ЭМУЛЬГАТОРЛАР

ЭМУЛЬГАТОРЛАР (лот. соғаман) — эмульсия ҳосил қиладиган моддалар, эмульсияларнинг стабилизаторлари. Эмульгаторлар жумласига эмульсияни ташкил этган 2 фазадан бирида эрийдиган табиий ва сунъий бирикмалар (баъзи тузлар, асослар, органик кислотлар, совунлар, аминлар ва бошқалар сирт фаол молдалар), кукун ҳолидаги моддалар киради. Эмульгаторлар сифатида ишлатиладиган модда таркибида (унинг дисперслик даражасидан қатъи назар) гидрофиль ва гидрофоб қисмлар бўлиши керак, чунки деярли ҳамма Эмульгаторларни сирт фаол моддалар деса бўлади. Кучли гидрофиль қисмига эга бўлган Эмульгаторлар М/С типидаги эмульсиялар (яъни мойнинг сувдаги эмульсияси) олиш учун хизмат қилади. Гидрофоб қисмлари кучли бўлган Эмульгаторлар эса С/М типидаги эмульсиялар (яъни сувнинг мойдаги эмульсияси) ҳосил қилишда ишлатилади. Агар 10 мл сувга 10 мл бензол қўшиб чайқатилса, 2 хил эмульсия олиш мумкин. Ана шу аралашмага гидрофиль Эмульгаторлар қўшилса, Эмульгаторлар молекуласининг қутбсиз (утлеводород) қисми мой томчиларига, қутбли қисми (—СООН, — ОН, — 1МН2 гуруҳлари) эса сув томчиларига ботади, лекин гидрофиль Эмульгаторларни сув кўпроқ хўллайди, натижада Эмульгаторлар ҳажмининг кўп қисми сувга, оз қисми эса бензолга ботади. Шу сабабли бензол томчиси атрофида Эмульгаторларнинг сидирға пардаси ҳосил бўлади; бу томчини Эмульгаторлар молекулари яхши қуршаб олади. Натижада М/С типидаги эмульсия барқарорлашади. Гидрофоб Эмульгаторлар қўшилганда С/М типидаги эмульсия ҳосил бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЭМУЛЬГАТОРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ЭМУЛЬСИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты