БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР — Ўзбекистонда махсус бошқарув тартибқоидаларига риоя қилмаслик, давлат муассасалари ёки жамоат бирлашмаларининг меъёрий иш фаолиятини бузишда ёхуд ҳокимият вакилларининг меъёрий фаолият тартибига тажовуз қилишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлар. Одил судловга қарши, хўжалик фаолияти ва жамоат хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар ҳам маълум даражада бошқарув тартибига тажовуз қилади. Бошқарув тартибига қарши жиноятларни шартли равишда субъектига қараб, 2 гуруҳга бўлиш мумкин:

1) мансабдор шахслар томонидан содир қилинадиган жиноятлар (ЎзР ЖК, 205—210моддалар);

2) мансабдор бўлмаган ҳар қандай шахслар томонидан содир қилинадиган жиноятлар (ЎзР ЖК, 211 — 229моддалар).

Фақат 18 ёшга тўлган мансабдор шахсгина гур1уҳга кирувчи жиноятларнинг субъекти бўла олади ва уни айблаш учун бу жиноятлар фақат ҳокимият ёки мансаб ваколати билан боғлиқ ҳолда содир қилинган бўлиши шарт. Мансабдор бўлмаган шахслар бундай жиноятларнинг бажарувчиси бўла олмайди, аммо уларда иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин. Мае, пора олиш бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса (210модда, 2қисм, «г» банди), уларни айблаш учун гуруҳ аъзоларининг барчаси мансабдор шахс бўлиши, мансаб ваколати юзасидан пора берувчининг манфаатлари учун муайян ҳаракатларни бажара олиши, жиноятлар мансабдор шахсларнинг фақат ҳокимият ёки мансаб ваколати билан боғлиқ ҳолда содир қилинган бўлиши шарт.

Мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиши, мансабга совуққонлик билан қараши, ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги, ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб, сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб, сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда пора олиш и каби ҳаракатлари ҳам бошқарув тартибига путур етказади. Мансабдор шахсни мазкур жиноятларда айблаш учун унинг қилмишлари туфайли фуқароларнинг ҳуқуклари ёки қонун билан қўрикланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий ёки кўп микдорда зарар етказилиши асос бўла олади (ЎзР ЖК, 205—210моддалар). Пора олишберишда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик билан ҳақ беришни талаб этиш, давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш, фаолияти тақйқланган жамоат бирлашмалари тузиш, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш тартибини бузиш, тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш ёки фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш ва б. ҳам (ЎзР ЖК, 211—229моддалар) белгиланган бошқарув тартибини амалга оширишга зарар етказади.


Кирилл алифбосида мақола: БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты