БОШЛАНҒИЧ УРУҒЧИЛИК

БОШЛАНҒИЧ УРУҒЧИЛИК — янги ҳамда р-нлаштирилган экин навлари ва дурагайлари уруғларининг навдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини сақлаб қолган ҳолда ялпи кўпайтириш. Истиқболли янги навлар элитаси навни дастлабки кўпайтириш уруғчилик хўжаликларида, р-нлаштирилган навлар элитаси ихтисослаштирилган элитауруғчилик хўжаликларида етиштирилади. Янги ва р-нлаштирилган навлар дастлабки кўпайтириш устидан муаллифлик назоратини селекция муассасалари — оргинаторлар олиб боради. Экин турига кура (донли, мойли, техника, емхашак ва б.) экинларни ташкил этишда турли схемалар қабул қилинган. Mac, ғўза уруғчилиги схемасида Бошланғич уруғчилик босқичи 1йилги уруғлик кўчатзори (суперэлита) ва й2илги уруғлик кўчатзори (элита)ни ўз ичига олади (қ. Уруғчилик).


Кирилл алифбосида мақола: БОШЛАНҒИЧ УРУҒЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ ИНСТИТУТИ
ФРАНЦИЯ
ҒЎЗА
ДАВЛАТ УРУҒЧИЛИК НАЗОРАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты