ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ

ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ — ота она сининг ҳомийлигидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга олиш ва фарзандликка олинувчи билан фарзандликка олувчи ўртасидаги, отаона билан болалар ўртасидаги мавжуд ҳуқуқий (шахсий ва мулкий) муносабатларни белгилаш. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида отаона қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар, айни вақтда, фақат вояга етмаган болаларнигина уларнинг манфаатларини кўзлаб фарзандликка олиниши кўрсатилган. Фарзандликка олиш болани Фарзандликка олишни истаган шахсларнинг аризасига биноан ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи (халқ таълими, соглиқни саклаш, ижтимоий таъминот бўлимлари, васийлик ва хомийлик органлари) тавсиясига кўра, туман (шаҳар) ҳокими қарори билан расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 й. 12 апр. даги 171сонли карори билан тасдикланган «Фукаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»да белгиланишича, ФХДЁ органи қабул қилинган ҳужжатлар асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартишларни киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради. Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши қайд этилган дафтарга унинг отаонаси деб ёзилиши керак. Боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилиши мумкин. Агар бола 10 ёшдан ошмаган бўлса, туғилган жойи ҳам Ўзбекистон Республикаси доирасида ўзгартирилишига йўл қўйилади. Вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин. Қуйидаги шахслар фарзандликка олувчилар бўлмайдилар; отаоналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки отаоналик ҳуқуқи чекланганлар; қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлар; асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар; фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар; қасддан содир қилинган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар. Қонун ўгай ота ва ўгай она томонидан Фарзандликка олиш ҳолларидан ташқари ҳолатларда фарзандликка олувчи ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ 15 ёшдан кам бўлмаслигини шарт қилиб қўяди. Фарзандликка олинувчининг қариндошлари, фарзандликка олинувчи оиласида яшаётган шахс, акаука, опасингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар, ўгай ота ва ўгай она, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, касаллик, бахтсиз ҳодиса оқибатида фарзандларидан ажралган шахслар Фарзандликка олишда устунлик ҳуқуқига эгадирлар. Қоида тариқасида, 10 ёшга тўлган болани Фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб қилинади. Боланинг розилиги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан аникданади. Болани Фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган бола отаонасининг розилиги талаб этилади. Аммо қуйидаги ҳолларда отаонанинг розилигисиз Фарзандликка олишга йўл қўйилади: отаонанинг кимлиги номаълум бўлса; отаона отаоналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса; отаона муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса; отаона бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар ёки даволаш муассасаларидаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган бўлса. Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади. Айни вақтда фарзандликка олинганлар ва уларнинг отаонаси (шунингдек, қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларни йўқотадилар хамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўладилар. Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш тегишли равишда жиноий жавобгарликка олиб келади. Шоира Йўлдошева.


Кирилл алифбосида мақола: ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИМЕНТ
ҲОМИЙЛИК
ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты