БУЮРТМА ҚЎРИҚХОНА

БУЮРТМА ҚЎРИҚХОНА (заказник) — ҳудуд ёки акваториянинг бир қисми. Унда қўриқхонадатилек барча табиат мажмуаси эмас, балки унинг айрим элементлари — ўсимлик, тупроқ, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалари ва б. қисмлари қонун билан қўриқланади ва ўсимлик, ҳайвонлари кўпайтирилади. Буюртма қўриқхона ларда нодир, фойдали ўсимлик ва ҳайвонотлар кўпайтирилиб, бошқа жойларга тарқатилиши ҳам мумкин. Буюртма қўриқхоналар муддатига кўра узоқ вақтга ёки қисқа вақтга мўлжалланган, муддатсиз бўлади. Энг кўп тарқалган Буюртма қўриқхона лар: овчилик, балиқ хўжалиги, ландшафт, ўрмон, дашт ва ботқоқ Буюртма қўриқхоналари, геологик ва гидрологик Буюртма қўриқхона лари ва б. Табиий Буюртма қўриқхоналар, шунингдек тарихий-мемориал аҳамиятга эга бўлган ҳудудларни сақлаш учун таъсис этилган Буюртма қўриқхоналар ҳам мавжуд. Денгиз ва океанларнинг муайян қисмлари ҳам Буюртма қўриқхонага айлантирилиши мумкин. Қўриқпанаётган объектдан келиб чиққан ҳолда ов қилиш, балиқ овлаш, ёғоч кесиш, мол боқиш, пичан ўриш ва б. тақиқланади. Буюртма қўриқхонада, одатда, хўжалик фаолияти ман қилинади. ЎзРда ўнга яқин Буюртма қўриқхона (Абдусамат, Оқбулоқ ва б.) бор.


Кирилл алифбосида мақола: БУЮРТМА ҚЎРИҚХОНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ИБН СИНО
ГЕОГРАФИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты