БУЮК БРИТАНИЯ

БУЮК БРИТАНИЯ, Британия, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги (United Kingdom of Great Britain and Northern Ireland) — Шим. Ғарбий Европадаги давлат. Буюк Британия о. (мамлакат ҳудудининг 90%и шу оролда) ва Ирландия о. нинг шим. шарқий қисмида ҳамда уларга ёндош майда ороллар (Англси, Уайт, Норманд, Оркней, Гебрид, Шетленд ва б.)да жойлашган. Ғарбдан Атлантика океани, шарқаан Шим. денгиз ўраб туради. Буюк Британия мамлакат асосий қисмининг номи билан кўпинча Англия деб аталади. Майд. 244,1 минг км2. Аҳолиси 58,5 млн. дан зиёд киши (1990-й. лар охирлари). Пойтахти — Лондон ш. Тарихан таркиб топган ва миллий жиҳатдан ҳар хил бўлган 4 маъмурийсиёсий қисм (Англия, Уэльс, Шотландия ва унга ёндош ороллар, Шимолий Ирландия) дан иборат. Мэн ва Норманд о. лари мустақил маъмурий ҳудуд ҳисобланади. Давлат тузуми. Буюк Британия конституцион монархия. Давлат бошлиғи қирол (қиролича). Мамлакатнинг конституцияси йўқ. 1215 й. ги Улуғ Эркинликлар хартияси, 1679 й. ги Хабеас корпус акти, 1931 й. ги Вестминстер статута, 1969 й. ги Халқ вакиллиги тўғрисидаги акт ва б. энг муҳим парламент ҳужжатлари ҳисобланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қирол (қиролича) ва парламент у( икки палатадан иборат: Лордлар палатаси ва Жамоалар палатаси), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат (вазирлар маҳкамаси) амалга оширади. Бош вазирни қирол (қиролича) тайинлайди. Ҳукумат аъзолари парламент аъзоларидан бўлиши керак. Буюк Британия таркибидаги Англия, Уэльс ва Шотландия ўзининг суд тизимига, маҳаллий бошқарув органларига эга. Шим. Ирландия маъмурий мухторият ҳуқуқига эга бўлиб, уни қирол (қиролича) тайинлаган губернатор бошқаради. Буюк Британия ўтмишда Британия империяси таркибида бўлган мамлакат ва ҳудудларни бирлаштирувчи Ҳамдўстликка бошчилик қилади.

Табиати. Буюк Британиянинг ер юзаси асосан пастгекислик. Англиянинг шим. ғарби тогликдан, маркази ва жан. шарки текислик ва сертепа пасттекисликлардан, Шотландиянинг қирғоги эгрибугри, шим; қисми тор ва чуқур Глен-Мор депрессияси 2 қисмга бўлиб турган Шим. Шотландия тоғлигидан иборат. Бу иккала қисмнинг жан. да (Грампиан тоғлари) мамлакатнинг энг баланд чўққиси — Бен-Невис (1343 м) кўтарилиб туради. Грампиан тоғларидан жан. да Шотландия пасттекислиги, ундан жан. рокда Жан. Шотландия қири (бал. 842 м гача) жойлашган. Улардан ғарбда Камберленд тоғлари (Скофелл тоғи, 978 м) қад кўтарган. Жан. га томон орол кенгая боради; бу ерда — Уэльс я. о. нинг ғарбида Кембрий тоглари (Сноудон тоғи, 1085 м) бор. Англиянинг ғарбий қирғоғида кенг қўлтиқлар (Ливерпул, Кардиган, Бристоль), марказий ва жан. қисмларида пасттекисликлар (Шим.

Шарқий Фени, Лондон ҳавзаси, Мидленд, Хэмпшир), қатор асимметрик тепалар (бал. 200 — 300 м) бор. Шим. Ирландия айрим кичиккичик қирлардан (Антрим, Сперриин, Морн ва б.) иборат.

Буюк Британияда фойдали қазилмалар кам. Асосан темир рудаси ва юқори сифатли тошкўмир, тош туз, каолин, озроқ микдорда ёнувчи сланец қазиб олинади. Нефть ва рангли металл конлари мавжуд. Шим. денгизнинг Буюк Британия қиртоғи яқинида табиий газ конлари бор.

Буюк Британияда мўътадил денгиз иқлими хукмрон; у серёғин, ўзгарувчан, тез-тез шамол бўлиб туради. Жан. ғарбида янв. нинг ўртача т-раси 7°, шарқда 3,5° гача. Шим. ғарбида ёз салқин, сернам, жан. шарқда анча илиқ ва қуруқ. Шим. да июлнинг ўртача т-раси 13°, жан. шаркда 16,5°. Лондон ва у нинг атрофида тра юз кун давомида 0°дан паст, мамлакат шарқида баъзан —18° гачатушади. Ёғин йил давомида деярли бир меъёрда (куз ва кишда бир оз кўпроқ) тушади, жан. шарқида ёз ва кузда кўпроқ ёғади. Шотландия, Шим. Ирландия, Англия билан Уэльснинг тоғли жойларида ёғин энг кўп (1000—1500 мм, айрим жойларда 3000 мм гача) ёғади. Жан. шарқда 600—750 мм дан ошмайди. Булутли кунлар кўп, Кишда тез-тез туман (Лондонда қишда 1 ойда 7—10 кун) тушади. Дарёлари кўп, серсув, лекин қисқа. Асосий дарёлари — Северн, Темза, Трент, Мерси, Клайд. Дарёлар асосан ёмғир сувларидан тўйинади; куз ва қишда тўлиб оқади, яхламайди, кўпчилиги кема қатнайдиган каналлар билан бирлаштирилган. Тоғларида кўллар кўп. Уларнинг аксарияти музлик ва тектоник ҳаракат натижасида пайдо бўлган. Энг йирик кўллари: ЛохНей, ЛохЛомонд, ЛохНесс. Шотландия шим . да тоғподзол тупроқ, тоғ тепаларида тоғтундра тупроқ, пасттекисликларда, шим. ғарбда ва шим. да чимли подзол тупроқ, шарқий соҳилда ва жан. да қўнғир ўрмон, айрим ерларда чимликарбонатли ва унумдор аллювиал тупроқдар тарқалган. Шим. да тайга ва аралаш ўрмонлар (қарағай, дуб, оқ қайин), жан. да кенг баргли ўрмонлар (дуб, граб, шумтол) Усади. Ўрмонлар Буюк Британия майдонининг 9% ида қолган. Ўтлоқлар ҳамма жойда учрайди. Тоғларнинг юқори минтақаларида тоғ ўтлоқлари ва торфзорлар бор. Ўрмонларда ҳайвонлар жуда кам. Очиқ жойларда тулки, қуён, олмахон, типратикан, ер қазувчи ҳар хил сут эмизувчилар учрайди. Қушлардан ёввойи каптар, шотланд каклиги, ўрдак, қизилиштон, карқур ва б. бор. Миллий боғлар, ўрмон қўриқхоналари мавжуд.

Аҳолисининг 81,5%и инглизлар. Уэльс лар ёки валлийлар (1,9%), шотландлар (9,6%), ирландлар (2,4%) ва б. халқлар бор. Давлат тили ва аҳолининг купчилиги гаплашадиган тил — инглиз тили. Ирландлар, уэльслар ва гэлларнинг бир қисми кельт тилларига кирадиган маҳаллий тилларда гаплашадилар. Диндорларнинг аксарияти протестантлар; аҳолисининг бир қисми (шу жумладан ирландлар) католиклардир. Аҳолининг 90%и шаҳарларда яшайди (1996). Йирик шаҳарлари: Лондон, Бирмингем, Глазго, Ливерпул, Манчестер, Шеффилд, Лидс.

Тарихи. Ҳоз. Буюк Британия ҳудудида мил. ав. 1-минг йилликда кельт қабилалари — бриттлар яшаган. Мил. Ьа. да Британия о. ларининг катта қисмини римликлар босиб олди. 5-а. нинг иккинчи ярмида англосакслар мамлакатнинг талай кисмини босиб олиб, илк феодал қиролликлар (Кент, Уэссекс, Суссекс, Шарқий Англия, Нортумбрия, Мерсия) тузишган. 9-а. бошларида англосакс давлатлари бирлаштирилиб, «Англия» деб атала бошлади. Англия 1016—42 й. ларда норманнлар (данияликлар) ҳукмронлигида бўлган.

1066 й. Англияни Нормандия герцоги Вильгельм I истило қилгандан сўнг мамлакатда феодал ер эгалиги пайдо бўлиб, деҳқонларни тутқинликка (крепостнойликка) айлантириш авж олди. 10—11-а. ларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ маркази тусини олган шаҳарлар пайдо бўла бошлади. 12—13а. ларда марказлашган молия ва суд муассасалари юзага келди. 1265 й. пайдо бўлган Парламент божларни тасдиқлаш ва қонунлар жорий этиш ҳуқуқини олди; ҳокими мутлақлик тизими (монархия) барпо бўлди. Англия билан Франция ўртасида бўлиб ўтган Юз йиллик уруш (1337—1453) оқибатида солиқларнинг кўпайиши ва 1348—49 й. лардаги вабодан сўнг аҳоли аҳволининг оғирлашиши Уот Тайлер (1381) бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолонига сабаб бўлди. Қўзғолон мағлубиятга учраган бўлсада, деҳқонларнинг баршчинадан қутулишига туртки бўлди. 15-а. да Англияда деҳқонларнинг тутқинлиги батамом йўқотидди, товар-пул муносабатларининг ривожланиши майда ва ўрта ҳол дворянларнинг табақаланишига сабаб бўлди. Капиталистик муносабатлар шаклланаётган пайтда тюдорлар сулоласининг чекланмаган ҳокимияти (1485—1603) қарор топди. Мовут саноатининг ривожланиши, жунга талабнинг кўпайиши туфайли экинзорлар чорва яйловларига айланиб кетди, натижада деҳқон хўжаликлари хонавайрон бўлди. 16-а. нинг 30-й. ларида бошланган реформация ҳаракати натижасида папа ҳукмронлигига чек қўйилиб, черковга қарашли ерлар буржуалашган янги дворянларга бўлиб берилди. 16-а. 2-ярми — 17-а. бошларида Англия ҳукумати мустамлакачилик сиёсатини юрита бошлади (Ирландияда хусусий ерлар мусодара қилинди, Шим. Америкада эса дастлабки инглиз мустамлакалари пайдо бўдци), қуллар бозори ва портлар кучайтирилди. Денгизда ҳукмронлик учун курашда Англия ғолиб чикди. 16-а. охиридан бошлаб абсолютизмга асосланган тузум инқирозга юз тутди, стюартлар (Яков I, 1603—25; Карл I, 1625—49) ички ва ташқи сиёсатининг буржуазия манфаатларига зид келиб қолиши абсолютизмга қарши буржуа мухолифатини келтириб чиқарди. Бу зиддиятлар 17-а. даги инглиз буржуа инқилобига олиб келди. Инқилобда ғалаба қозонган буржуазия ва янги дворянлар қ. х. ҳамда саноатда капиталистик тараққиётга тўсиқ бўлиб турган ғовларни йўқотди, и. ч. кучларининг ривожланишига йўл очди. 17-а. охирида Буюк Британияда ер ва молия аристократиясининг сиёсий иттифоқи пайдо бўлди. 18-а. ўрталарига келиб мануфактура босқичидан корхона тизимига ўтиш учун шароит яратилди. 18-а. нинг 2-ярмида Буюк Британия ҳукмрон доиралари сиёсий жиҳатдан ажралиб, ҳоким синфларнинг 2 партияси — тори б-н виги шаклланди. 19-а. ўрталарида шу партиялар асосида консерваторлар ва либераллар партияси ташкил топди.

17—18-а. ларда Б. Б. Ҳиндистон, Шим. Америкада янги ерлар забт этди. Франциядан Канадани тортиб олди. Шим. Америкадаги мустақиллик учун бўлган уруш (1775—83) натижасида Шим. Америка мустамлакалари мустақилликка эришди ва мустақил АҚШ давлати ташкил топди. 18-а. охири — 19-а. бошларида Буюк Британия инқилобга қарши коалициянинг, кейинчалик Наполеон Франциясига қарши иттифоқнинг асосий ташкилотчиси бўлди. Франциянинг мағлубиятидан Буюк Британия буржуазияси ўз савдо-саноати ва мустамлакачилик ҳукмронлигини мустаҳкамлашда фойдаланди. Вена конгресси (1814— 15) қарорларига мувофиқ, Мальта, Цейлон о. лари, Жан. Африкадаги Кап мустамлакаси ва б. ҳудудлар Буюк Британияга ўтди. Мустамлака халқпарини талаш ҳамда деҳқонларни ер мулкидан маҳрум қилиш эвазига сармоя жамғарилиб, саноатда тўнтариш ясашга замин тайёрланди.

19-а. нинг 30-й. ларида и. ч. нинг фка тизими қарор топди. 30—40-й. ларда сиёсий жиҳатдан шаклланган ишчилар ҳаракати — чартизм кенг авж олди. Буюк Британия ҳукуматининг ташқи сиёсати инглиз буржуазиясининг савдо-саноат соҳасидаги устунлигини мустаҳкамлаш, мустамлакаларни кўпайтиришга қаратилди. Б. Б. Янги Зеландия, Бирма, Жан. Америкадаги поёнсиз ҳудудларни босиб олди, 19-а. нинг биринчи ярмига келиб, Ҳиндистонни забт этишни тугаллади, Хитой (184042, 185660) ҳамда Афғонистонга қарши (1838—42, 1878—80) босқинчилик урушлари олиб борди, Ҳиндистон (1857—60), Ирландия (1848—67 ва б.), Ямайка о. даги (1832) миллий озодлик қўзғолонларини шафқатсизлик билан бостирди. Хитойдаги Тайпин қўзғолонини (1851—64) бостиришда иштирок этди. Қрим уруши ташаббускорларидан бири бўлди. 1878 й. Кипр о. ни, 1882 й. Миср, 1898 й. Шарқий Суданни, 1899—1902 й. ларда Жан. Африкадаги бир қанча ҳудудларни забт этди.

20-а. бошларига келиб Буюк Британия иқгисодий жиҳатдан АҚШ ва Германиядан орқада қола бошлади. Буюк Британия билан Германия ўртасидаги зиддият 1-жаҳон урушини келтириб чиқарди. Уруш оқибатида ғолиб мамлакатлар қатори Германиянинг Осиё ва Африкадаги мустамлакаларини тортиб олиш ҳисобига ўз мустамлакаларини кенгайтиришга эришди. 20-й. ларда Б. Б. Хитойга қарши интервенция уюштиришда қатнашди. 1929—33 й. лардаги жаҳон иқтисодий инқирози Буюк Британия иқтисодиётига катта зарар етказди. 1938 й. Б. Б. ҳукумати Мюнхен шартномасига қўшилиб, 2-жаҳон урушининг бошланишига йўл очди. 1939 й. 3 сент. да Б. Б. Германияга уруш эълон қилди. Уруш Буюк Британиянинг иқтисодий ва сиёсий мавқеини анча пасайтирди. 2-жаҳон урушидан сўнг Буюк Британия мустамлакачилик империяси тушкунликка юз тутди. 1970-й. ларнинг ўрталарида Буюк Британиянинг деярли барча мустамлакалари мустақилликка эришди. 2-жаҳон урушидан кейин Буюк Британия ҳукуматини навбатманавбат лейбористлар (1945—51, 1964—70, 1974—79) ва консерваторлар (195164, 197074 ва 1979 й. дан) партияси бошқарди. Буюк Британия 1945 йдан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. 18 фев. да ўрнатган. Миллий байрами — Қиролича туғилган кун (июнь ойининг иккинчи ёки учинчи шанбаси).

Асосий сиёсий партияларн, касаба уюшмалари. Лейбористлар партияси, 1900 й. тузилган; Консерваторлар партияси, 1867 й. ташкил топган; Либерал демократлар партияси, 1988 й. да асос солинган; Уэльс миллатчи партияси, 1925 й. да тузилган; Шотландия миллий партияси, 1928 й. да ташкил этилган; Британия Коммунистах партияси, 1988 й. да Б. Б. Коммунистик партиясининг собиқ аъзолари томонидан тузилган; Сўл демократлар партияси, 1920 й. ташкил этилган.

Энг йирик касаба уюшма бирлашмаси — Британия тредюнионлар конгресси, 1868 й. тузилган; Шотландия тредюнионлар конгресси, 1897 й. тузилган; Тредюнионлар умумий федерацияси, 1899 й. тузилган; Уэльс тредюнионлар конгресси, 1973 й. ташкил этилган.

Хўжалнги. Буюк Британия — иктисодий жиҳатдан ривожланган йирик саноатлашган мамлакат. Ялпи ички маҳсулотнинг 21% ни саноат, 1,8% ни қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 70,2% ни хизмат кўрсатиш тармоғи беради. 1 ва 2-жаҳон урушлари орасида бир қанча саноат тармоқлари, хусусан ҳарбий индустрия б-н боғланган кимё, электротехника ва автомобиль саноати бир кадар тараққий этди. 2-жаҳон урушида Англия иқтисодиётига катта путур етди: мамлакат миллий бойликларининг 1/4 қисми қўлдан кетди; саноат и. ч. урушдан аввалги даражадан 25% камайди, чет эллардаги капиталининг қарийб 1/4 қисмини қўлдан бой беришга ёки сотишга мажбур бўдди. Иқтисодиётнинг ҳарбий изга ‘туширилиши кўпданкўп беҳуда харажатларни келтириб чиқарди. Жаҳон саноат и. ч. ида 1948 й. да Буюк Британия улуши 11,9% эди, 1968 й. да 7,4% га тушиб қолди.

Саноати. Буюк Британия экспортининг 90% ни саноат таъминлайди. 2-жаҳон урушидан кейин саноат тузилмасида катта ўзгаришлар содир бўлди: кончилик, қора металлургия, енгил ва озиқовқат саноати, шунингдек кемасозлик ва автомобилсозлик каби тармоклар улуши камайди; энергетика, электр машинасозлиги ва кимё саноатининг улуши ошди. Атом, электрон, аэрокосмик, нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси тармоқдари катта аҳамият касб этди. Машинасозлик — саноатнинг муҳим тармоғи, автомобиль, самолёт, ракеталар, кемалар, саноат корхоналари учун комплекс асбобускуналар, илмий аппаратлар ва асбоблар, радио электроника ва электроника маҳсулотлари и. ч. айниқса ажралиб туради. Тракторсозлик, станоксозлик, нефтни кайта ишлаш, кимё (пластмасса ва синтетик смолалар, дори-дармонлар, маъданли ўғит, бўёқлар, кимёвий толалар, синтетик каучук, сульфат кислота и. ч.), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган. Енгил саноатнинг пойабзал тикиш, тикувчилик ва б. тармоқлари бўйича йирик корхоналар мавжуд. Машинасозлик марказларининг кўпчилиги Жан. ва Марказий Англияда жойлашган, уларнинг энг муҳимлари — Лондон, Бирмингем, Ковентри, Лутон, Шеффилд ш. ларида. Кора металлургиянинг асосий марказлари — Жан. Уэльс, Йоркшир ва Хамберсайд, Шим. Англия ва Шотландияда. Рангли метал лургия корхоналари — Мидленд, Жан. Уэльс, Тайнсайд ва Лондонда. Атом саноати корхоналари Шим.

Ғарбий Англия ва Лондон атрофида жойлашган. Кимё саноати корхоналари Катта Лондон, Ланкашир, Чешир, Шим. денгиз ва Бристоль қўлтиғи соҳилларида, тўқимачилик саноати корхоналари Ланкашир ва Йоркширда. Шим. денгизда катта нефть ва газ захиралари мавжуд. Буюк Британияда йилига ўртача 48,2 млн. тонна тошкўмир, 121,8 млн. тонна нефть, 89,8 млрд. м3 табиий газ қазиб олинади, 304,5 млрд. кВтсоат электр энергияси (асосан иссиқлик электр ст-яларида) ҳосил қилинади, 17,5 млн. тонна пўлат ишлаб чиқарилади.

Қишлоқ хўжалигидамамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 2% гина банд. Б. Б. қишлоқ хўжалиги интенсивлик, маҳсулдорлик ва механизациялашувнинг юксак даражаси билан ажралиб туради. У мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжининг 75%ини таъминлайди. Қ. х. нинг асосий тармоғи — чорвачилик. Б. Б. да 12 млн. қорамол, 7,5 млн. чўчқа, 41,5 млн. қўй, 131 млн. парранда бор. Деҳқончилиқда асосий экин — ғалла. Қанд лавлаги, картошка ҳам экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик, гулчилик ривожланган. Шим. денгиз ва Атлантика океанида балиқ овланади.

Транспорти. Т. й. ларузунлиги 32 минг км. Асосий т. й. узели — Лондон; ундан 11 томонга т. й. кетган. Т. й. ларнинг зичлиги жиҳатидан Европада Бельгиядан кейин 2ўринда. Ички кжларни ташишда автомобиль транспорти 1ўринда. 368,8 минг км автомобиль йўли бор (1990-й. лар охирлари). Йўловчилар ташишда ҳаво транспортининг мавқеи катта. Денгиз савдо флотининг тоннажи 4,3 млн. тонна дедвейт. Энг йирик денгиз портлари: Лондон, Саутгемптон, МилфордХейвен, Халл, Имменгем, Ливерпул, Манчестер ва б.

Ташқи савдо мамлакат иқтисодиёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Четга чиқариладиган маҳсулотнинг 90% ни саноат тармоғи беради. Буюк Британия четга машина ва ускуналар, транспорт жиҳозлари, ип ва жун газламалар, кимё маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари, озиқ-овқат, қорамол, пўлат, тошкўмир чиқаради. Четдан темир руда, рангли ва нодир металлар, нефть, фосфорит, пахта, турли хом ашё ва озиқовқат маҳсулотлари ва б. келтирилади. Ташки савдодаги асосий мижозлари — Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Япония. Чет эл сайёхлиги ривожланган (1 йилда 12 млн. киши келиб кетади). Пул бирлиги — фунт стерлинг.

Тиббий хизматн. Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизимида 500 мингга яқин ўринли касалхоналар бор. 75 мингдан зиёд шифокор тиббий ёрдам кўрсатади (1990й. лар ўрталари). Касалхоналарда пулли ўрин ва палаталар мавжуд. Шифокорлар 30 дан ортиқ тиббиёт мактабларида тайёрланади. Буюк Британияда Брайтон, Истборн, БогнорРижис, Борнмут, Торки, Бат каби курортлар бор.

Маорифи ва маданий-маърифин муассасалари. Буюк Британияда бошланғич ва тўлиқсиз ўрта таълим (5 дан 16 ёшгача) мажбурий. Бошланғич мактабларда 5 ёшдан 11 ёшгача ўқилади. Ўрта мактаблар асосан 3 турга: 5—7 й. лик грамматик мактаблар, 5 (баъзан

7) й. лик техника мактаблари ва 4 й. лик замонавий мактабларга бўлинади. Ўқувчиларнинг 65% 16 ёшдан кейин таълимни коллеж, унт ва б. олий ўқув юртлари ва марказларида давом эттиради. Буюк Британияда 79 унт, 40 га яқин политехника коллежи бор. Энг кадимги унтлари Оксфорд (1167) ва Кембриж (1209) унтларидир.

Энг йирик кутубхоналари: Британия музейи кутубхонаси, Шотландия Миллий кутубхонаси (3 млн. дан ортиқ асар), Кембриж ва Оксфорд унтларининг кутубхоналари ва б. Энг йирик музейлари: Британия музейи (1753). Миллий галерея (1824), Тейт галереяси (1897), Шотландия Кироллик музейи (1854) ва б.

Илмий муассасаларн. Буюк Британия фани тараққиётида Оксфорд (1167) ва Кембриж (1209) унтлари катта аҳамиятга эга. 1662 й. да Лондон Қироллик жамияти ташкил топди. Бу жамият Б. Б. фанини, айниқса табиат фанларини тараққий эттиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1675 й. Гринвичда Буюк Британиянинг астрономия соҳасидаги асосий илмий муассасаси — Қироллик расадхонаси очилди. 1945 й. дан бошлаб и. т. марказлари купая борди. 1990-й. ўрталарида 50 га яклн унт ва коллежларда и. т. ишлари олиб борилди. Хусусий саноат лаб. лари ҳамма тадқиқот ишларининг ярмидан кўпини бажаради. Кўп фирмаларда (500 дан ортиқ киши ишлайди) ҳам тадқиқотлар олиб бори л ад и. Кооператив тадқиқот ассоциациялари урушдан кейинги йилларда икки баравардан кўпроқ ортди. Давлат тадқиқот интлари ва марказлари ҳам мавжуд. 1954 й. да ядро физикаси ва энергетика муаммоларини тадқиқ қилувчи бир нечта давлат интлари ташкил топди. Микробиология, квант электроникаси, радиоастрономия ва б. соҳаларга оид тадқиқот олиб борадиган илмий марказлар тузилди. Буюк Британиянинг йирик илмий муассасалари: Табиат тўғрисидаги билимларни ривожлантириш бўйича Лондон Қироллик жамияти, Гринвич расадхонаси, Қироллик санъат академияси, Британия академияси, Б. Б. Клроллик инти, Англия ва инглиз тили тўғрисидаги билимларни ёйиш бўйича Британия кенгаши (ҳаммаси Лондон ш. да), Эдинбург қироллик жамияти.

Матбуоти, радноэшнттириши ва телекўрсатуви. Буюк Британияда жуда кўп газ. ва жур. лар нашр этилади. Энг муҳимлари: «Гардиан» («Посбон», кундалик газ., 1821 й. дан), «Дейли мейл» («Кундалик почта», кундалик газ., 1896 й. дан), «Дейли стар» («Кундалик юлдуз», кундалик газ., 1978 й. дан), «Тайме» («Вақт», кундалик газ., 1785 й. дан), «Вумэн» («Аёл», хотинқизлар учун суратли ҳафтанома, 1932 й. дан) ва б. Б. Б. да Пресс Ассошиэйшн (ички ахборот тўплашга ва оммалаштиришга ихтисослашган етакчи ахборот агентлиги, 1868 й. да асос солинган), Рейтер (халқаро ахборот тарқатишга ихтисослашган дунёдаги энг йирик ахборот агентликларидан бири, 1851 й. да ташкил этилган; асосчиси Пауль Юлиус Рейтер номи билан аталади) матбуот агентликлари бор.

Буюк Британияда радиоэшиттиришлар 1922 й. дан, телекўрсатувлар 1936 й. дан олиб борилади. Буюк Британияда 400 га яқин радиостанция, 180 га яқин асосий ва 400 дан ортиқ ёрдамчи телестудиялар мавжуд. Британиянинг етакчи радиоэшиттириш ва телекурсатув корпорацияси — «Бритиш Бродкастинг Корпорейшн» — Бибиси 1922 й. да ташкил этилган.

Адабиёти. Инглиз адабиёти 5—6-а. ларда вужудга кела бошлаган. 5—11а. ларда англосакс шеваларида халқ нақллари ва қушиқлари яратилди, улар асосида «Беовульф» қаҳрамонномаси вужудга кедди. Буюк Британияни норманнлар забт этгач (11-а.), юқори табақа кишилари орасида француз тили расм булиб қолди, адабиёт француз, лотин ва инглиз тилларида ривожланди. 14-а. нинг иккинчи ярмига келиб, ўрта аерлар Буюк Британия адабиёти юқори босқичга кўтарилди. Монархия давлатининг мустаҳкамлана бориши билан Буюк Британия адабиёти миллий характер касб этди. Рицарлик романи анъаналари давом этиши билан бир қаторда У. Легленднинг «Қўшчи Пётр ҳақида туш» поэмаси, Ж. Чосернинг «Кентербери ҳикоялари»да эзилган деҳқонларнинг феодал зулмига қарши ҳаракатлари, ижтимоий гуруҳлар ҳаёти реалистик акс этди. Уйғониш даври Б. Б. адабиётида барча жанрлар тараққий этди. Буюк гуманист, утопист социалист Т. Морнинг «Утопия» романи, Ф. Сидней сонетлари, Э. Спенсер шеърлари юзага келди. «Яков IV», «Жорж Грин Вэкфильд даласи қоровули» (Роберт Грин), «Улуғ Темур», «Доктор Фаустнинг фожиали тарихи», «Мальта яҳудийси» (Кристофер Марло) каби тарихий трагедиялар яратилди. Уйғониш даври Буюк Британия адабиётининг юқори босқичи В. Шекспир ижоди билан узвий боғлиқдир. Салафларидан фарқли равишда Шекспир янги — буржуа даври кишиси характеридаги зиддиятларни, маънавий ўзгаришларни, шахс билан муҳит орасидаги номувофиқликнинг асосларини тасвирлади. Адибнинг ижтимоий фалсафий трагедиялари («Ҳамлет», «Отелло», «Қирол Лир», «Макбет») Европа адабиётида кескин бурилиш ясади. Уйгониш даврининг сўнгги вакили Ж. Мильтоннинг қатор эпик достонлари ва «Самсон курашчи» трагедиясида барокко услуби намоён бўлди.

18-а. инглиз маърифатчилик адабиёти учун жамият демократик табақалари манфаатларини ёқлаб, илғор ғояларни тарғиб қилиш хосдир. Бу даврда шеърият, драматургия ривожланди, роман етакчи жанрга айланди. Ж. Свифт буржуа жамияти иллатларини аччиқ сатира остига олди («Гулливернинг саёҳатлари»), Д. Дефо инсоннинг куч-қудрати, зўр иродаси, табиатни буйсундирувчи меҳнатини мадҳ этди («Робинзон Крузо»). 19а. Б. Б. адабиётидаги асосий адабий йўналишлар романтизм ва танқидий реализмдир. Реакцион романтиклар (В. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути) феодал тартибларни қайта тиклашга уринсалар, илғор романтиклар (Ж. Байрон, П. Шелли) буржуа воқелигидан норози ҳолда, келажакда адолатнинг тантана қилишига ишонч билдирдилар. В. Скоттнинг «Пуританлар», «РобРой», «Айвенго» каби романларида меҳнаткаш халқнинг ўтмиши, урфодати, сиёсий курашлари ўз ифодасини топди. Ч. Диккенс («Оливер Твист», «Домби ва унинг угли»), В. Теккерей («Сноблар китоби», «Шуҳратпарастлар ярмаркаси») жамиятдаги қабоҳатларни фош этдилар. 19-а. нинг охири Буюк Британия адабиётида реализм б-н бир қаторда декадентлик, натурализм, неоромантизм оқимлари пайдо бўлди.

19-а. нинг охири, 20-а. нинг бошидаги реалистик ёзувчилар таҳқирланган оддий кишининг қадрқимматини ҳимоя қилдилар (М. Гаркнесс, У. Маррис, С. Батлер, Э. Войнич, Т. Гарди). 20а. танқидий реализмнинг ривожида Б. Шоу, Ж. Голсуорси ижоди муҳим босқич бўлди. 20-а. нинг иккинчи ярмида декадентлик ва б. реакцион оқимдаги ёзувчилар (Э. Гарв, Д. Унтли, Л. Купер) ижоди инқирозга учради, уларнинг айримлари мустамлакачилик сиёсатидан юз ўгириб, воқеликни тўғри кўрсатишга интилдилар (Ж. Осборн, К. Эмис, Д. Уэйн), тараққийпарвар адиблар (А. Силлитоу, С. Чаплин, С. Барстоу) ижоди ривожланди.

Буюк Британия адабиётининг энг яхши намуналари ўзбек тилига таржима қилинган: В. Шекспирнинг пьесалари, Ж. Свифтнинг «Гулливернинг саёҳатлари», Д. Дефонинг «Робинзон Крузо», Э. Войничнинт «Сўна» романлари ва б.

Меъморлиги. Буюк Британияда мисжез даврига мансуб ибтидоий меъморий ёдгорликлар (Стонхенж — мегалит иншооти) ва ўрта асрда қурилган Винчестер, Нориж ва б. ибодатхоналар мавжуд. Меъморликнинг ривожланиши қуйидаги даврларга бўлинади: роман (11 — 12-а. лар); готика (12—15-а. лар, Дергем, Линкольн, Солсбери, Йорк, Уэльс ш. ларидаги ибодатхоналар); уйгониш даври (15—16а. лар, бу даврда шаҳар ва қишлокларда ҳашаматли турар жой бинолари кўпроқ қурилди); классицизм (К. Рен, Ж. Гиббс, У. Чеймберс, Р. Адам, У. Кент каби машҳур меъморлар етишиб чиқци); эклектикамодерн (19-а.), биноларнинг ичига ҳар хил безаклар бериш, темир, бетон ва ойнадан фойдаланиш («Биллур сарой», Ж. Пакстон, 1851 ва б.) авж олди. 19-а. охири, 20-а. бошларида шаҳарлар қуриш («боғшаҳар», «йўлдошшаҳар» — Э. Говарх, Р. Энвин каби меъморлар), мактаб, турар жой, маишиймаъмурий бинолар қурилиши (Ф. Уэбб, Н. Шод, Войзи, Макинтош ва б. меъморлар) кжсалди. 20-а. бошларида абстракт функционализм ҳукм сурди. Урушдан кейинги йиллари бутун Европа бўйлаб бу оқим инқирозга учради ва б. («формалистик» ва «янги брутализм») оқимлар билан алмашди. Л. Дрейк, Д. Лэсден, Р. Мэтью, Л. Мартин, Г. Уинтерингхем, Ж. Модели каби меъморлар замонавий меъморликнинг ривожланишига ҳисса қўшдилар.

Тасвирий санъати. 7 — 12-а. ларда яратилган Винчестер мактабига мансуб англонорманн миниатюралари, тош ўймакорлиги, кельтларнинг нақшли миниатюралари сақланиб қолган. 12-а. га мансуб ибодатхоналарда ҳайкалчалар ўрнатилган, деворларига нақш ва гуллар солинган. 16-а. рассомлигида портрет салмоқли ўрин тутди. X. Хольбейн, Н. Хиллиард, А. Оливер каби рассомлар бу соҳада баракали ижод қилишди. П. Лели, Г. Неллер, А. Ван Дейк каби рассомлар нозикниҳол аристократлар портрета типини, С. Купер, Ж. Райли каби миниатюрачи рассомлар реалистик портрет санъатини яратдилар.

18-а. биринчи ярмида пайдо бўлган Англия миллий рассомлик мактабининг асосчиси Вильям Хогартдир. У ўша давр Англия жамиятининг турли табақа вакиллари ҳаётини реал тасвирлади. 18-а. иккинчи ярмида ижод этган Ж. Рейнолдс, Т. Гейнсборо, Г. Ребёрн каби рассомлар кишиларнинг ҳистуйғуларини ҳаққоний ифодаловчи портретлар яратдилар. Шу даврда миллий манзара жанри (Т. Гейнсборо, Ж. Кром) пайдо бўлди.

19-а. биринчи ярмида реалистик манзара жанри ривожланди. Пейзаж асарларида саноат корхоналари билан тўла шаҳарлар, кўмкўк майсазор далалар, ўрмонлар, қишлоқ манзараларини тасвирлашга кенг ўрин берилади. Бу даврда Ж. Констебл новатор сифатида шуҳрат қозонди. Д. Россетти, М. Браун, X. Хант, Э. БёрнЖонс каби рассомлар эса, ўтган замонни қўмсаб ўрта аср қўл меҳнати (бадиий ҳунармандлик корхоналари, китоб безаклари)га қайтишни тарғиб қилдилар. 19-а. ўрталаридаги реалистик санъат X. Херкомер, С. Хэйден асарларида намоён бўлди.

19-а. охири, 20-а. бошларида сюрреализм, абстракционизм каби оқимлар пайдо бўлди. Бу санъат М. Смит, У. Льюис, X. Мур ва б. рассомлар ижодида ўз ифодасини топди. 20-а. нинг йирик реалист рассомлари Ф. Бренгвин, О. Жон, У. Орпен, П. Хогарт, Л. Бредшоу, К. Роу, Э. Мидлдич, Д. Гривзлар ўз асарларини инсоннинг меҳнат фаолиятига, тинчлик ва адолат учун кураш мавзуларига бағишлаган.

Мусиқаси. Буюк Британия мусиқаси қад. кельт қабилалари мусиқа маданияти заминида ташкил топди. Бардлар деб аталган халқ қўшикчилари ижодида баллада (достон қўшиғи) асосий ўрин эгаллади. Христианлик тарқалиши билан бирга профессионал мусиқа ижодиёти (черков айтимлари, орган ижрочилиги) ривож топди. Буюк Британия полифоник мусиқасининг илк намуналари 11 —12-а. ларда пайдо бўлди. Булар Ж. Данстейбл (15-а.) ижодида ривожланди. Уйғониш даврида дунёвий мусиқа жанрлари (мадригал, лютня ва клавесин куйлари, театр спектакли интермедиялари) ташкил топди. 16-а. да У. Бёрд, Т. Уилкс, Ж. Уилби, Ж. Булл, О. Гиббоне Буюк Британиянинг машхур композиторлари бўлишди. 17-а. нинг охирида Г. Пёрселлнит «Дидона ва Эней» биринчи миллий операси майдонга келди. 18-а. да Буюк Британияда Г. Гендель, И. К. Бах, Й. Гайдн, М. Клементи яшаб ижод этдилар. Мусиқа муассасалари («КовентГарден») ва Қироллик мусиқа жамияти, мусиқа нашриётлари барпо этилди.

19-а. охирида инглиз композиторлик мактабига асос солинди. Опералар яратила бошлади. Инглиз мусиқаси жаҳон мусиқа маданиятида кўзга кўринарли ўринга чиқди. Композиторлардан Эдуард Элгар, Р. ВоанУильямс, Бенжамин Бриттен бунда катта роль ўйнадилар. Лондондаги Қироллик мусиқа академияси Буюк Британиянинг асосий мусиқа ўқув юртидир; Албертхолл, РойялФестивалхолл, шунингдек, 1967 й. да очилган Елизавета номидаги концерт заллари инглиз концерт ҳаётининг йирик марказидир. Эстрада томошалари Лондондаги Палладиумда қўйилади. Машҳур «Битлз» ансамбли рокмусиқа ривожига катта ҳисса қўшди. Бибиси симфоник оркестри, Лондон симфоник оркестри, «Янги филармония» симфоник оркестри оламга машҳур. Дирижёрлар Ж. Барбиролли, А. С. Боулт, Г. Вуд, пианиночилар Ж. Мур, М. Лимпани, Ж. Огдон, Ж. Лилл, скрипкачилар А. Камполи, Г. Темянка ва б. 20-а. нинг атоқди мусиқачиларидир.

Театри. Буюк Британия театри куртаклари инсон турмуши ва меҳнати билан боғлиқ ўйинлар ва урфодатлардан бошланади. Ўрта асрларда ҳукм сурган диний драма кейинчалик дунёвий мазмун касб эта бошлади. 16-а. дан Кучма профессионал театрлар юзага келиб, Уйғониш даврининг инсонпарварлик ғояларини ифодалади (драматурглар К. Марло, Т. Кид, Ж. Лили, У. Шекспир). 16-а. охири — 17-а. боши Буюк Британия театрининг «олтин даври» бўлди. Бу даврда 3 хил театр бўлган: ҳаваскор ҳунармандлар театри, «мактаб» ҳаваскорлари театри, профессионал театр. 18-а. га келиб, театр маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилди, шу даврда Лондонда икки театр («ДруриЛейн», «КовентГарден») асосий ўринни эгаллади. 19-а. драматургияси романтизмдан реалистик қарашларни қарор топтиришга ўтди. Лондонда «Олд Вик» театри (1818), СтратфордонЭйвон ш. да Шекспир ёдгорлик театри (1879, 1961 й. дан Кироллик Шекспир театри), «Мустақил театр» (1891) вужудга келди. Ижрочиликда табиийлик, саҳнавий ансамбль учун, Шекспир ижодини тиклаш учун кураш бошланди. Буюк Британия театрида саҳнавий реализм «Корт» театри (20-а. боши) фаолиятида қарор топди. Унда Буюк британия Шоу ва Г. Ибсеннинг реалистик пьесалари қўйилди. 20-а. нинг 30—40-й. ларида театрлар репертуари Буюк британия Пристли асарлари билан бойиди. Ж. Осборннинг «Нафратлансанг, орқага қайрилиб қара» пьесаси (1956) «жаҳлдор йигитлар» драматургиясини бошлаб берди. 1963 й. Лондонда Миллий театр очилди. Артистлар П. Скофилд, Л. Оливье, В. Ли, П. О. ’Тул, Д. А. Хилгут, Р. Ричардсон, реж. лар П. Брук, П. Холл, Ж. Литлвуд Буюк Британия театрининг атоқпи намояндалари ҳисобланади. Буюк Британия даги театр ўқув юртлари: Қироллик драма санъати академияси (1904 й. дан), Бристоль унтининг театр ф-ти.

Буюк Британияда театр рақси ўрта аср охирларида вужудга келди. Лондонда ташкил этилган Қироллик мусиқа академияси (1720) балет тараққиётида катта роль ўйнади. Буюк Британияда «Қироллик балети», «Балле Рамбер», «Лондоне фестивал балле», «Уэстерн тиетр балле» каби балет труппалари бор.

Буюк Британия цирки 18-а. да лайдо бўлиб, Ф. Астлей (1742—1814) ижодида юқори поғонага кўтарилди. У от ўйнатувчилар мактабига асос солди, циркнинг кейинги тараққиётида А. Дюкро, Ж. Санжер, Б. Милслар катта роль ўйнади. Буюк Британияда езда кўчма цирклар ишлайди.

Киносн. Буюк Британияда кино и. ч. 1896 й. дан бошланди. 1929 й. биринчи товушли фильм «Товламачилик» яратилди. Шу йили ҳужжатли фильм л ар мактаби вужудга келди. А. Корданинг 1932 й. да ташкил этган «Лондон фильме» фирмаси Буюк Британия ва чет эл кино арбоблари иштирокида бирмунча юқори савияли фильмлар яратди («Пигмалион», реж. А. Асквит, «39 қадам», реж. А. Хичкок каби). 2-жаҳон уруши даврида яратилган фильмларда («Мағрур водий», реж. П. Тенниссон, «Пастор Холл», реж. Р. Боултинг, «Ёнғинлар бошланди», реж. X. Женнингс) илғор тамойиллар кучайди. Урушдан сўнг инглиз классиклари асарларини экранлаштириш авж олди. [«Ҳамлет» (1947), «Ричард III», реж. Л. Оливье, «Оливер Твист», реж. Д. Лин каби]. Ҳужжатли фильмлар и. ч. да «Озод кино» гуруҳи самарали иш қилди (195659). 6070-й. ларга оид «Ўзига хос ишқ» (реж. Ж. Шлезингер), «Ёлғончи Билли», «Спортчилар ҳаёти» (реж. Л. Андерсон), «Қандай саодатли кун эди» (1972), «Байрам асносида» (1975) каби фильмларда халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттириш, мураккаб, зиддиятли характерлар яратишга интилиш сезилди. В. Ли, А. Гиннесс, Д. Богард, Р. Харрис, А. Финни, П. Финч, Р. Ташингем Буюк Британия киносининг машҳур артистларидир.

Ўзбекнстон — Б. Б. муносабатларн. ЎзР билан Буюк Британия ўртасидаги савдоиқтисодий ҳамкорлик 1993 й. нояб. да ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг Буюк Британияга қилган ташрифи чоғида имзоланган «Савдоиқгисодий ҳамкорлик тўғрисида», «Капитал қўйилмалар сарфланишини рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳақида» ҳамда «Икки ёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида»ги шартномаларга асосланади.

1996 й. якунларига кўра Б. Б. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми бўйича 2ўринда туради (Германиядан кейин). Ўзбекистондан Буюк Британияга пахта толаси, қимматбаҳо тошлар, қора металлар, вольфрам ва улардан ясалган буюмлар юборилса, Буюк Британиядан механик ва электр асбобускуналар, қандшакар ва қандолат маҳсулотлари, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, минерал ёқилғи, фармацевтика маҳсулотлари, шу жумладан дори-дармон, қоғоз ва картон, мебель, оптик приборлар ва аппаратлар, тамаки, сут маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар, ноорганик кимё маҳсулотлари ва б. келтирилади.

ЎзР 1992 й. да жаҳон пахта савдоси меъёрлари ва қоидаларини мувофиқлаштириб турадиган муҳим ноҳукумат ташкилоти — Ливерпул пахта уюшмасига аъзо бўлди. Ўзбекистон шу уюшма билан биргаликда мамлакатимизда пахтани сертификациялашнинг халқаро тизимини жорий этиш бўйича иш олиб борди.

Кейинги йилларда иккала мамлакатнинг турли даражалардаги делегациялари ўзаро ташрифлари натижасида ҳамкорлик тобора яхшилана борди. 1994 й. 14 окт. да Лондондаги асил металлар бозори уюшмаси Зарафшон аффинаж (олтин тозалаш) з-дига энг мақбул олтин қуймалар мақомини тасдиқловчи сертификат берди, бу эса Ўзбекистоннинг тамғаси бутун дунёда энг юқори сифат белгиси эканини биддиради. 1996 й. окт. да эса мазкур уюшма ҳузурида юқори сифатли кумуш қуймалар ишлаб чиқарувчи Олмалиқ конметаллургия к-ти ваколатхонаси расмийлаштирилди.

1997 й. 4—12 окт. кунлари Тошкентда «Британия фестивали» ўтказилди. Фестиваль дастури доирасида Буюк Британиянинг 30 га яқин компанияси маҳсулотлари кўргазмаси, «Британия қироллари хонадони мероси» кўргазмаси, тўқимачилик машина ускуналари ва меъморликка бағишланган семинар ўтказилди, Буюк Британия фильмлари намойиш қилинди ва ҳ. к.

Ўзбекистон—Британия савдо ва саноат кенгашининг мажлислари мунтазам равишда ўтказилиб турибди. Бу мажлисларда иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари, савдосотиқ, иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Айрим йирик фирма, компания ва банклар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам ривожланган. «Бритиш Эйрвейз» компанияси билан тузилган шартномага биноан 1992 й. 31 дек. дан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллим авиация компаниясининг самолётлари ҳафтасига 4 марта Лондонга қатнаб турибди.

1994 й. да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиация компанияси Буюк Британия транспорт департаменти билан келишиб, Тошкент—Манчестер—Тошкент ўртасида мунтазам рейслар бажариш ҳуқуқини олди.

«Ўзёғмойтамакисаноат» уюшмаси хорижий сармоя ёрдамида ўз корхоналарини янгилаб ва таъмирлаб, жаҳон андозалари даражасига етказиш мақсадида «Краун» компанияси билан шартнома тузди. Шартномага биноан Қўқон ёғмой к-тини инглиз сармояси ҳисобига қайта қуриб, асбобускуналарини замонавийлаштиришга киришилди.

Ўзбекистонда тамаки саноатини ривожлантириш учун тамаки барги етиштириш, уни қайта ишлаш ва сигарета и. ч. бўйича Б«ритиш Америкэн Тобакко» компанияси билан қўшма корхона барпо этиш тўғрисидаги битимга мувофиқ 232 млн. АҚШ доллари миқцоридаги маблағ сарфланди. Бу маблағ асосан Тошкент тамаки фкасини, Ургут тамаки ферментацияси фкасини реконструкциялаш ва модернизациялашга, Самарқанд тамаки фкасини қуришга, ижтимоий тадбирларга ва мутахассислар тайёрлашгаишлатилди. Тошкент тамаки фкасида «Саратон» ва «Хон» сигареталарини и. ч. йўлга қўйилган.

1996 й. охирида Сурхондарё вилоятининг Хандиз конида рангли металларни қидириш ҳақида «Oxus Resonrses Corporation» корпорашяси билан дастлабки битим имзоланди. Битимга кўра, Буюк Британия фирмаси йил давомида ўз маблағи ҳисобидан конни узилкесил ўрганиши, рангли металларни комплекс қазиб олишни ташкил этишга оид техникавийиқтисодий асосламаларни тайёрлаши, сўнгра тахм. 100—150 млн. АҚШ доллари қийматига эга бўлган лойиҳа асосида қўрғошин, pyx, мис, кумуш қазиб чиқарадиган қўшма корхона барпо этиши лозим. 1997 й. нинг 10 июлида Буюк Британиянинг мазкур корпорацияси б-н Навоий вилоятидаги Аристантов ва Балпантов конларини ўрганиб, аниклаш тўғрисида ҳам дастлабки битим имзоланди. Ўзбекистон ғарбий қисмида геол. маълумотларини биргаликда ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик ўрнатилган.

ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида М«ередит Жонс» компанияси билан пахта селекцияси, уни етиштириш ва қайта ишлашнинг илғор усуллари асосида ишлайдиган агрофирма барпо этиш режаси мавжуд. Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг 11 хўжалигини ўз ичига оладиган бу фирма пахта ҳосилдорлигини кўпайтиришга, тола сифатини оширишга ва тупроқ унумдорлигини яхшилашга олиб бориши лозим.

«Ўзбектелеком» концерни «Женерал Пласси Телекоммуникейшнз» («ЖиПиТи») компанияси билан биргаликда Тошкент учун замонавий рақамли алоқани ташкил этувчи «Бузтон» қўшма корхонасини барпо қилди. Бу лойиҳа муассислар маблағи, шунингдек экспорт кредитларни кафолатлаш департаменти суғуртаси асосида олинган кредит ҳисобидан таъминланди.

ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Буюк Британиянинг 5 та банки билан ва хорижий банкларнинг Лондондаги 11 та бўлими билан вакиллик муносабатлари ўрнатди. «Барклайз Банк» тижорат тўловлари бўйича асосий вакил ҳисобланади. Навоий вилоятидаги олтин конини ўзлаштириш бўйича «НьюмонтЗарафшон» лойиҳаси амалга оширилиши Миллий банк билан «Барклайз Банк» қўшма фаолиятининг йўналишларидан бири бўлди. «Барклайз Банк» 161 млн. француз франки (салкам 32 млн. АҚШ доллари миқдоридаги) кредитни «Сосьете Женераль» банки б-н биргаликда янги «Метрополь» меҳмонхонаси қурилиши учун 10 й. мудцатга, иккинчи кредитни 1,7 млн. АҚШ доллари миқаорида Тошкент тўқимачилик к-тига Буюк Британиянинг «Кросрол» фирмаси юборадиган асбобускуналар ҳақини тўлаш учун берди.

Тошкент ш. ҳокимлигининг капитал қурилиш бош бошқармаси «Handy Hayl» фирмаси билан биргаликда дипломатия корпуси ходимлари, хорижий фирмаларнинг вакиллари яшайдиган 22 та 2 қаватли коттеж қуришни мўлжаллаган. Бу ерда кичик супермаркет, кафе, бар, 2 та теннис корти бўлади (1998).

ЎзРда Буюк Британия сармояси иштирокидаги 115 та корхона мавжуд, шундан 34 тасида инглиз капитали 100% ни ташкил этади. Буюк Британиянинг 36 та фирмаси ваколатхонаси расмийлаштирилган.


Кирилл алифбосида мақола: БУЮК БРИТАНИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АТЛАНТИКА ОКЕАНИ
АФҒОНИСТОН
БРАЗИЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты