ФУКО

ФУКО (Foucault) Жа Бернар Леон (1819.18.9 Париж 1868.11.2) француз физиги. Берлин ФА, Лондон Қироллик жамияти аъзоси. Петербург ФА мухбир аъзоси (1860). Париж ФА аъзоси (1865). Париж расадхонаси физиги (1855 й. дан). Илмий ишлари оптика, механика ва электромагнетизмга оид. Айланма кўзгу усули (Фуко усули) ни кашф қилди (1850). Маятник (Фуко маятниги) ёрдамида Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини экспериментал тасдиқдади (1851). Гироскоп ихтиро қилди (1852). Яхлит металл жисмларнинг индукцион токлар (Фуко токлари) таъсирида қизишини аниклади ва уни камайтириш усулларини кўрсатди. Биринчи марта шиша кўзгулар ясашнинг аниқ усулини яратди (1857), биринчи бўлиб нурланиш ва ютилиш чизиклари орасидаги боғланишни аниклади.


Кирилл алифбосида мақола: ФУКО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ФИЗИКА
ЕР
ШИША
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты