ЭДИЛБОЙ ҚЎЙ ЗОТИ

ЭДИЛБОЙ ҚЎЙ ЗОТИ — гўштёғ йўналишидаги дағал жун берадиган йирик думбали қўй зоти. 19-асрда Қозоғистонда халқ селекционерлари томонидан маҳаллий думбали қўйларни танлаш ва қўпайтириш йўли билан чиқарилган. Йирик гавда тузилиши, тез ўсувчанлик, эрта етилувчанлик, юқори маҳсулдорлик ва сифатли жуни билан тавсифланади. Маҳсулдорлиги жиҳатидан ҳисори қўйларига яқин. Туси қорамтир, қўнғир, оқ, сарғиш, қўчқорлари ҳам, совлиқлари ҳам тўқол. Қўчқорларининг тирик вазни 100—105 (баъзан 150) кг, совликлариники 65—70 (115) кг, 4—5 ойлик қўзилариники 40—42 кг. Қўчқорларидан 3—3,5 кг, совлиқларидан 2,5 кг жун олинади (кокилларининг уз. 15 см). Совлиқлари нисбатан серсут. Эдилбой қўй зоти, асосан, Қозоғистонда соф ҳодда урчитиб, қўпайтирилади. Узбекистоннинг турли ҳудудларида (Наманган вилояти Косонсой тумани) боқиладиган бошқа думбали қўйлар зотини яхшилашда фойдаланилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЭДИЛБОЙ ҚЎЙ ЗОТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИСОРИ ҚЎЙ ЗОТИ
ДУМБАЛИ ҚЎЙЛАР
ДАҒАЛ ЖУН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты