БОФОРТ ШКАЛАСИ

БОФОРТ ШКАЛАСИ — шамол кучини баҳолаш учун мўлжалланган 12 балли шкала (жадвал); шамолнинг ердаги буюмларга таъсири ва денгизнинг тўлқинланиш даражасига қараб аниқланади. Бофорт шкаласига кўра, 12 балл қуйидагича белгиланади (баъзи балларга нисбатан): О балл — штиль (шамол эсмаётган пайт, бунда тутун тикка кутарилади, денгиз сувининг сатҳи кўзгудай тинч туради); 4 балл — мўътадил шамол (шамол ёқимли эсиб туради; бунда шамол чанг ва қоғоз парчаларини ердан кўтариб учиради, дарахтларнинг ингичка шохлари тебранади, денгиз сувида узунузун тўлқинлар пайдо бўлади); 6 балл — кучли шамол (бунда дарахтларнинг йўғон шохлари тебранади, телеграф симлари гувиллайди, денгиз сувида йирик тўлқинлар пайдо бўлади); 10 балл — бўрон (кучли шторм) — бунда иншоотларда бузилишлар рўй беради, дарахтларнинг шохлари ерга теккундай бўлиб эгилиб тебранади, денгиз сувида баландбаланд тўлқинлар пайдо бўлади, сув юзи кўпириб кетади, тўлқинларнинг узун чўққилари пастга қараб эгилибэгилиб тушади; 12 балл — довул (бунда анча жойдаги иншоотлар бузилади, денгиз устидаги ҳаво кўпик ва сув томчилари билан тўлиб кетади, денгиз сирти кўпиради, кўриниш ёмонлашиб кетади). Қолган баллар шу кўрсатилган баллар ўртасидаги ҳолатлар ва ҳодисалар (аломатлар)ни билдиради. Инглиз ҳарбий гидрографи ва харитачиси Ф. Бофорт (1774—1857) 1806 й. таклиф қилган.


Кирилл алифбосида мақола: БОФОРТ ШКАЛАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АМУДАРЁ
Леван Горозия - Шторм
Леван Горозия - Шторм


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты