997 й. бошида 6 мингга етди. Шундан 2500 тури дарахт ва бута, қолгани бир, икки ва кўп йиллик ўтлардир. Бу ўсимликлар Осиё ва Европа мамлакатлари, Кавказ, Узоқ Шарқ ўлкаларидан, Шим. Америка, Хитой ва Ўрта денгиз бўйидаги мамлакатлардан келтирилган. Тропик мамлакатлардан олинган 800 дан ортиқ ўсимлик турлари оранжереяларда ўстирилади. Интродукция қилинган ўсимликлар орасида манзарали ва мевали дарахтлар, хилмахил резавор мевали буталар, шифобахш ўсимликлар бор. Кўчатлари кўкаламзорлаштириш учун экиладиган лола дарахти, ленкоран акацияси, пирамидал эман, пушти гулли акация, йирик баргли жўка, хитой тераги; манзарали кўп йиллик пиёзли ўсимликлардан лола, крокус, гиацинт; илдизпояли ўсимликлардан гулсафсар, саллагуллар, 90 дан ортиқ дурагай гибискус — пахтагул ўсимликлари етиштирилди. Боғ ҳар йили 15 мингга яқин уруғ намуналарини тарқатади ва ўз навбатида бошқа ботаника боғларидан ҳам уруғ олиб туради. У чет мамлакатлардаги 477 боғ ва 200 дан зиёд турли илмий ташкилотлар билан алоқа қилади. Ботаника боги мавзули тўплам ва уруғларнинг номи ёзилган индекс рисола (брошюра) чиқаради. Студентлар, мактаб ўқувчилари, табиатшунослар ва б. учун билим лаб. бўлиб хизмат қилади.

Англияда эълон килинган «Дунёдаги энг йирик ботаника боғлари» номли асарда Ўзбекистон ботаника боғи ҳам тилга олинган. Акад. Ф. Н. Русанов раҳбарлигида боғ ходимлари томонидан 14 жилдли «Ўзбекистон дендрологияси» (русча), «Ўсимликлар интродукцияси» номли 27 тўплам ва кўплаб монография ҳамда мақолалар нашр этди.

Ўктам Пратов, Озодбек Ашурметов.


Кирилл алифбосида мақола: БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА БОТАНИКА БОҒИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ЭРОН
БОТАНИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты