ФОТОЭФФЕКТ — моддаларнинг электромагнит нурланиш таъсирида электрон чиқариши. Фотоэффект ҳодисасини 1887 й. да немис физиги Г. Герц очган. Дастлабки асосий тадқиқотларни рус олими А. Г. Столетов (1888), сўнгра немис физиги Ф. Леонард (1899) ўтказган. Фотоэффект қонунларини биринчи бўлиб А. Эйнштейн (1905) назарий тушунтирган. Фотоэффектнинг асосий қонуниятлари:
1) чиқарилаётган электронлар сони нурланиш интенсивлигига пропорционал;
2) ҳар бир модда учун унинг сиртининг маълум ҳолатига ва Т=0 К трада чегара — нурланишнинг энг кичик частотаси П50 (ёки энг катта тўлки н узунлиги ^0) мавжуд бўлиб, бу чегарадан ташқарида Фотоэффект содир бўлмайди;
3) фотоэлектронларнинг энг катта кинетик энергияси нурланиш частотаси 03 ортиши билан чизиқли ортади ва нурланишнинг интенсивлигига боғлиқ бўлмайди. Фотоэффект — квант ҳодиса, унинг очилиши квант назариясини экспериментал асослашда муҳим роль ўйнади; Ф. қонуниятларини фақат квант назарияси асосида тушунтириш мумкин. Эркин электрон фотоннк ютиши мумкин эмас, чунки бунда бир вактнинг ўзида энергиянинг ҳам, импульснинг ҳам сакланиш қонуни бажарилмайди. Электрон атроф муҳит билан брғланганлиги учун Фотоэффект ҳодисаси атом, молекула ва конденсатланган муҳитда ҳосил бўлиши мумкин. Бу боғланиш атомда ионланиш энергияси е, бн, конденсатланган муҳитда чиқиш иши А билан тавсифланади. Фотоэффект даги энергиянинг сакланиш қонуни Эйнштейн муносабати билан ифодаланади: E=hm — е (ёки Ehw — А), бунда Е — фотоэлектроннинг кинетик энергияси. Т=0К ва ёруглик интенсивлиги кичик бўлганда (амадда кўп фотонли эффектлар бўлмаганда), агар h ш
Газларда Фотоэффект айрим атом ва молекулаларда кузатилади (фотоионланиш). Бунда фотон ютилиб, электрон чикариш йўли билан ионланиш юз беради. Фотоннинг ионлашга сарфлаган энергиядан бошқа гамма энергияси чикарилаётган электронга берилади. Конденсатланган муҳитларда фотонларни ютиш механизми уларнинг энергиясига боғлиқ. h Ш > А да фотон утказувчанлик электронлари (металларда) ёки валентлик электронлари (яримўтказгичлар ва диэлектрикларда) томонидан ютилади. Натижада ташқи Фотоэффект ёки ички Фотоэффект кузатилади. П ГО жуда катта бўлганда (уквантлар ҳолида) фотоэлектронлар атомнинг чуқур қобиқларидан уриб чиқарилиши мумкин. Кўпгина металларнинг тоза сиртлари учун А>3 эВ, шунинг учун металларда Фотоэффект ультрабинафша соҳада кузатилади. Ишқорий ер металлари ва барий (Ва) учун Фотоэффект кўринадиган ёруғлик соҳасида ҳам кузатилади.