ДОН ЙИҒИШ КОМБАЙНИ

ДОН ЙИҒИШ КОМБАЙНИ, ғалла йиғиш комбайни — бошокли дон экинлари (буғдой, арпа, шоли)ни бир йўла ўриш, ғалла массасини уюмдан ажратиб олиш ва бошокларини янчиб донини ажратиш, тозаланган донни бункерга узатиш, сўнгра транспорт воситаларига ортиш, похол ва сомонларни уюм қилиб далада крлдириш ёки майдалаб далага сочиш ва б. ишларни бажарадиган қ. х. машинаси. Уни махсус мосламалар билан жиҳозлаб, узел ва механизмлари иш режимини ўзгартириб ундан дон ўриш машиналари билан ҳосил қилинган уюмлар қаторини йи-ғишда, силос бостиришда ва донга мўлжалланган маккажўхори, кунгабоқар ва б. экинларни ўришда фойдаланиш мумкин.

Дон йиғиш комбайнининг ўзиюрар ва тиркама хиллари бор. Тиркама Дон йиғиш комбайнининг иш органлари тиркалган тракторнинг қувват олиш валидан ёки комбайндаги двигателлар ердамида ҳаракатлантирилади. Ўзиюрар Дон йиғиш комбайни эса комбайнга ўрна-тилган двигателдан ҳаракатланади. Дастлабки Дон йиғиш комбайни 19-а. охирида АҚШ да тайёрланган. Бу комбайн 20—30 от билан тортиб юрилган. 20-а. 20-й. ларига келиб анча такомиллаштирилган; барча ёғоч қисмлар металлга алмаштирилган. Иш органлари ички ёнув двигателлари билан ҳаракатга келтирилган. От ўрнига дастлаб локомотив, кейин трактордан фойдаланилган. 30-й. ларда кўпроқ тиркама Дон йиғиш комбайни тайёрлашга эътибор берилган. Кейинчалик тиркама комбайнлар и. ч. кескин қисқарди. 1962 й. дан бошлаб Россияда СК-4, СК5, СК-5А «Нива», СК-6 «Колос» СК-6-8 русумли ўзиюрар комбайнлар чиқарила бошланди. Дон йиғиш комбайни вазифасига, энергетика воситасига қўшилишига, ўрилган ғалланинг комбайн ичида харакатланиш йўналишига, юриш қисми ва иш қурилмаларининг турига, бункер, мотор ва кабинанинг жойлашиш ўрнига ҳамда иш унумига қараб таснифланади. Дон йиғиш комбайни ғалла ўриш, уюмлар қаторини йиғиш, янчиш-ажратиш-тозалаш, похол-сомонни ғарамлаш қисмларидан иборат. Янчиш қисми кўндаланг жойлашган бир ёки икки барабанли ва бўйлама йўналишда жойлашган аксиал-роторли бўлади. Бир барабанли Дон йиғиш комбайни ҳаракатланганда мотовило пояларни қирқиш аппаратига узатади, қирқилган поялар шнек ердамида қия камерага узатилади. Камера ичидаги транспортёр ғаллани юқорига, янчгичнинг қабул битерига, қабул битерининг тишли планкалари ғалла-пояларни қисман маидалаб ва текис ёйиб, янчиш барабани (савағичли ва тишли) га узатади. Унда бошоклар барабан остлигига зарб билан урилиб ишкаланади. Бошоклардан ажралган дон ва майда хасчўплар барабан остлиги кўзларидан ўтиб пастга, элаш тахтасига тушади. Похол ва унинг ичида қолган бошоклар ва донлар қайтариш би-тери ердамида клавишли похол элагичга узатилади. Унда эланган бошоклар ва донлар ажралиб, элаш тахтасига тушади. Элаш тахтаси тебранганда донлар қуйи қатламда, енгил сомонқипиклар эса устки қатламда силжийди. Донлар тароқ кўзларидан тўкилиб, устки ғалвирнинг бошланиш қисмига, сомонқипиқлар эса тароқ сиртидан ғалвирнинг ўрта қисмига тушади. Тоза дон остки галвирга, ундан элеватор орқали бункерга узатилади. Енгил сомон-қипиқларни вентилятор олиб кетади. Янчилмаган бошоклар устки ғалвир охиридаги жалюзали узайтиргич кўзларидан тўкилиб, бошоклар шнегига, ундан қайтариш битерига узатилади. Битер аралашмани қайта янчиш бара-банига узатади. Похол-сомонлар гарамлагичда зичланади. Похол-сомонларни анғизга уюм шаклида тўкишда ғарамлагич ва узатгичлар ечиб олинади. Похолларни маидалаб далага сочиш лозим бўлганда пичоқли ва вентиляторли махсус мослама ўрнатилади.

Аксиал-роторли Дон йиғиш комбайни (Россиянинг Дон-2600, АҚШ нинг «Массей фергусон» дон йиғиш комбайнлари) қуйидагича тузилган (2-расм). Олд томонга қия ўрнатилган роторнинг бош қисмига жуда мустаҳкам икки куракли винтсимон паррак ўрнатилган. Пар-рак занжир-планкали қия транспортёрдан ғаллани қабул қилиб олиб, роторнинг иш қисмига йўналтиради. Роторнинг олдинги қисмида бошоклар янчилади, кетинги қисмида эса похолдаги донлар ажратилади. Роторнинг янчиш қисмига винт йўналишида савағичлар ўрнатилган, ажратиш қисмига эса, оддий тўғри планкалар бириктирилган. Барабан остлигидан ўтган донлар тўрт қатор ўрнатилган шнекларга, булардан эса шамол-ғалвирли тозала-гичнинг устки, сўнгра остки жалюзали ғалвирларига, булардан эса дон шнегига тушади. Ҳаво оқими кучли диаметрал вентилятор билан ҳосил қилинади. Ротор билан барабан остлиги орасидаги тирқиш катта бўлганидан, донлар шикастланмайди, янчиш жараёни ротор бўйлаб давом этгани учун бошоклар тўлиқ янчилиб, кўпроқ дон олинади. Похол-сомонлар пичоқ билан майдаланиб далага сочилади ёки қатор уюмга ташланади.


Кирилл алифбосида мақола: ДОН ЙИҒИШ КОМБАЙНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
КОН КОМБАЙНИ
АЛМАШЛАБ ЭКИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты