ДИНАМИКА

ДИНАМИКА (юн. dynamis — куч) — механиканннг жисмлар механик ҳаракатини уларга таъсир қиладиган кучлар билан боғлаб ўрганадиган бўлими. Динамикада статиканинг мураккаб кучлар системасини содда ҳолга келтириш қонуниятларидан ва кинематикадаги ҳаракатни ифодалаш усулларидан кенг фойдаланилади. Динамиканинг бевосита вазифаси берилган (қўйилган) кучлар бўйича ҳаракатни аниқлаш, агар ҳаракат маълум бўлса, жисмга қўйилган кучларни топишдан иборат. Одатда, Динамика деганда ёруглик тезлигидан анча кичик тезликда ҳаракатланаётган ҳар қандай моддий жисмнинг ҳаракатини ўрганадиган анъанавий (классик) Динамика тушунилади.

Ўрганиладиган объектнинг хоссаларига қараб:

1) моддий нуқта ва моддий нуқталар системаси Динамика си;

2) қаттиқ жисм Д. си;

3) узгарувчан массали жисм Д. си;

4) эластик ёки пластик деформацияланадиган жисм Динамика си;

5) суюқлик ва газ Д. си (мас, гидродинамика, аэродинамика, газ динамикаси) булади. Динамикада аввал моддий нуқтанинг ҳаракат қонунлари аниқланади, сўнгра моддий нуқталар системаси учун бу қонунлар умумлаштирилади, масса жисмларнинг моддий ифодаси сифатида қаралади.

Динамика асосини Ньютоннинг механика қонунлари ташкил қилади.

Динамикада иккита бирликлар системаси ишлатилади:

1) физик система [узунлик бирлиги (1 метр), вақт бирлиги (1 секунд), масса бирлиги (1 килограмм-масса) олинади];

2) техник система [узунлик, вақт бирлиги ва куч бирлиги (1 килограмм-куч)]. Д. да моддий нуқталар ва системаларнинг ҳаракати Ньютоннинг қонунлари асосида тузилган дифференциал тенгламалар асосида аникланади. Динамикада моддий нуқта тебранма ҳаракатини текшириш учун дифференциал тенгламалардан фойдаланилади ва ҳаракат қонунлари келтириб чиқарилади. Бундан ташқари динамикада ҳаракатни текшириш учун нисбатан соддалаштирилган уч хил усул ҳам келтирилади. Булар Динамиканинг умумий теоремалари деган ном билан киритилган.

Амалда Динамиканинг қуйидаги умумий теоремалари жуда кенг татбиқ қилинади:

1) система ҳаракат миқдорининг ўзгариши ҳақидаги теорема: система ҳаракат миқдори дифференциали ташқи кучлар элементар импульсларининг геометрик йигиндисига тенг. Бу теорема суюкликлар ҳаракатини текширишда, зарба назариясида, реактив ҳаракатлар назариясида кенг татбиқ қилинади;

2) система кинетик моментининг ўзгариши ҳақидаги теорема: системанинг бирор О марказига нисбатан кинетик моментининг вектори учининг тезлиги системага қўйилган ташки кучларнинг шу нуқтага нисбатан бош моментига тенг. Бу теорема гироскоплар назариясида, зарба назариясида, сайёралар ҳаракатини текширишда, турбиналар назариясида кенг татбиқ қилинади;

3) система кинетик энергиясининг ўзгариши ҳақидаги теорема: системанинг ихтиёрий силжишидаги кинетик энергияси ўзгариши ички ва ташқи кучларнинг шу силжишда бажарган ишлари йиғиндисига тенг. Системага потенциал кучлар қўйилса, система кинетик ва потенциал энергияларининг йигиндиси ўзгармай қолади. Кинетик энергиянинг ўзгариш тезлиги барча ички ва ташки кучлар қувватлари йиғиндисига тенг. Динамикада умумлашган координаталар ва умумлашган кучлар тушунчалари киритилиб, кинетик энергияни бу янги координаталарда ифодалаш учун Лагранж иккинчи тур тенгламалари келтириб чиқарилади. Ҳаракатни тадқиқ қилишнинг умумий усулларидан ташқари Динамикада бир қатор хусусий масалалар: гироскоплар назарияси, механик тебранишлар назарияси ва б. ҳам ўрганилади. Динамика усулларининг айрим соҳаларга татбиқ қилиниши туфайли осмон механикаси, ташқи баллистика, самолётлар динамикаси, ракеталар динамикаси каби соҳалар пайдо бўлди.

Ад.: Ўразбоев М ., Т., Назарий механика асосий курси, 3-нашр, Т., 1966; Рашидов Т. Р., Шозиётов Ш., Мўминов К. Б., Назарий механика асослари (дарслик) Т., 1990.

Турсун Рашидов, Қудратилла Латипов.


Кирилл алифбосида мақола: ДИНАМИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ФИЗИКА
Туш таъбири нима дейилади
ИШҚАЛАНИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты