ДОН ЭКИНЛАРИ

ДОН ЭКИНЛАРИ, донли экинлар — дон учун экиладиган энт муҳим қ. х. экинлари гуруҳи; Д. э. дони инсоннинг асосий озиқ-овқат маҳсулоти; саноатнинг кўпгина тармоклари учун хом ашё, шунингдек, чорва моллари учун ем. Донининг таркиби ва маҳсулоти истеъмол қилиниши жиҳатдан ғалладошларга мансуб ғалла экинлари (буғдой, жавдар, арпа, июли, сули, маккажўхори, жўхори ва б.), шу жумладан ёрмабоп экинлар (тариқ, жўхори ва маржумак ва б.), дуккакдошларга мансуб дуккакли дон экинлари (ловия, нўхат, соя, вика ва б.) бўлинади. Дон экинлари ичида ғалла экинлари етакчи роль ўйнайди. Ботаник шакли хилма-хиллигига карамай, улар купгина умумий морфологик хусусиятларга эга. Пояси — ҳавол похолпоя (буғдой, шоли, сули) ёки юмшоқ тўқималар билан тўлган (маккажўхори, жўхори). Барги қин ҳамда тасмасимон шаклдаги барг пластинкасидан иборат. Қиннинг барг пластинкаси б-н туташ жойида ингичка тилча бўлиб, у похолпоя билан туташган бўлади. Тилчанинг ҳар иккала томонида қулоқчалар жойлашади, аммо айрим ғалла экинлари (сули, шоли) да қулоқчалар бўлмайди. Тўпгули бошоқ (буғдой, жавдар, арпа) ёки рўвак (сули, тариқ, шоли, жўхори). Ғалла экинлари тўпгули бир қанча бошоқлардан ташкил топади, улар бошоқ дўнгчаларида ёки рўвакнинг марказий ва ён шохчаларида жойлашади. Гуллари икки жинсли, маккажўхорида айрим жинсли. Меваси донча. Ғалла экинлари дони таркибида углеводлар (қуруқ моддага нисбатан 60—80%), оқсил (қуруқ моддага нисбатан 7—20%), ферментлар, витаминлар В,, РР ва провитамин А куп. Вегетация даврига қараб Дон экинлари кузги ҳамда баҳорги (эртаги ва кечки) га бўлинади.

Дон экинлари дунёнинг деҳқончилик қилинадиган жами минтақаларида тарқалган. Унинг жан. ва шим. тарқалиш чегаралари деҳқончилик чегаралари билан мос келади. Буғдой барча қитъаларда экилади, шоли Осиёда, маккажўхори Шим. Америкада, жавдар Европада, сули Шим. Америкада ва Европада, тариқ ва сорго Осиё ва Африкада энг куп майдонларни эгаллайди. Жаҳон бўйича Дон экинларининг жами майдони 679983 минг га, ялпи ҳосил 2064178 минг т, хреилдорлик 30,3 ц/га ни ташкил этади. Жумладан, буғдой 215272 минг га, ялпи хреил 583624 минг т, ҳосилдорлик 27,1 ц/ га, маккажўхори 139214 минг га, ялпи ҳосил 600418 минг т, хреилдорлик 43,13 ц/га, арпа 56410 минг га, ялпи ҳосил 130064 минг т, ҳосилдорлик 23,06 ц/га, шоли 155128 минг га, ялпи ҳосил 596485 минг т, ҳосилдорлик 38,4 ц/га (1999). Ўзбекистоннинг суғориладиган шароитида 20-а. нинг 90-й. ларидан бошлаб Дон экинларидан буғдой, маккажўхори, арпа, шоли ғўза-ғалла-беда алмашлаб экишда асосий экин сифатида экилади. Республикада дон экинлари майдони 1611,9 минг га, шу жумладан буғдой 1354,8 минг га, шоли 129,8 минг га майдонга экилди (2000).

Ялпи хреил жами дон экинлари бўйича 3915,7 минг т, ҳосилдорлик 26,9 ц/га, шу жумладан буғдой бўйича тегишлича 3521,7 минг т, 27,5 ц/га, шоли — 154,8 минг т, 23,9 ц/га, маккажўхори (дон учун) — 131,4 минг т, 31,6 ц/га бўлди. Дон экинлари ўтмишдоши ғўза ва унга йўлдош экинлар ҳисобланади. Суғориш шароитида Дон экинларидан юқори ҳосил олишнинг асосий шартлари: серҳосил навларни экиш, ўғитни илмий асосланган меъёрда солиш, ўз вақтида суғориш, бегона ўтларни йўқотиш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, алмашиб экиш қоидаларига риоя қилиш. Ўзбекистонда Дон экинларини етиштириш бўйича асосий ишлар (тупроққа ишлов бериш, экиш, ҳосилни йиғиб олиш ва б.) тўла механизациялашган.

Кўзибой Душамов.


Кирилл алифбосида мақола: ДОН ЭКИНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ
ОВҚАТЛАНИШ
МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ МАРКАЗЛАРИ
ДЕҲҚОНЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты