ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИ

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИ — (ЎзРда) судда фукаролик ишларини кўриш, ҳал қилиш ва суд қарорларини ижро этиш билан боғлиқ фаолият. Фуқаролик процессуая ҳукуқи нормалари билан белгиланади. Процессуал қонун суд фаолиятини амштга оширилишвда манфаатдор шахсларга ишда иштирок этиш ҳуқуқини, уларга қатор процессуал ҳуқуқяар берилишини ва процессуал бурчлар юклатилишини белгилайди. Фуқаролик процесси шахсларнинг мулкий ва шахсий ҳуқуқларининг суд томонидан ҳимоя қилиниши шакли сифатида кўрилади. Шу муносабат билан муайян фуқаролик процессуал ҳаракатлар қилинади. Бундай ҳаракатлар судда фуқаролик ишининг тарафлари сифатида қатнашувчилар ва ишнинг бошқа иштирокчилари томонидан қилинадиган процессуал ҳаракатлар, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширувчи суднинг процессуал ҳаракатларидан иборат бўлади. Фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш бўйича бўладиган суд фаолияти маълум босқич (қисм)ларга бўлиниб амалга оширилади. Фуқаролик процессининг бундай босқичлари: фуқаролик ишини қўзғатишдан, ишни судда кўриш учун тайёрлашдан, ишни суд мажлисида кўриш ва ҳал қилишдан, суднинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари юзасидан шикоят лар бериш ва протестлар келтириш, ниҳоят суднинг ҳал қилув қарорлари ижросидан иборат.


Кирилл алифбосида мақола: ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты