ЧИЛПИШ

ЧИЛПИШ, чеканка, декапитация — ўсимликни бўйига ўсишдан тўхтатиш, ҳосил тўплаш ва етилишини тезлатиш мақсадида ўсиш нуқтаси ёки ҳосил новданинг учки қисмини олиб ташлаш; қўшимча агротехника тадбирларидан бири. Чилпиш шаклланаётган ҳосилга озиқ моддаларнинг етиб келишини кучайтиради, уларнинг ривожланишига қулай шароит яратади. Асосан, ғўза, ток, мевали дарахтлар, тамаки, канакунжут, помидор ва б. чилпилади. Ғўзани Чилпишда унинг пояси ва ён шохлари учи олиб ташланади. Агротехник нуқтаи назардан ёруғлик ва иссиқлик режимини яхшилайди, кўсакларнинг ортиқча тўкилиб кетмаслигига, тупнинг ётиб қолмаслигига ёрдам беради, ҳосилдорликни 1—4% га оширади. Толанинг етилишини ва чаноқнинг очилишини тезлаштиради. Одатда, Чилпиш ғўза ялпи кўсаклай бошлаган пайтда — ўрта толали ғўзада 14 — 16, ингичка толали ғўзада 20—22 ҳосил шохи шаклланганда — июлнинг ўрталари — авг. нинг биринчи ўн кунлигида ўтказилади. Асосий поя учи 4—6 см, ён шохлар учи 2—3 см узунликда чилпиб ташланади. Ғўзани Чилпиш қўлда ёки махсус Чилпиш мосламалари, машиналарда ўтказилади. Токни Чилпиш новдаларининг пишишини тезлаштиради, уларда озиқ моддаларнинг тўпланишига ёрдам беради, қишга чидамлилигини оширади, етарли ёруглик, ҳаво, иссиқлик таъсирида ғужумлари йирик, рангдор ва ширали бўлади. Чилпиш суғориладиган ҳосилли токзорларда яхши самара беради. Токлар, биринчи марта шўра хомтокда (1—2 см), асосан, иккинчи марта авг. нинг 2ўн кунлигида новдаларнинг ўсиш даври секинлашганда чилпилади, бунда новдалар учининг 1/3 — 1/4 қисми олиб ташланади. Сабзавотч и л и кда бодринг ва помидор (иссиқхоналарда авг. да экилган помидор 7 — 9 шохи устидан)ни Чилпиш ғовлашга йўл қўймай, ҳосил шох (палак) ларини кўпайтиради. Баклажон, брюссель карами, уруғликка экилган лавлаги ҳам чилпилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЧИЛПИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҒЎЗА
ФИЗИКА
ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты