БУҚОҚ ОҲУ (Gazella gutturasa) ғизоллар уруғининг бир тури. Кувушшохлилар оиласига мансуб. Эркаги дзерен, ургочиси сергакчин деб аталади. Марказий Осиёда тарқалган. Монголиянинг шим. шарқида ва Қозоғистоннинг Чу чўлларида кўп учрайди. Қирли чўлларда, баъзан тоғли ерларда яшайди. Қомати келишган. Танасининг уз. ПО см, бўйи 80 см, оғирлиги 50 кг гача. Оёқлари узун ва ингичка, туёқлари ихчам. Қорни оқ, елкаси ва биқини ёзда сарғиш қумранг, қишда очроқ бўлади. Думи калта. Эркагида ҳалқа бўғимли узун қора шох бор, урғочиси шохсиз. Буқоқ оҳу шувоқ, бурган каби ўтлар билан озиқланади. Май — июнда битта, баъзан иккита бола туғади. Бошқа оҳулар каби кичикроқ пода бўлиб юради. Гўшти мазали. Овланади.