ДУНАЙ

ДУНАЙ (юн. Istros — Истр; нем. Donau; венгерча Duna; болгар ва сербча Дунав; чехча Dunai; руминча Dynarea) — Европадаги дарё, уз. жиҳатидан Волгадан кейин 2-ўринда. Уз. 2850 км, ҳавзасининг майд. 817 минг км2. Бошланиш жойи қуйилиш жойидан 678 м баланд. Шварцвальд тоғларининг (Германия) шарқий ён бағридан бошланиб Қора денгизга катта дельта ҳосил қилиб қуйилади. Германия, Австрия, Словакия, Венгрия, Хорватия, Сербия, Болгария, Руминия, Украина ҳудудларидан оқиб ўтади. Дунай оқиш тавсифига кўра юқори, ўрта ва қуйи Дунайга бўлинади. Юқори Дунай (Вена ш. гача) — тоғ дарёси, чуқур ва тор водийдан оқади. Ўзанининг кенглиги 350 м гача. Ўрта Дунай (Венадан Темир Дарвоза тангисигача) Ўрта Дунай текислигидан оқади. Водийси кенг (5—20 км). Тоғ ва тепаларни кесиб ўтган жойларда тангилар (Венгрия Дарвозаси, Вишеград йўлаги, Темир Дарвоза ва б.) ҳосил қилган. Бу жойларда ўзани 150 м гача торайиб, чуқ. 20—70 м га етади. Дунайнинг Сербия-Руминия чегараси бўйлаб ўтган Жердап деб аталувчи 120 км узунликдаги водийси жуда тор (0,6— 1,5 км). Дарёнинг серостона ва тезокар жойларидаги ўзани кемалар ҳаракатини анча қи-йинлаштиради. Қуйи Дунай (Темир Дарво-задан қуйилишигача) Қуйи Дунай текислигидан оқади. Водийсининг кенглиги 7—20 км. Қуйилиш жойидан 80 км юқорида дельтаси (майд. 3500 км2) бошланади. Дельта қисмида 3 та асосий тармоққа бўлинган.

Дунайнинг режими мураккаб: баҳорда тўлиб оқади, ёз ва кузда тошиб, қишда суви камаяди. Ўртача сув сарфи юқори оқимида 420 м3/сек, ўрта оқимида 1900 м3/сек, қуйилиш жойида 6430 м3/сек. Бир йилда келтирган сувининг ўртача ҳажми 203 км3. Д. Қора денгизга йилига 120 млн. т. оқизиқ ва минерал моддалар келтиради. Киш со-вуқ келганда 1,5 ойгача музлайди. Дунайнинг 300 ирмоғи бор, шундан 34 тасида кема қатнайди. Энг йирик ирмоқлари: ўнгдан — Инн, Драва, Сава, Морава; чапдан — Морава, Тиса, Олт, Серет ва Прут. Д. нинг иқтисодий аҳамияти катта. Дарёдан транспорт қатнови, гидроэнергия олиш, суғориш, шаҳар ва саноат марказларини сув билан таъминлашда фойдаланилади, балиқ овланади. 2 та йирик ГЭС (Руминия ва Сербия чегарасида), ГЭСлар каскади (Австрия ва Германияда) бор. Дельтасида қамишзор кўп. Регенсбург ш. дан (Германия) бошлаб Дунайда йил давомида кема қатнайди. Даре бўйида 100 дан ортик. порт, шаҳар ва пристань жойлашган. Энг йириклари: Регенсбург, Вена, Братислава, Будапешт, Белград, Русе, Галац, Измаил ва б.

Дунай — халқаро дарё. Дунайда кема катнаш режими ҳақидаги 1948 й. да қабул қилинган конвенцияга кўра кемалар дарёда эркин сузиш хуқуқига эга; Дунайбўйи давлатларидан бошқа давлатларнинг ҳарбий кемалари қатнаши ман этилган; конвенциянинг бажарилишини назорат қилувчи Дунай комиссияси (барча Дунайбўйи давлатлари аъзо) тузилган.


Кирилл алифбосида мақола: ДУНАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЛГАРИЯ
АВСТРИЯ
ГЕРМАНИЯ
ДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты