ДИНОР (лот. denarius — 10 дан иборат, 10 дан тузилган) — 1) Баҳрайн пул бирлиги. 1965 й. окт. дан муомалага киритилган. 1 Д. = 1000 филс. Халқаро ифодаси BHD. Валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 0,377 Динор ;
2) Босния ва Герцеговина пул бирлиги. 1996 й. дан муомалага киритилган. 1 Д. = 100 пар. Халқаро ифодаси BAD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 176,84 Динор ;
3) Жазоир пул бирлиги. 1964 й. дек. дан муомалага киритилган. 1 Д. = 100 сентим. Халқаро ифодаси DZD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АКД1 доллари = 58,5 Д. ;
4) Иордания пул бирлиги. 1950 й. июлдан муомалага киритилган. 1 Д. =100 пиастр. Халқаро ифодаси JOD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 1,41 Динор ;
5) Ироқ пул бирлиги. 1932 й. апр. дан муомалага киритилган. 1 Д. = 1000 филс. Халқаро ифодаси 1QD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 1200 Динор ; б) Ливия пул бирлиги. 1971 й. сент. дан муомалага киритилган. 1 Д. =1000 дирҳам. Халқаро ифодаси LYD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 0,379 Динор ;
7) Судан пул бирлиги. 1992 й. дан муомалага киритилган. 1 Д. = 10 фунт (фунт = 100 қирш). Халқаро ифодаси SDD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 142 Динор ;
8) Тунис пул бирлиги. 1958 й. дек. дан муомалага киритилган. 1 Д. = 100 франк. Халқаро ифодаси TND. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари =1,12 Д;
9) Югославия пул бирлиги. 1994 й. янв. дан муомалага киритилган. 1 Д. = 100 пар. Халқаро ифодаси YUM. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 5,7 Д. ; 10) Қувайт пул бирлиги. 1961 й. окт. да муомалага киритилган. 1 Д. = 1000 филс. Халқаро ифодаси KWD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 0,3035 Динор (1997); 11) Қадимда мусулмон мамлакатларининг олтин тангаси ҳам Динор деб юритилган. Шарқда 7-а. да биринчи бор зарб қилина бошлаган ва 2,4 г олтиндан иборат бўлган.
Акрамжон Мирзахолов.