ДЕНГИЗ ПИЁЗИ

ДЕНГИЗ ПИЁЗИ (Urginea maritima) – лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Пиёзбоши йирик (2,5 кг гача). Гуллари оқ-яшил, панжали, поя учида ғуж бўлиб жойлашган. Барглари наштарсимон. Меваси юмалоқ кўсакча. Оқ пиёзли хили таркибида сцилларен гликозиди (юрак касалликларини даволаш, сийдик ҳайдаш учун дори тай-ёрлашда ишлатиладиган модда) бор. Қизил пиёзли хилидан тайёрланган препаратлардан кемирувчиларга қарши курашда заҳарли модда сифатида фойдаланилади. Жан. Европа, Ғарбий Осиё ва Шим. Африкада табиий ҳолда ўсади. Италия, Жан. Франция ва Грузияда ўстирилади.


Кирилл алифбосида мақола: ДЕНГИЗ ПИЁЗИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ГРУЗИЯ
АФРИКА
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты