ДВИГАТЕЛЬ

ДВИГАТЕЛЬ (рус.) бирор турдаги энергияни (мас, сув, шамол энергиясини) механик энергияга айлантириб берадиган машина. Табиий энергетика ресурелари (ёнилғи, сув энергияси, шамол энергияси ва б.) ни тўғридан-тўғри механик энергияга айлантирувчи Двигатель бирламч и Д. деб аталади (мас, буғ машинаси, буғ турбинаси ва б.). Бирламчи Двигатель ҳосил қилган энергияни бошқа турга ўзгартирувчи Двигатель иккиламчи Двигатель деб аталади (мас, электр ёки пневматик Двигатель). Табиий энергетика ресурелари турига қараб, иссиқлик, гидравлик (сув), шамол ва б. Д. лар бўлади. Иссиклик Двигатель ўз навбатида буғ двигатели ва газ двигателига бўлинади. Газ Двигатель ички ёнув двигатели деб ҳам аталади. Иссиклик Двигатель ядро куч қурилмаларининг таркибий эле-ментлари сифатида ишлатилиши мумкин. Двигатель стационар (муқим), кўчма ва транспорт хилларига ҳам ажратилади. Стационар Двигатель бир жойга ўрнатиб ишлатилади. Кучма ва транспорт Двигатель трактор, автомобиль ва самолётларга ўрнатилади. Двигатель асосий иш органи ҳаракати тарзига қараб, поршенли, парракли (роторли) ва реактив хилларга бўлинади (қ. Авиация двигатели, Автомобиль двигатели, Реактив двигатель).

Ўрта Осиё, Миср, Хитой ва Ҳиндистонда қадимда экинлар энг оддий Двигатель — чархпадаклар ёрдамида суғорилган. 18-а. охирида Англия саноатида бошланган юксалиш машина техникасининг ривожланишига сабаб бўлди. Англияда 1784 й. да Ж. Уатт ишлаб чиққан иссиклик Двигательи сув насосларида кенг қўлланила бошлади. И. И. Ползунов 1763 й. да дунёда биринчи буғ ма-шинасини ихтиро қилди. Биринчи ички ёнув двигатели лойиҳаси 1879 й. да тузилди. Германияда 1885 й. да ихтирочилар Даймлер ва Бенц бензин билан ишлайдиган ихчам ички ёнув Двигатель ини қурди. 1893 й. да немис олими Р. Дизель янги принципда ишлайдиган Двигательни (дизелни) яратди. 1911 й. да рус ихтирочиси Я. В. Мамин 18 ва 33 кВт ли Двигательни тракторга ўрнатди. 1888—89 й. ларда рус олими М. О. Доливо-Добровольский 3 фазали асинхрон электр машинасини ясади.

20-а. 1 – ярмида иссиклик двигателининг янги тури 3 — газ турбинали двигатель яратилди. У авиацияда энг кенг тарқалган (авиацияда улар турбореактив двигателлар деб аталади). Газ-турбинали двигателлардан иссиклик электр стяларида электр генераторларини харакатлантиришда газ-турбовозлар, оғир кж автомобиллари ва б. транспорт воситаларида, кемалар, катерлар ва сув ости кемаларида тортувчи двигателлар сифатида фойдаланилади. Рус олими К. Э. Циолковский дунёда биринчи бўлиб ракета двигателларининг асосий элементларини баён қилди. Ракета двигателлари реактив двигателнинг бир тури ҳисобланади. Ҳавореактив двигателлари да ёниш камерасига ёнилғидан ташқари ҳаво ҳам берилади. Шу боис улардан фақат атмосферанинг зич қатламларида учишдагина фойдаланиш мумкин. Ракета двигателлари га ҳаво шарт эмас (ёнилғининг барча аралашмалари буларнинг ўзида мавжуд), улар ҳавосиз бўшлиқ, яъни коинотда бемалол ишлай олади. Ушбу двигателлар асосан жанговар ракеталарга ҳамда космик кемаларнмт ракета элтувчиларига ўрнатилади. Ю. А. Гагарин бошқарган биринчи «Восток» космик кемаси Двигатель ининг қуввати 14 млн. кВт (20 млн. о. к.) эди. Буғ турбиналари йирик электр ст-яларининг асосий Двигательи бўлиб қолди. Мас, Тошкент ГРЭС ида ҳар қайсисининг қуввати 165000 кВт дан бўлган буғ турбиналари, Сирдарё ГРЭС ида эса 300000 кВт ли буғ турбиналари ишлаб турибди.


Кирилл алифбосида мақола: ДВИГАТЕЛЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭНЕРГЕТИКА
АВТОМОБИЛЬ
ФИЗИКА
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты