БОҒДОРЧИЛИК

БОҒДОРЧИЛИК, мевачилик — 1) қ. х. нинг мева, узум ва резавор меваларни етиштирадиган муҳим соҳаси. Аҳолининг мева ва мева маҳсулотларига, саноатнинг мева хом ашёсига бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Соф Боғдорчилик (олма, нок, ўрик, гилос ва б. етиштириш) ва кўчатчилик (кўчатзорларда мевали дарахтлар кўчатлари етиштириш) тармоқпарига бўлинади. Жаҳон боғдорчилигида 200 дан ортиқ мева, резавор мева, ёнғоқ мева турлари экилади, улардан 100 мева тури саноат аҳамиятига эга. Олма, зайтун, финикия палъмаси, банан, манго, ток энг кўп экиладиган мева турларига киради. Б. Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Аргентина, Бразилия, Япония, Испания, Франция, Италияда ривожланган. Ўрта Осиёдаги Боғдорчилик ҳақида дастлабки маълумотлар мил. ав. 1-минг йилликнинг ўрталарига оид юнон, хитой, рим манбаларида учрайди. Ўрта Осиё кўпгина мева турларининг ватани ҳисобланади. Асрлар давомида халқ селекцияси асосида ўрик, олма, нок, ёнғоқ, бодом, анор, ток ва б. нинг жуда серҳосил навлари яратилган. Уларнинг кўплари сифат жиҳатидан дунё коллекциясида ўзининг такрорланмас ўрнига эга. 20-а. бошларида ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида тахм. 50 минг га боғ, жумладан 22 минг га мевазор, 37 минг га токзор бўлган. Боғларнинг асосий майдонлари Фаргона водийси (24%), Тошкент воҳаси (36%) ва Зарафшон водийси (токзорларнинг 50%) га тўғри келар эди. Боғларда данакли мевалар 70% ни (асосан ўрик), уруғли мевалар (олма, нок, беҳи) 25% майдонни эгаллаган эди. Шаҳар ва қишлоқлар атрофларида алоҳида мевазорларда аҳолининг боғлари ва чорбоғлари (мевазор, токзор, полиз ва сайилбоғ)да мевалар, ток, турли гулларнинг маҳаллий навлари экиб келинган. Етиштирилган мевалар янгилигида истеъмол этилган, лекин қоқи ва майиз солиш асосий ўринда турган. 20 й. ларнинг 2-ярмидан ихтисослаштирилган мевачилик ва токчилик хўжаликлари барпо этила бошлади, тоғ ва тоғ этаклари зоналарида жойлашган жамоа хўжаликларида ҳам бу тармоққа катта эътибор берилди. Меваларнинг нав таркибини яхшилаш мақсадларида олма, нок, узум ва б. нинг Европа мамлакатларида етиштирилган навлари келтириб экилди. 50-й. лар охири — 60-й. ларда 2500—3000 га боғ ва токзорларга эга бўлган агрокомбинатлар ташкил этилди.

Республикада мева ва резавор меванинг 20 тури экилади. Уруғли мева дарахтлари (олма, нок, беҳи ва б.), данакли мева дарахтлари (ўрик, шафтоли, олхўри, гилос, олча, олуволи ва б.), субтропик ўсимликлар (анор, анжир), ёнғоқ мевалилар (ёнғоқ, писта, бодом), резавор мевалилар (қулупнай, малина, смородина, чаканда) асосий ўринни эгаллайди. Олма, нок ва токнинг ёзги, кузги ва кишки навлари муҳим хўжалик аҳамиятига эга. Токчилик қадимдан Тошкент, Самарқанд вилоятлари, Фарғона водийсида тараққий этган, хўраки, майизбоп ва консерва маҳсулотлари (шинни, мураббо, шарбатлар) ҳамда виночилик йўналишларига эга. Ўзбекистонда мева қоқилари ва майизнинг ноёб хиллари тайёрланади. Республикага тропик ва субтропик минтақалардан олиб келинган лимон, апельсин, мандарин, уноби, шарқ хурмоси, пекан каби мевалар тобора кўпроқ майдонларда экилмоқда. Андижон, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида кўпгина хўжаликларда иссиқхона лимонзорлари барпо қилинган. Республика бўйича бундай иссиқхоналар майдони 427 га дан кўпроқ (2001). 90-й. лардан бошлаб пахта майдонлари қисқартирилиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси; Хоразм, Бухоро, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида кўплаб боғ ва токзорлар ташкил этилди. Республикада 100 дан ортиқ ихтисослаштирилган Боғдорчилик хўжаликлари бор. Республикада боғларнинг умумий майд. 320 минг га га етди (мева боғлари 199 минг га, токзорлар 120 минг га), ялпи мева ва узум ҳосили 833 минг т дан ошди (1999). Меванинг ҳар бир вилоят, туманнинг тупроқ ва иклим шароитига мослаштирилган, р-нлаштирилган навлари экилади.

2) Боғдорчилик фан сифатида мевали дарахтларнинг тузилиши, ўсиши, ривожланиши, кўпайиши ҳамда ҳосил бериш қонуниятларини, шунингдек уларнинг ташқи муҳит билан алоқадорлигини ўрганади, турли табиий муҳитда ўсиб, яхши ҳосил беришини таъминлаш учун илғор агротехника усулларини ишлаб чиқади. Боғдорчилик биол., тупроқнинг физик ва кимёвий хусусиятлари, ўсимликлар физиологияси, агрокимё ҳамда умумий деҳқончилик билан бевосита алоқадор бўлиб, Боғдорчилик агротехникасининг барча усуллари шу фанларга асосланади. Ўзбекистонда Боғдорчиликни ривожлантиришда акад. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институты ва Ўзбекистон Ўсимликшунослик институтитшт хизмати катта. Кейинги йилларда мева, резаворлар ва токнинг 200 дан ортиқ серҳосил навлари яратилди, бошқа мамлакатлардан келтириб ик,лимлаштирилди ва экишга тавсия этилди.

Республикадакўчатчилик ишл а р и ҳам илмий асосга қўйилган ва марказлаштирилган. Р. Р. Шредер номидаги «Мевашарбат» корпорация ва унинг вилоятлардаги филиал ва хўжаликларида хўжаликлар ва боғбон, соҳибкорларга сотиш учун ҳар йили 10—12 млн. дона турли мева дарахтлари ва ток кўчатлари етиштирилади (яна қ. Ампелография, Помология).

Султан Холназаров.


Кирилл алифбосида мақола: БОҒДОРЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БРАЗИЛИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты