АХАЛТАКА ОТ ЗОТИ

АХАЛТАКА ОТ ЗОТИ — салт миниладиган қад. от зотларидан бири. Халқ селекциясида Жан. Туркманистондаги Ахалтака вохасида яшаган туркманларнинг така қабиласи етиштирган. Ахалтака от зоти қуруқ иссиқ иқлимга мослашгани, ниҳоятда чопқирлиги билан ажралиб туради (пойгада 1000 м масофани 1 мин. 05 сек. да босиб ўтади). Ахалтака от зотининг тўши тор, сағриси ихчам ва чўзинчоқ, оёқлари нозик, чиройли, териси юпқа ва тақир. Туси аксарият ҳолларда тўриқ, кўк ва саман тусда бўлади. Соф зот отлар ичида ўзининг кўркамлиги ва ҳаракатчанлиги б-н ажралиб туради. Айғирларининг қарчиғайигача баландлиги 157 см (айрим ҳолларда 160 — 165 см), кўкрак қафаси айланаси 167 см, тўпиғи айланаси 19 см. Асосан Туркманистон ва Қозоғистонда, Россия, ГФР, АҚШда боқилади. Ахалтака от зоти иштирокида кўпгина чопқир от зотлари чиқарилган.


Кирилл алифбосида мақола: АХАЛТАКА ОТ ЗОТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ГЕРМАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты