ЧЎКИНДИ TOF ЖИНСЛАРИ

ЧЎКИНДИ TOF ЖИНСЛАРИ — модданинг сувда чўкиши ёки ҳаводан тушишидан ҳамда қуруқлик юзаси, денгиз океан ҳавзаларидаги музлар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган tof жинслари. Чўкиш механик (оғирлик кучи таъсири ва муҳит динамикасининг ўзгаришидан), кимёвий (сувли эритманинг тўйиниш концентрациясига етишидан ва алмашинув реакциялари натижасида) ҳамда биоген йўл билан (организмлар ҳаёт фаолияти билан боғлиқ) содир бўлади. Чўкинди tof жинслари чўкиш характерига кўра, чақиқ, кимёвий ва биоген жинсларга бўлинади. Чўкинди tof жинсларини ҳосил қиладиган асосий манбалар: Ер пўстини ташкил қилган магматик, метаморфик ва қад. чукинди жинслар; табиий сувларда эриган компонентлар; атмосфера газлари; организмларнинг ҳаёт фаолияти жараёнида ҳосил бўладиган маҳсулотлар; вулканоген материаллардан иборат. Ҳоз. замон океан чўкиндилари ва қад. чўкинди жинсларда космик материал ва органик қолдиқлар ҳам учрайди. Баъзи Чўкинди tof жинслари (оҳактош, кумир, диатомит ва б.) буткул органик қолдиқлардан таркиб топган. Зарра (доналар)нинг ўлчами, уларнинг шакли ва узаро бирикмалари Чўкинди tof жинслари структурурасини белгилайди (қ. Тоғ жинслари гпузилшии). Чўкинди tof жинслари шакли ва ҳажми турлича бўлган қатлам, линза ва б. шакллардаги геологик жисмлар ҳосил килиб, Ер пустила нормалгоризонтал, қия ёки мураккаб бурмалар тарзида ётади. Ушбу жисмларнинг ички тузилиши (доналарзарраларнинг узаро жойлашуви ва йуналиши билан боғлиқ) ва бўшлиқни қай йўсинда тўлдириши Чўкинди tof жинслари те кету рас и дейилади. Чўкинди tof жинслари куйидагича ҳосил бўлади: туб тоғ жинсларининг емирилишидан пайдо булган дастлабки маҳсулот сув, шамол, музликлар билан кўчиб, қуруқлик юзаси ва сув ҳавзаларига чўкади. Натижада турли хил компонентлардан тузилган буш ва ғовак, сувга тўйинган чўкинди ҳосил булади. Бу чукинди мураккаб ва хилмахил физиккимёвий (қисман биологик) системадан иборат бўлиб, вақг ўтиши билан астасекин чукинди жинсга айланади (қ. Литогенез). Ч. т. ж. нинг таснифи уларнинг таркиби ва генезисига кўра 10 дан ортиқ гурухга ажратилади: чақиқ жинслар, гиллар, глауконитли, глинозёмли, темирли, марганецли, фосфатли, кремнийли, карбонатли жинслар, тузлар, каустобиолитлар ва б. Асосий гурухлардан ташқари аралаш таркибли жинслар ҳам бор. Ч. т. ж. кимёвий таркибига кура магматик жинслардан фарқланади: жинс ҳосил қилувчи компонентлар таркиби турлича булади; таркибида сув, карбонат кислота, органик углерод, кальций, олтингугурт, галоидлар куп булади; темир оксиди билан темир (II) оксиди нисбати катта. Чўкинди tof жинсларидан гил (гил, аргиллит, гилли сланецлар — 50% га яқин), қумтош (қум ва қумтошлар) ва карбонатли жинслар (оҳактошлар, доломитлар 45% ча) кенг тарқалган. Ер юзасида Чўкинди tof жинсларининг ҳосил булиши ва жойлашуви иклим ва тектоник шароитлар билан аникланади. Геосинклиналларда Чўкинди tof жинсларининг катта қатламлари йиғилади, платформаларда эса, аксинча уларнинг қалинлиги кам булади. Чўкинди tof жинслари Ер пусти массасининг 10% ни ташкил қилиб, Ер юзасининг 75% ни қоплайди. Қуруқликдаги Чўкинди tof жинсларининг 75% геосинклиналь областларда бўлиб, 25% платформаларга тўғри келади. Ер қаъридан олинадиган жами фойдали қазилмалар (кумир, нефть, тузлар, темир, марганец ва алюминий рудалари, олтин ва платина сочмалари, олмос, фосфоритлар, қурилиш материаллари ва б.)нинг 75% Ч. т. ж. га туғри келади.


Кирилл алифбосида мақола: ЧЎКИНДИ TOF ЖИНСЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Туш таъбири ўзбек тилида
ФРАНЦИЯ
ЧАҚИҚ ЖИНСЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты