БОШҚИРДИСТОН

БОШҚИРДИСТОН (Башкортостан), Башкортостон Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Россиянинг Европа қисмида, Жан. Уралда, Уралолди ва Уралортидаги текисликларда жойлашган. Майд. 143,6 минг км2. Аҳолиси 4 млн. 110,3 минг киши (1999). Бошқирдистонда 54 туман, 20 шаҳар ва 41 шаҳарча бор. Пойтахти — Уфа ш.

Давлат тузуми. Бошқирдистон — республика. Амаддаги Конституцияси 1993 й. 24дек. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент. Қонун чиқарувчи олий ваколатли органи — Давлат Мажлиси (қурултой). У Вакиллар палатаси ва Қонун чиқарувчи палаталардан иборат. Олий ижроия ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.

1995 й. дан Бошқирдистон — Европа маҳаллий минтақавий ҳокимиятлар конгресси, 1996 й. дан Европа минтақалари ассамблеяси аъзоси. Австрияда Б. Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ваколатхонаси очилган.

Табиати. Б. Европа билан Осиё туташган жойда. Ғарбий қисми орасира учрайдиган текислик, шарқий қисми асосан тоғли жойлар. Жан. ғарбида БугулмаБелебей қирлари, жан. да Ялпи Сирт тармоқлари, шим. шарқида Уфа ясситоғлиги (бал. 400—500 м гача), шаркда Жан. Урал тоғи (энг баланд нуқгаси — Ёмонтов, 1640 м) бор. Бошқирдистонда темир рудаси, мис, олтин, рух, алюминий, хром, марганец, гипс, оҳактош, минерал ресурслар, нефть, газ, кўмир, тош туз конлари бор. Иқлими — континентал. Янв. нинг ўртача т-раси 14°, 17,5°, июлники 16,5°, 20,5». Йиллик ёғин миқцори 300—500 мм, тоғларда 500—600 мм. Энг йирик дарёси — Оқ Идил. Б. нинг каттагина текислик қисми қора тупроқли ўрмондашт ва даштдан иборат; тоғли қисмида баландлик минтақалари (ғарбий ён бағрида дубжўка, шарқий ён бағрида оққарағайқорақарағай ўрмон минтақалари) бор. Бошқирдистон ҳудудининг 1/3 кисми қора тупроқ, 1/3 қисми сур тусли ўрмон тупроғи ва қолган қисми бошқа тупроқлар билан қопланган. Майд. нинг 40% и ўрмонзор (5 млн. га). Мўйнали ҳайвонлар ва қушлар кўп. Уралолди табиатини муҳофаза қилиш учун қўриқхоналар барпо этилган.

Аҳолиси. Бошқирдистоннинг туб аҳолиси бошқирдлар бўлиб, руслар, татарлар, чувашлар, марилар, украинлар, мордвалар, удмуртлар ва б. халклар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 65%. Иқтисодиётнинг нодавлат секторида меҳнатга яроқли аҳолининг 54% банд. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 28,1 киши. Йирик шаҳарлари: Уфа, Стерлитомоқ, Салават, Белорецк, Ишимбой.

Тарихи. Бошқирд халқи шаклланган қад. ҳудуд Ўрта Уралнинг бир қисмини, Жан. Уралнинг ҳаммасини ҳамда Волга, Кама, Тобол ва Ёйиқ (Урал) дареларининг оралиғидаги майдонни ўз ичига олган. Жан. Уралдаги горлардан юқори ёки қад. палеолит даврига мансуб, Миас, Исети ва Пишма дарёлари бўйидан эса неолит даврига мансуб ибтидоий одамларнинг қолдиқлари топилган. Араб манбаларида (Ибн Фазлон) бошқирдлар «башгирд» («башгурд») номи билан 9-а. дан бошлаб тилга олинган. 9—13-а. ларда улар Уралнинг жан. да ва Каспий бўйи чўлларида, Волга билан Ёйиқ дарёлари оралиғида яшаганлар. Бошқирд халқи асосан турк ва угор қабилаларидан ташкил топган. Улар кўчманчи чорвадор бўлиб, овчилик, балиқчилик ва ўрмон асаларичилиги билан шуғулланганлар. Бошқирдлар илгари бутпараст бўлишган, кейинчалик (10-а. дан бошлаб) Ғарбий Бошқирдистонга ислом дини кириб келган. 1229 й. да Бошқирдистонга татармўғул истилочилари бостириб кирди. Ботухон қўшинлари 1236 й. да Бошқирдистонни бутунлай забт этди. 15-а. нинг ўрталарига келиб Олтин Ўрда бир неча хонликларга бўлиниб кетгандан кейин Жан. ва Жан.

Шарқий Б. Нўғой Ўрдаси таркибига, Ғарбий Бошқирдистон Қозон хонлиги таркибига кирди. Бошқирдистоннинг шим. шарқий қисмини эса Сибирь хонлиги босиб олди. 16-а. нинг ўрталарида руслар томонидан Қозон хонлиги тугатилгач (1552), бошқирдлар рус давлатига тобе бўлиб қолди. 1557 й. да Бошқирдистоннинг катта қисми, сўнг Ғарбий Сибирнинг қўшиб олиниши ва Сибирь хонлиги тугатилиши билан (16-а. охири — 17-а. бошида) Бошқирдистоннинг шим. шарқий қисми ҳам Россияга қўшилди. Феодаллар зулмининг кучайиши, амалдорларнинг ясоқ тўловини ундиришдаги хиёнаткорлиги ва рус помешчикларининг энг яхши ерларни тортиб олиши Бошқирдистонда каттакатта қўзғолонларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Қўзғолонларни подшо ҳукумати шафқатсизлик билан бостирди. Булар тарихга 17—18-а. лардаги бошқирд қўзғолонлари номи билан кирди. 1773—75 й. лардаги Е. И. Пугачёв қўзғолони (бу қўзғолонда бошқирд халқининг қаҳрамони Салават Юлаев иштирок этган) ҳам подшо ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатига ва маҳаллий зулмга қарши қаратилган эди.

18-а. дан Бошқирдистонда саноат тармоқлари, савдо муносабатлари тараққий эта бошлади. Бошқирдистон иктисодиётига Урал кон саноати катта таъсир кўрсатди. 1917 й. фев. тўнтаришидан кейин бошқирд ватанпарварлари мусулмон шўросини туздилар, аммо большевиклар бу йўлдаги ҳаракатларни миллатчилик деб эълон қилиб, мусулмон шўроларини шафқатсизлик билан тарқатиб юбордилар ва зўрлик билан шўро ҳокимиятини ўрнатдилар. Шу тариқа 1919 й. 23 мартда Россия таркибида Бошқирдистон АССР ташкил топди. 1990 й. 11 окт. да республика Олий Кенгаши Бошқирдистоннинг давлат суверенитети ҳақидаги декларацияни қабул қилди. 1992 й. фев. дан Бошқирдистон янги ном — Башкортостан Республикаси номини олди. Бошқирдистонда 7 партия ва 200 га яқин жамоат ташкилоти рўйхатга олинган.

Хўжалиги. Бошқирдистон ривожланган саноат ва йирик қ. х. ишлаб чиқаришига эга.

Саноати нефть қазиб олиш, нефтни кайта ишлаш, кимё, нефть кимёси, машинасозлик, металлсозлик, ёғочсозликка, қора ва рангли металлургияга ихтисослашган. Нефть Арлан, Чекмагуш конларида, Шкалово, Белебей, Ишимбой ш. лари атрофида қазиб чиқарилади. Стерлитомоқ ва Салаватда йирик нефть кимё корхоналари бор. Бу корхоналарда бензин, керосин, дизель ёқилғиси, кокс, битум, мазутнинг турли хиллари ишлаб чиқарилади. Машинасозлик мажмуида 25 тармоқ бўйича 130 га яқин корхона мавжуд. Электр техника ва приборсозлик саноати марказлари — Уфа, Октябрьский, Туймази. Станоксозлик ва қувур ётқизгич машиналари и. ч. корхоналари Стерлитомоқда, қ. х. ва ёғоч тайёрлаш машинасозлиги корхоналари Нефтекамск ва Учалада, металл буюмлар ва бинокорлик асбоблари и. ч. корхоналари Белорецкда жойлашган. Мудофаа корхоналари ва қирувчи самолётлар учун моторлар Уфада, ўзиюрар гаубицалар Стерлитомоқда, вертолётлар Кумертовда, тиббиёт ойналари Туймазида, қурилишбоп ойна Салаватда ишлаб чиқарилади. Нефтекамскда автомобилсозлик корхоналари бор. Кумертовда табиий газ, қўнғир кўмир, Туканда темир руда, Сибайда оҳактош, мисрух рудалари қазиб олинади. Ёғочсозлик (фанера, мебель, йиғма уйлар, гугурт), озиқ-овқат (унёрма, қандшакар, ёғ, пишлоқ, сут, гўшт маҳсулотлари), енгил саноат (пойабзал, кийим-кечак, трикотаж и. ч.) ривожланган. Бошқирдистонда 12 иссиқлик электр ст-яси, Кармановода йирик давлат электр ст-яси, Павлово ГЭСи бор. Хусусийлаштирилган корхона ва маҳаллий мулк объектларида аҳолининг салкам 40% банд. Улар саноат маҳсулоти жами ҳажмининг 80% гача бўлган қисмини беради.

Қишлоқ хўжалиги. Б. деҳқончиликсаноат мажмуида 600 дан ортиқ жамоа хўжалиги, 400 га яқин агротузилма, қ. х. маҳсулотларини қайта ишловчи 100 дан ортиқ корхона мавжуд. Республикада қ. х. га яроқли ерлар 7375,2 минг га, шундан 4834,5 минг га ҳайдаладиган ерлар, 6 минг га яйлов, 181,5 минг га томорқа участкалари; сув ҳавзалари майд. — салкам 160 минг га, балиқ боқиладиган кўл ва ҳавзалар — 2 минг га, шундан 650 га маданий балиқчиликка ажратилган. Асосий экинлари: ғалла, қанд лавлаги, картошка, кунгабоқар, сабзавот. Урал тоғи ён бағирларида боғдорчилик ривожланган. 3500 дан кўпроқ деҳқон (фермер) хўжаликлари ташкил этилган, уларга 85 минг га ер ажратиб берилган. Шахсий ёрдамчи хўжаликларда картошканинг 95%, сабзавотнинг 78%, гўштнинг 57% етиштирилади. Қорамол, майин жунли ва ярим майин жунли қўй, чўчқа, парранда боқилади. Йилқичилик ва асаларичилик катта аҳамиятга эга. Бошқирдистон қимизи ва асали машҳур.

Транспортнинг асосий тури т. й. (уз. 1500 км дан ортиқ). Бошқирдистон ҳудудидан Москва — Самара — Уфа — Челябинск ва Уфа — Оренбург автомобиль йўллари, Туймази — Уфа, Ишимбой — Уфа, Ишимбой — Орск ва б. нефть ҳамда газ қувурлари ўтади. Қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. —25 минг км. Бошқирдистон ҳудудида 13 компрессор ст-яга эга бўлган газ қувурларининг уз. — 4,5 минг км. 1991 й. дан «Бошқирдистон авиация йўли» компанияси ишлаб келмоқда. Уфа, Белорецк, Октябрьский ш. ларида аэропортлар бор. Оқ Идил ва Уфа дарёларида кемалар қатнайди.

Ташқи иқтисодий алоқалари . Б. га кредит берган асосий давлатлар: Австрия, Германия, Болгария, Венгрия, АҚШ, Туркия, Сингапур, Польша, Хитой, Япония, Ҳиндистон. Сармоя лойиҳаларининг асосий сохалари: нефтни қайта ишлаш корхоналарини янги техника б-н жиҳозлаш, нефть конқудуқларидан фойдаланиш самарасини ошириш, экология иншоотлари қуриш, бинокорлик материаллари и. ч., рангли металлургия ва машинасозликни, деҳқончиликсаноат мажмуини ривожлантириш ва б. Б. корхоналари 70 дан ортиқ мамлакатга ўз маҳсулотини чиқаради. Бошқирдистон экспортида ёқилғи (60%), кимё ва нефть кимёси (30%) саноати маҳсулотлари асосий ўрин олади. 1996 й. да Бошқирдистон 2 млрд. долларлик маҳсулотни четга чиқарди. Унинг 70% дан кўпроғи Финляндия, Швеция. Бельгия, Букж Британия, Австрияга тўғри келди. Четдан сотиб оладиган молларининг ярмисини машина, асбобускуна, транспорт воситалари, 20% ни кимёвий маҳсулотлар, ўғитлар, каучук ташкил қилади.

Тиббий хизмати. Бошқирдистонда 370 касалхона муассасаси бўлиб, улардаги ўринлар 50 мингдан ошади. Салкам 16 минг врач, 400 га яқин дорихона, 32 санаторий, 55 профилакторийсанаторий бор. Асосий курортлари: Аксакове, Алкино, Шафраново, Юматово, Яктикўл, Янгантов.

Маорифи ва фани. Бошқирдистонда 1800 га яқин мактабгача тарбия муассасаси, 3 мингдан кўпроқ мактаб, 27 техникум, 26 билим юрти, 23 коллеж, 50 ёш техниклар ва табиатшунослар ст-яси, 15 болалар сайёҳлик маскани, 200 дан кўпроқ болалар ва ўсмирлар спорт, мусиқа ва бадиий мактаби бор. Бошқирдистон университеты, умуман 1! олий ўқув юртида 160 соҳа ва ихтисослик бўйича таълим берилади. 1991 й. дан Б. Фанлар академияси ишлай бошлади. Энг йирик илмий муассасалари: Нефть кимёси муаммолари, Нефть кимёси ва катализи, Нозик органик синтез, Энергия ресурсларини ташиш муаммолари, Гербицид ва ўсимликлар ўсиши регуляторлари технологияси интлари, Бошқирдистон асаларичилик тажриба ст-яси ва б. Б. да 10 мингдан зиёд илмий ва илмийпедагог ходимлар ишлайди.

Республикада 8 мингдан ортиқ спорт иншооти, жумладан 42 стадион бор.

Матбуоти, радиоэшиттириш ва телекўрсатуви. Бошқирдистонда 200 га яқин оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатади. 7 тидда республика газ. ва жур. лари чиқарилади, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар олиб борилади. 1994 й. да «Башинформ» давлат ахборот агентлиги ташкил этилган.

Адабиёти. Бошқирдистон халқининг қаҳрамонлик эпослари, она юртни мадҳ этувчи қўшиқпар ва б. фольклор намуналарида халқнинг орзуўйлари ифодаланган Салават Юлаев ижоди озодлик, демок ратия ғоялари билан суғорилган. 19-а. охири адабиётида маърифатпарварлик та мойили кучайди. 19-а. 2-ярми —20-а. бошларида М. Оқмулла, М. Бикчурин, Мажид Ғафурий, Сайфи Қудаш, А. Тойиров, Ш. Бабич каби шоирлар ижод қилди. 2-жаҳон уруши йилларида Р. Неъматий, Мустай Карим ва б. шоирларнинг шеърларида, С. Агиш ва Б. Бикбойнинг драмаларида халқ қаҳрамонлиги улуғланди. Урушдан кейин X. Давлетшина «Иргиз», С. Агиш «Пойдевор», А. Бикчентоев «Оққушлар Уралда қолади», В. Валиев «Май ёмғири» романларини, X. Карим «Ёруғ юлдуз», С Қулибой «Жангдан кейин», Т. Арслон «Олтин булоқ», «Юртим» достонларини ёзди. И. Абдуллин драмалари, X. Мухтор, Л. Каримова қиссалари, 3. Биишева, X. Гиляжев романлари нашр қилинди. С. Қудаш, М. Карим, А. Бикчентоев ва б. адибларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган.

Меъморлиги. Азалдан йиғма ўтов (тирмэ)лар кўчманчи бошқирдларнинг уйи бўлган. Ўрмон ва тоғли жойларида эса турар жойлар ёғоч, тош ва сомонли лойдан қурилган. Бошқирдистон даги мачит, Мадраса ва мақбараларда ВолгаКама Булғорияси меъморлигининг таъсири сезилади. 16— 18-а. ларда Стерлитомоқ, Белебей, Бирск ва Уфа каби шаҳарлар рус меъморлиги асосида барпо этилган. 19-а. —20-а. бошларида иморатлар ёғоч ва ғиштдан дастлаб классицизм ва кейинроқ эклектизм услубида солинган. Эски шаҳарлар қайта қурилиб, янги шаҳарлар (Салават, Октябрьский, Нефтекамск) барпо этилди. Уфадаги маданият саройи, саноат уйи, унт биноси, Бошқирдистон академик драма театри, давлат цирки ва спорт саройи, Октябрьскийдаги спорт саройи, техника уйи, Салаватдаги маданият саройи диққатга сазовор. Буларнинг меъморлари — Н. И. Шабаров, В. М. Любарский, С. И. Якшин ва б.

Тасвирий санъати. Бошқирдистонда гулдор, нақшли матолар (харауси пешонабоғи), палослар, парда (шаршав), гулдор сочиқлар тўқиш, каштачилик, гул тикилган мовут пойабзаллар, нақшинкор металл ва чарм буюмлар ясаш қадимдан ривожланган. Бошқирдистон тасвирий санъатининг вужудга келиб, камол топишида биринчи бошкирд рассоми К. А. Давлаткелдиев (асосан портретчи), М. Н. Елгаштина, А. Э. Тюлкин ва б. катта роль ўйнади. 1920 й. да Уфада Бадиий музей, 1926 й. да Бадиий билим юрти (ҳоз. Уфа санъат билим юрти) очилди. 20-а. ўртаси ва охирларида В. П. Андреев, П. П. Салмасов, Р. М. Нурмухаметов, А. Ф. Лутфуллин, А. X. Содиқрва каби санъаткорлар баракали ижод қилдилар.

Мусиқаси. Бошқирдистон халқ мусиқасида бир овозли хонандалик, оҳангдор, мусиқа безакларига бой, эркин тарзда ривожланувчи «узункуй»лар, рақсбоп «қисқакуй» ва «такмак»лар, дўмбира жўрлигида ижро этиладиган достонлар, шунингдек қўрай, қўбиз, гармон, мандолина каби созлар кенг тарқалган. X. Ахметов, М. Валиив, Ҳ. Займов, 3. Исмағилов, Р. Муртазин, Н. Собитов, Т. Каримов сингари композиторлар қўшиқ, кантата, опера, балет, симфоник, камер асарлар яратишди. 1938 й. да Уфада Бошқирд давлат опера ва балет театрига асос солинди. Унда миллий опералар саҳналаштирилди. Ижрочилардан 3. Насритдинова, Б. Валеева, Г. Хабибуллин, М. Хисматуллин, А. Абдураззоқов, И. Газиев, Р. Шайхутдинов, С. Арчинбоева ва б. лар машҳур.

Театри. Бошқирдистоннинг профессионал театр санъатига 20-а. бошларида асос солинди. 1919 й. Стерлитомоқ ш. да бадиий ҳаваскорлик тўгараги заминида биринчи миллий театр (1922 й. дан Уфада; ҳоз. Бошқирдистон академик драма театри) ташкил қилинди. 1926 й. да Бошқирдистон мусиқа техникуми (кейинчалик Санъат техникуми) очилди. Бошқирдистон театри тараққиёти М. Магадеев, О. Ханов, Т. Бабичева, Н. Ирсаева, Т. Макрушина, Ш. Муртазин, А. Мубаряков, 3. Бикбулатова, X. Ибрагимов, А. Тагиров каби реж., актёр ва драматурглар номи б-н боғлиқ. 1933 й. да кўчма қўғирчоқ театри, 1938 й. да Бошқирд опера ва балет театри ташкил қилинди, театр ўз репертуарини миллий асарлар ҳисобига бойитди. Булардан ташқари «Hyp» татар театри, Салават, Сибай, Туймазида театр жамоалари, «Ирандик», «Йондаз», «Лайсан», «Агидель», «Энгие» каби ҳаваскор рақс жамоалари мавжуд.

Бошқирдларнинг халқ байрамлари жозибадор. Кишлоқларда «казомоха», яъни «ғоз пати» байрами қиш киришида ўтказилади. Бунда ғозлар сўйилиб, қўниқўшнилар меҳмон қилинади. Кўкламги экинтикин тугаши пайтида сабантуй ўтказилади. Қопда югуриш, от пойгаси, миллий кураш, кўз бойлаб тувак синдириш каби мусобақалар бўлади. Сабантуй ғаллакорни жасоратли меҳнатга илҳомлантиради. Овул куни, қишлоқ куни сингари янги байрамлар ҳам урф бўлган.

1990 й. дан Б«ашкортостан» киностудияси ишлайди. У асосан ҳужжатли фильмлар ва кино жур. лар ишлаб чиқаради.


Кирилл алифбосида мақола: БОШҚИРДИСТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ГЕРМАНИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты