ДАВЛАТ СУВ ФОНДИ

ДАВЛАТ СУВ ФОНДИ, ягона давлат сув фонди — мамлакат ҳудудидаги сувлар (сув объектлари) — дарёлар, кўллар, сув омборлари, бошқа ер усти сув ҳавзалари ва сув манбалари, каналлар ва ҳовузларнинг сувлари, ер ости сувлари ва музликлар, ички денгизлар, ҳудудий сувлар. Ўзбекистонда сув давлат мулки, умуммиллий бойлик ҳисобланади. Давлат сув фонди объектлари аҳолига, корхоналар, муассасаларга ва ташкилотларга фақат фойдаланиш учун берилади. Ўзбекистон ҳудудида давлатдан бошқа ҳеч ким сув эгаси бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистонда сувга доир муносабатлар, аҳоли ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш, сувни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан саклаш, сувнинг зарарли таъсири олдини олиш ва уни бартараф қилиш, сув объектлари ҳолатини яхшилаш тадбир ва тартиб-қоидалари, шунингдек, сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонун билан тартибга солинади.

Ўсимлик ва ҳайвон организмлари таркибига кирадиган, тоғ жинслари, атмосфера ҳавоси ва табиий муҳитдан олинган ҳамда водопровод тизими резервуарларида бўлган сувлар Давлат сув фонди таркибига кирмайди. Давлат сув фондини ҳисобга олиш учун мамлакатда сувларнинг микдор ва сифат тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш даражасини, шунингдек, сувдан фойдаланишнинг давлат рўйхатини ўз ичига оладиган давлат сув кадастри юритилади.

Давлат сув фондини тасарруф этишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади. Республикада сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ер усти сувлари). Давлат геол. ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (ер ости сувлари), «Саноатконтехназорат» агентлиги (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар) ўз ваколатлари доирасида олиб боради. Ер усти сувлари сифатини «Бошгидромет», ер ости сувлари сифатини Давлат геол. ва минерал ресурслар қўмитаси, ичимлик сувларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат қилади.

Ўзбекистонда Давлат сув фондидан қишлоқ хўжалиги, энергетика, саноат, коммунал хўжалиги таъминоти, балиқчилик, даволаш ва б. мақсадларда фойдаланилди. Орол денгизи ҳавзасида сув ресурслари тикланадиган ер усти ва ер ости сувлари ҳамда қайтма сувлардан ташкил топади. Бу ҳавзадаги энг йирик дарёлар Амударё ва Сирдарёнинг йиллик ўртача оқими 115,6 км3 ни (Амударё — 78,5, Сирдарё — 37,1 км3) ни ташкил этади. Ўзбекистон худудида эса Орол денгизи ҳавзаси дарёлари окимининг 7% ҳосил бўлади, лекин ҳавзадаги дарёлар йиллик ўртача оқимининг 51,6% истеъмол қилинади. Орол денгизи ҳавзасида ер ости сувларининг тикланадиган умумий ҳажми 34 км3 ни ташкил этади, унинг тасдиқданган ва фойдаланиш мумкин бўлган захираси 12,5 км3 га тенг. Бу захираларнинг деярли 50% Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Ўзбекистон тогларида 30 дан ортиқ музлик мавжуд. Шунингдек, сув омборларида сув фондининг катта кисми тўпланган. Сугориш ва дренаж тармокларининг ҳоз. техник ҳолатида республика бўйича ҳар йили 22—П км3 дренаж сувлари ҳосил бўлади, уларнинг 13 км3 дан қ. х. экинларини суғоришда фойдаланиш мумкин. Дренажташлама сувлар билан ҳар йили 50—62 млн. т тузлар сугориладиган массивлар доирасидан чиқариб ташланади ва улар даре сувлари сифатини ёмонлашувига олиб келади. ҳоз. даврда Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимларида сувнинг ўртача шўрланиши даражаси 1,0—1,2 г/л ни, Сирдарёнинг ўрта оқимларида жойлашган вилоятларида 1,5—1,6 г/л ни ташкил этади. Республикада иқтисодиётнинг барча тармоқларида аҳоли жон бошига сувнинг йиллик ўртача солиштирма сарфи 2540 м3 ни ташкил этади (Қирғизистонда 1128 м3, Исроилда 345 м3).

Ўзбекистонда сув ресурсларининг 90% суғорма деҳқончиликда сарфланади ва 1 га майдонни суғориш учун ўртача 12,5 минг м3 (Исроилда 5,6 минг м3) сув сарфланади. Ўзбекистонда Давлат сув фондига доир ҳуқуқий муносабатлар «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1993 й. 6 май) б-н тартибга солинади.

Тоштемир Бекмуродов, Зуҳра Собирова.


Кирилл алифбосида мақола: ДАВЛАТ СУВ ФОНДИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БОЛГАРИЯ
ДАВЛАТ МУЛКИ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты