АХИЛИЯ

АХИЛИЯ (юн. а — инкор қушимчаси ва chylos — шира) — овқат ҳазм қилиш суюқликлари бўлмаслиги меъда А. си — меъда ширасининг йўқ бўлиши, меъдада хлорид кислота ва ферментлар ишлаб чикарилмаслиги; панкреатик Ахилия — меъда ости бези ташқи секрециясининг ҳосил бўлмаслиги. Ахилия меъда ва б. аъзоларнинг касалликлари натижасида, мас, меъда безлари атрофияси (органик Ахилия) ёки оғир руҳий кечинмалар, меъда безлари нервига зарарли моддалар таъсир қилиши оқибатида меъда ҳазм фаолиятининг заифлашиши сабабли (функционал Ахилия) руй беради. Ахилия зўрайганда овқат ҳазм бўлиши қийинлашади, хусусан гўшт ва оқсилли овқатлар ейилганда меъдада ҳазм бўлмай, ичакка ўтади, натижада ичакка зўр келиб, унинг иши ўзгаради (ич дам бўлиб, оғриб туради, ич суради ва ҳ. к.). А. да беморларга меъда шираси, хлорид кислота, пепсин, витамин С (мева ва сабзавот шарбати, наъматак, қора смородина дамламаси), витамин В,, В2 (нухат, жигар препаратлари — экстракт, камполон) берилади.


Кирилл алифбосида мақола: АХИЛИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Джиган (GeeGun) - Дам
ФЕРМЕНТЛАР
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты