ЭСКИ АНГОР

ЭСКИ АНГОР, Эски Анҳор Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида қурилган магистрал канал. Дарғом каналитн сув олади. қадимий канал, мил. ав. 1-асрда қазилган ва Манас номи билан юритилган. Дастлабки уз. 300 км дан ортиқ бўлган. 6— 8, 8—13-асрларда, мўғуллар истилоси даврида вайрон қилинган. Темурийлар даврида тикланган. Сўнтти 4-аср давомида қаровсиз қолган.

1954 йилда уни реконструкция қилиш бошланиб, 1955 йилда ишга туширилди. Канал трассаси жан. ғарб йўналишида чўл ерлардан ўтади. Умумий уз. 184 км, бош қисмида сув сарфи 45 — 48 м3/ сек., бош ва охирги қисмларидаги баландлик фарқи 300 м. Канал кам сувли Қашқадарё ҳавзасини июль—авг. ойларида Зарафшон дарёсининг суви билан тўйинтиради. Қашқадарёга Қарши шаҳридан юқорироқда қуйилади. Каналга йилига 550 млн. м3 гача сув олинади ва унинг 220—280 млн. м3 Қашқадарёга ташланади.

1974 йил 56км да унинг давоми сифатида шарқ йўналишида Москва (ҳоз. Мустақиллик) канали қурилди. Эски Ангордан суғориладиган Косон тумани этагидаги экинзорлар Пистоли каналидан машина ёрдамида сув олиниб, суғорила бошланди. Мустақиллик каналининг трассаси Зарафшон тоғ тизмаси этакларини айланиб, 57 сойни дюкер ва акведуклар ёрдамида кесиб ўтади. Трасса кўтарма (20 м гача) ва қазма (46 м гача) ўзандан иборат. Канал ўзани тўлиқ бетон тўшама билан қопланган. Унинг сув ўтказиш имконияти 60 м3/сек. Канал 76 км да Чироқчи шаҳридан юқорироқда Қашқадарёга сув ташлайди. Каналнинг қурилиши Чироқчи туманида 15 минг, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлар этакларидаги бир неча минг гектар экинзорларнинг сув таъминотини яхшилади.

Зиёмиддин Артукметов.


Кирилл алифбосида мақола: ЭСКИ АНГОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ФРАНЦИЯ
АМУДАРЁ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты