БУРМАЛАНИШ ФАЗАСИ

БУРМАЛАНИШ ФАЗАСИ — бурмаланиш жараёнининг ривожланишидаги маълум бир даври. Узоқ вақт узлуксиз давом этадиган тектоник ҳаракатлар, айниқса бурмалар ҳосил бўлишида нисбатан қисқа давом этган тезланиш ҳодисаси. Бурмаланиш фазаси жинслар ётишида бурчак номувофиқлиги билан аникланади. Бурмаланиш фазаси тушунчаси 19-а. нинг 2чорагида Орбиньи ва Эли де Бамон илмий асарларида қўлланилган. Бурмаланиш фазасининг аниқ тушунчаси немис олими Штилле (1913, 1924 ва кейинги йилларда) томонидан берилган. Унинг фикрича, бурмалар қисқа фаза давомида вужудга келади. Ҳар қайси бурма алоҳида бурмаланиш фазасини англатади. Штилле Бурмаланиш фазаси ларига географик номларни берган (мас, Арденна, Такон ва б.). Кейинчалик Штилле изоҳи рус олимлари Наливкин (1936), Шатский (1937), Хаин (1950) ва б. томонидан танқид қилинди ва унга кўп тузатишлар киритилди. Хаин регионларни тавсифлашда Бурмаланиш фазасининг намоён бўлишини стратиграфик интервалига қараб аташни таклиф этди (мас, Эйфель олди Бурмаланиш фазаси).


Кирилл алифбосида мақола: БУРМАЛАНИШ ФАЗАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты