ЭРИТМАЛАР

ЭРИТМАЛАР — нисбий миқдорлари кенг оралиқда ўзгариши мумкин бўлган 2. ва ундан ортиқ компонент (таркибий қисм)лардан ташкил топган қаттиқ ёки суюқ гомоген системалар. Ҳар қандай эритма эриган модда ва эритувчидан иборат; ундаги молекула ёки ионлар баравар тарқалган бўлади. Эритмаларда эритувчи билан эриган моддаларни бир-биридан фарқлаш зарур. Одатда, эритувчи сифатида соф ҳолда ҳам, эритмада ҳам агрегат ҳолати ўзгармаган модда олинади. Мас, бирор тузнинг сувдаги эритмасидаги эритувчи сув. Агар 2 модда бир-бирида эригунича суюқ агрегат ҳолатда бўлса, эритмада миқдори кўпроқ компонент эритувчи сифатида қабул қилинади. Сув билан спирт эритмасида бу моддаларнинг қайси бири эритмада мўлроқ бўлса, шуни эритувчи деб олинади. Эритмалар таркибининг бир хиллиги уларни кимёвий моддаларга яқинлаштиради. Баъзи моддалар эритувчиларда эриганида иссиқлик ажралиши ёки ютилиши улар орасида кимёвий таъсир мавжудлигига далил бўлади. Эритмалар таркибининг ўзгариб туриши уларнинг кимёвий бирикмалардан фарқ қилишини кўрсатади. Бундан ташқари, Эритмалар таркибидаги алоҳида компонентларнинг хоссаларини аниқлаш мумкин, кимёвий бирикмаларда эса буни аниқлаб бўлмайди. Эритмалар таркибининг ўзгариб туриши уларни механик аралашмаларга яқинлаштирса, таркибларининг бир хиллиги улардан фаркдантиради. Шу боис ҳам Эритмалар механик аралашмалар билан кимёвий бирикмалар оралиғидаги моддалар деб қабул қилинади.

Кристаллнинг суюқликда эриб, эритма ҳосил бўлиши индивидуал модда молекулаларининг ўзаро таъсири бузилиб, эритма компонентлари орасида янги молекулалараро боғланиш вужудга келиши билан тавсифланади. Кристалл юзасидан ажраладиган молекулалар диффузия туфайли эритувчининг бутун ҳажми бўйлаб баравар тарқалади. Молекуланинг қаттиқ жисм юзасидан ажралиши бир томондан — эритувчи молекулалари тортишиш кучига берилиши туфайли рўй беради. Мазкур жараён кристаллнинг бутунлай эриб тугашига қадар давом этиши мумкин, лекин бунга айни вақтдаги акс жараён — кристалланишнинг бошланиши тўсқинлик қилади. Концентрациянинг ошиши қайта кристалланишни тезлаштиради. Маълум муддатдан сўнг кристаллнинг эриш тезлиги қайта кристалланиш тезлигига тенглашиб динамик мувозанат вужудга келади: Эримаган модда эритмадаги модда, яъни вақт бирлигида қанча молекула эриса, шунча молекула эритмадан ажралиб чиқади. Эриётган модда билан мувозанатда бўлган эритма тўйинган эритма деб аталади. Ҳажм бирлигидаги концентрацияси тўйинган эритманикидан кам бўлган эритма тўйинмаган эритма ҳисобланади. Эритмада кристалланиш маркази бўлмаса, уни шундай совитиш мумкинки, бунда эриган модданинг концентрацияси эрувчанлигидан юқори бўлиб қолади, натижада эритманинг ўзи ўта тўйинган ҳолатга ўтади. Бундай эритма ўта тўйинган эритма дейилади.

Суюқ эритмаларнинг ўзига хос хусусиятларини осмос, тоза эритувчи буғ босимининг пасайиши, криоскопик ва эбулиоскопик нуқталарнинг ўзгариши орқали ўрганилади. Эритмаларнинг тузилиши уни ташкил қилган компонентларнинг хоссалари билан аниқланади. Агар компонентлар кимёвий тузилиши, молекулаларнинг ўлчами ва бошқалар омиллар бўйича яқин бўлса, тузилиши принцип жиҳатдан соф суюқликлар тузилишидан фарқ қилмайди. Эритувчининг молекулалари билан ўзаро таъсирлашуви кўпчилик модда (электролит)ларда акс жараён бўлган диссоциация билан боғлиқ. Тузлар, кислота ва асослар қутбли эритувчиларда эриганида қисман ёки бутунлай ионларга парчаланади, бу жараён Эритмаларда зарралар сонининг кўпайишига сабаб бўлади. Агар эритувчи сув бўлса, гидратлар, бошқа модда бўлса, сольватлар вужудга келади. Бу жараёнлар тегишлича гидратланиш ва сольватланиш дейилади. 1887 йил Д,М. Мендеяеев ўзининг гидратланиш назариясини олға сурган. Унинг шогирди И. А. Каблуков (умрининг охирларида Тошкентда яшаб, илмий ишлар олиб борган) ўз устози ишларини давом этдирди.

Амалиётда кўпроқ тўйинмаган Эритмалардан фойдаланилади. Уларда эриган модда концентрацияси тўйинган Эритмалар дагига қараганда камроқ бўлади. Эритмада эриган модда миқдори эритма концентрациясини белгилайди. Эриган модда миқдори кўп бўлган Эритмалар концентрланган Эритмалар, кам эриган (концентрацияси нисбатан кам бўлган) Эритмалар суюлтирилган Эритмалар дейилади.

Эритмалар одам, ҳайвон ва ўсимликлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Озиқовқатлар ҳазм қилинишидан олдин Эритмаларга ўтказилади. Барча физиологик суюкликлар Эритмалардан иборат. Эритмалар ўсимликларнинг ўсишида ва ҳосилдорлигининг ошишида муҳим аҳамиятга эга. Ўсимликлар ҳосилини Эритмаларга ўтказиш саноат технологиясининг асосидир. Денгиз, океан, дарё, кўл сувлари ҳам Эритмалар, уларни тузлардан тозалаш, кимёвий ишлаш ва бошқалар ҳам Эритмалар технологияси билан боғлиқ. Полимерлар, локбўёқлар, сирт фаол моддалар, совун ва бошқалар кўп тоннажли маҳсулотлар ҳам Эритмалар билан боғлиқлиги уларнинг халқ хўжалигида тутган ўрни муҳимлигидан далолат беради.

Ад:. Современнме проблемм химии растворов, М., 1986; Фиалков Ю. Я., Растворитель как средство управления химическим процессом, М., 1988.

Қудрат Ахмеров.


Кирилл алифбосида мақола: ЭРИТМАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМУДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты