ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР КОНИ

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР КОНИ — геологик жараенлар натижасида ер ости ва устида йиғилган минерал моддаларнинг микдори, сифати ва саноатда фойдаланишга яроқли шароитда тўпланиб ётиши. Газ (углеводород таркибли ёнувчи газлар ва гелий, неон, аргон, криптон — ёнмайдиган газлар), суюқ (нефть ва ер ости сувлари) ва қаттиқ (қимматбаҳо элементлар, кристаллар, минераллар, тоғ жинслари) фойдали казилмалардан иборат конлар мавжуд. Саноатда фойдаланишига кўра, Фойдали қазилмалар кони рудали, норуда, ёнувчи ва гидроминераллиларга бўлинади. Ундан ташқари, ер ости сувлари (ичимлик, техник, бальнеологик ёки минерал сувлар ҳамда нефтли, бром, йод, радий таркибли ва б. сувлар) конлари мавжуд. Фойдали қазилмалар кони ер устида (очиқ конлар) ёки ер остида (ёпиқ конлар) бўлиши мумкин. Фойдали қазилмалар кони Ер пусти ривожланишининг ҳамма даврларида ҳосил бўлган. Пайдо бўлиш жойларига қараб геосинклиналь ва платформа Ф. қ. к. га ажратилади. Конларнингҳосил бўлиш шароитига қараб серияларга [седиментоген (гиперген), магмат о ген (гипоген) ва метаморфоген], сериялар ўз навбатида, гуруҳ, синф ва кичик синфларга бўлинади (қ. Гиперген конлар, Гипоген конлар, Метаморфоген конлар).


Кирилл алифбосида мақола: ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР
ГАЗ КОНЛАРИ
ГЕОСИНКЛИНАЛЬ
ГЕОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты