ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ — давлат корхоналарини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмаган бошқа корхоналарга айлантириш. Мулкни Давлат тасарруфидан чиқариш (ёки хусусийлаштириш) давлат корхонаси асосида хусусий ва аралаш мулк шаклларини вужудга келтиришда намоён бўлади.

СССР парчаланганидан кейин Шарқий Европа ва МДҲ давлатларида бозор иқтисодиётига ўтишда Давлат тасарруфидан чиқариш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бош йўналиш сифатида танланди. Ўзбекистонда мулкни Давлат тасарруфидан чиқариш иқтисодий ислоҳотлар борасидаги дастлабки қадамлардан бири бўлди. Самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида давлат мулкини Давлат тасарруфидан чиқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари белгилаб берилди ва улар ЎзРнинг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» (1991 й. 19 ноябр.), «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги (1991 й. 15 фев.) қонунларида ва улар асосида чиқарилган бошқа қонун ҳужжатларида ўз аксини топди. Мамлакатдаги мавжуд давлат мулки объектлари тўлиқ ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилиши (ёки хусусийлаштирилиши) мумкин. Ўзбекистонда ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, маданият бойликлари, тарихий ёдгорликлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди. Давлат ўз тасарруфидан чиқарган хўжалик субъектлари фаолиятига аралашмайди ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар уларга хўжалик фаолияти олиб бориш учун тенг қуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиб беради (қ. Давлат мулкини хусусийлаштириш). Корхоналар ўз фаолиятини ва истиқбол режаларини мустақил режалаштиради, давлат эҳтиёжлари учун шартнома асосида маҳсулот етказиб беради.

Абдулла Абдуқодиров.


Кирилл алифбосида мақола: ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ
ФРАНЦИЯ
АГРАР ИСЛОҲОТЛАР
БАНКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты