ЭНТОМОФАГЛАР

ЭНТОМОФАГЛАР (юн. — ҳашарот, — еб қўювчи) — ҳашаротлар билан озиқланувчи паразит ва йиртқич микро ёки макроорганизмлар. Энтомофагларнинг энг муҳим гуруҳлари: ҳашаротлар; микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва вируслар); энг содда ҳайвонларга мансуб бир ҳужайрали организмлар (1200 га яқин тур). Булардан ташқари Э. га зараркунанда ҳашаротлар билан озиқланадиган сувда ҳам қуруқда яшовчилар, судралиб юрувчилар ва қушлар киради. Энтомофагларнинг жуда кам турлари зараркунанда ҳашаротлар эпизоотиясини қўзғатиши, насл беришни камайтириши ёки уларнинг касаллик қўзғатувчиларга, инсектицидлар таъсирига нисбатан сезгирлигини ошириши мумкин. Шундай Энтомофагларга споровиклар ва книдоспоридийлар, шунингдек, камданкам хивчинлилар ҳамда гаплоспоридийлар синфининг вакиллари киради. Чала ўзгариш билан ривожланувчи (ниначилар, бешиктерватлар, баҳорги капалаклар, тўғриқанотлилар, қулоққазгичлар, қандалалар, трипслар) ва тўлиқ ўзгариш билан ривожланадиган (қўнғизлар, тўрқанотлилар, туябўйинлар, булоқчилар, тангақанотлилар, пардақанотлилар ва икки қанотлилар) ҳашаротлар йиртқичлик билан ҳаёт кечиради. Энтомофагканаларнинг кўпчилиги фитосейидлар оиласининг вакилларидир, баъзиларигина бделлид, стигимеид, хейлетид, гемисаркоптид ва бошқалар оилага мансуб. Ҳашаротлар паразити 5 туркум: қўнгизлар, тенгқанотлилар, тангақанотлилар, пардақанотлилар ва икки қанотлилар вакиллари орасида учрайди. Ўсимликларни биологик ҳимоя усулида пардақанотлилар ва икки қанотлилар туркумига мансуб турлар катта аҳамиятга эга (қ. Паразитизм).

Хўжайинга ихтисослашига кўра, Энтомофаглар 3 биологик гуруҳга: монофаглар (бир ёки икки тур хўжайинни зарарлайди), олигофаглар (бир оиладаги бир неча уруққа мансуб турлар ҳисобига яшайди) ва полифагларга (ҳар хил туркумга мансуб кўпгина турларни зарарлайди) бўлинади. Организмлараро муносабатнинг яна бир шакли — антибиоз ёки организмлараро антагонистик ўзаро муносабат (микроорганизмлар ёки юксак ўсимликларнинг бошқа организмлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи ёки уни нобуд қиладиган моддалар ажратиши) фарқланади. Деҳқончилик биоценозида Энтомофаглардан хонқизи қўнғизлари, олтинкўзлар, тахин пашшалар, сирфидлар, сассиққўнғизлар ва бошқалар катта аҳамиятга эга. Ўсимликларни биологик ҳимоя усулида Энтомофаглардан трихограмма ва габробракондан фойдаланилади (яна қ. Фойдали ҳашаротлар).


Кирилл алифбосида мақола: ЭНТОМОФАГЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАКТЕРИЯЛАР
ИНСЕКТИЦИДЛАР
ИБН СИНО
ҲАШАРОТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты