ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК — юридик жавобгарликнинг мустақил тури. Мулкий хусусиятга эга бўлган санкциялар кўринишида ифодаланади. Одатда, Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик мажбуриятларнинг бузилиши натижасида вужудга келади. Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик қарздорга ёки ҳуқуқбузарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир этиш орқали ҳуқуқи бузилган шахснинг ёки жабрланувчининг ҳуқуқларини тиклашга ва мулкий аҳволини яхшилашга қаратилган жавобгарлик шаклидир. Неустойка ва етказилган зарарни қоплаш Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ҳисобланади.