ДИХРОМАТЛАР, бихроматлар — бихромат кислота Н2Сг2О7 нинг нормал тузлари. Хроматлар эритмасига кислота қўшиш натижасида ҳосил бўлади. Умумий формуласи М2Сг207. Д. дан калий бихромат К2Сг2О7 заҳарли, сувда яхши эримайдиган қизил-қўнғир рангли кристалл. Дихроматлар лаб. да оксидловчи сифатида, техникада эса толаларни бўяшда, читга гул босишда, гугурт ва кўн саноатида ишлатилади. К2Сг2О7 билан концентрланган сульфат кислотанинг тенг ҳажмдаги аралашмаси (хромли аралашма) лаб. ларда кимёвий жиҳозларни ювишда қўлланилади.