АҲМЕДОВА

АҲМЕДОВА Маъсума (1921 – Бухоро — 1972) — зардўз, Ўзбекистон халқ рассоми. Ёшлигидан Бухоро зардўзлик ф-касининг ишчиси. Бухоро зардўз усталари Расул Восиев, Ғайбулла Муҳамедовлардан таълим олган, Н. Аминов, Р. Мирзаевлар тажрибасидан ўрганган. Зардўзлик санъати ва бадиий усулларини мукаммал эгаллаган. Бадиий буюмларга нақшлар ишлаган, нодир зардўзи сўзаналар яратишда қатнашган: «Бузилмас иттифоқ» (1957), «Гириҳ» (1962, иккаласи ҳам В. Столяров чизгиси асосида), «Анор» сўзаналари ва б. Айниқса, «Байрам» сўзанаси (1958, чизгисини В. Столяров билан ҳамкорликда чизган, ҳаммаси Амалий санъат музейида) зардўзлик санъати анъаналарининг ёрқин намунасидир.


Кирилл алифбосида мақола: АҲМЕДОВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
ФРАНЦИЯ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты