БЎҒМА ИЛОНЛАР

БЎҒМА ИЛОНЛАР (Boinae) сохта оёклилар оиласига мансуб илонлар кенжа оиласи. Ҳоз. илонлар орасида энг йириклари шу оилага киради. Уз. 0,5 м дан 11 м гача. Бошқа илонлардан кўз косаси устидаги суягининг бўлмаслиги б-н фарқ қилади. 16 уруғи, 38 тури маълум. Жан. Америка, Жан. Ғарбий ва Шим. Америка, Африка, Мадагаскар о. лари, Марказий ва Ғарбий Осиё, Малайя архипелагида тарқалган. Дарё ва кўллар соҳили яқинидаги ўрмон ва чакалакзорларда яшайди. Фақат шарқ бўғма илони (Eryx tartricus) ва қум бўғма илони (Eryx miliaris) очиқ чўл ва даштларда, энг йирик илон — анаконда сувда ҳаёт кечиради. Бўғма илонлар заҳарсиз. Оғзи катта очилади, мускуллари кучли, думи қисқа, ўпкаси иккита. Бўғма илонлар тунги ҳайвон, кўзлари кечаси кўришга яхши мослашган. Ўлжасини пойлаб кулча бўлиб олади. Ўлжани сезган Бўғма илонлар бошини кўтариб, тилини тез-тез чиқара бошлайди, йўлидаги нарсаларни тили б-н пайпаслаб ўлжасига томон ўрмалаб келади. Ўлжасига яқинлашгач думи ва танасини йиғиштириб, яна кулча бўлиб олади. Сўнгра оғзини катта очиб ўлжага ташланади ва танасини ҳалқа қилиб уни ўрайди. Илон ўлдирилган ўлжани бошидан бошлаб астасекин юта бошлайди. Ошқозонга тушган овқат 3—4 кун давомида ҳазм бўлади. Бу даврда қимир этмасдан ётади. Бўғма илонлар овқатсиз бир неча ой яшай олади. Бўғма илонлар тирик туғади. Кўпчилик турлари дарахтларда ва нам жойларда ҳаёт кечиради. Бўғма илонлар асосан умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. Йирик Бўғма илонлар кийик ва тўнғизларни ютиши мумкин. Майда қум Бўғма илонлар каламуш ва сичқонларни тутиб ейди. Асл Бўғма илонлар Constrictor уруғига киради. Асл Бўғма илонларнинг ягона тури оддий бўғма илон, яъни боа. Б. и., одатда, одамга ҳужум қилмайди. Уларнинг ёғ ва гўшти овқатга ишлатилади. Териси жомадон, сумка ва пойабзал тикишда қўлланилади. Айрим Бўғма илонлардан сичқон, каламуш каби омбор зараркунандаларини қиришда фойдаланилади. 8 тури ва кенжа турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: БЎҒМА ИЛОНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АФРИКА
Тушда илон курса нимани англатди


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты