ГАЗ

ГАЗ — 1) узунлик ва масофани ўлчаш учун мўлжалланган қад. ўлчов бирлиги; аршин. Ўрта Осиё, шу жумладан Ўзбекистоннинг баъзи жойларида зар деб ҳам юритилган. Қиймати 0,71 м деб қабул қилинган. Газ 3 хил усулда аниқланган: 1-усулда узатилган қўлнинг бармоқлар учидан елкагача бўлган масофа (70-75 см) (биринчиси); кўкракнинг ўртасигача бўлган масофа (80-Г-90 см) (иккинчиси); то иккинчи елкагача бўлган масофа (105-5-110 см) (учинчиси). 2-усулда Газнинг ўлчами 1 бармоқ=6 арпа дони (1 арпа дони 6 ишчи от ёлига тенг) орқали аниқланади. Ўзбекистон ҳудудида 1Г. =24 бармоқ бўлган; агар 1 бармоқ 2,18+2,28 см бўлса, 1Г. тахм. 52,32-^54,72 см бўлган. 3-усул бўйича Газнинг ўлчами муштум (тутам) орқали аникланади. Бунда 1 муштум 4 бармоққа тенглигидан, шунингдек бош бармоқнинг кўтарилган ҳолатдаги узунлиги 3 бармоққа тенглигидан янги узунлик ўлчов бирлиги — «муштум кўтарилган бош бармоқ б-н» пайдо бўлади ва у миқдор жиҳатидан 7 бармоқ қийматига тенг ҳисобланади. Шулардан 1Г. =6 муштум + 1 муштум кўтарилган бош бармоқ билан = 6-4 бармоқ + 7 бармоқ =31 бармоқ. Демак, бу усулда 1Г. 31 бармоққа тенг экан. Энди 1 бармоқнинг ўртача 2,18+2,28 см га тенглигидан 1 Г. нинг қиймати аниқланади: 1Г. = 31 бармоқ =31 (2,18+2,28)=б7,58+70,68 см.

Қаерда ва нима учун ишлатилишига қараб Газнинг қиймати ҳар хил бўлган: Хоразмда Газ икки хил ўлчовга эга бўлган: ер ўлчаш учун, мато ўлчаш учун, яъни 1 ер Газ и=49 бармоқ, 1 мато Газ и=28 бармоқ; 1 бармоқ Хоразмда 2,078 см эканлиги ҳисобга олинса, 1 ер Газ и=101,882 см; 1 мато Газ и=58,184 см эканлиги келиб чиқади. Агар 1 бармоқни 2,18 см га тенг деб олинса, унда 1 ер Газ и=49-2,18=106,82 см; 1 мато Газ и=28-2,18=61,04 см эканлиги келиб чиқади. Бухорода ҳам икки хил Газ ўлчами қўлланилган. Биринчиси — оддий Газ 24 бармоққа тенг. Ҳар бир бар-моқ (Хоразмдагидек) 2,078 см га тенг килиб олинган. Шунда 1Г. =24 бармоқ = 49,875 см бўлган. Иккинчиси Бухоро қарисининг учдан бирига тенг бўлган. Бухоро шоҳ Г. и 106,82 см га тенг. Яна Г. нинг икки шоҳ Газ ига тенг бўлган қиймати ҳам бўлган ва у халқ орасида катта Газ деб ҳам юритилган. Бухорода 1740 й. дан бошлаб қиймати 36 бармоққа тенг бўлган Газ ҳам қўлланилган. Унинг қиймати 1Г. =36бармоқ = 36-2,18=78,48 см бўлган. Самарканд, Тошкент ва Фарғонада ҳам Газнинг икки хил қиймати қўлланилган. Улардан бири 40 бармоққа, иккинчиси эса 49 бармоққа тенг бўлган. 1 бармоқ = 2,18 см эканлигидан биринчиси — 1Г. =40 бармоқ = 87,2 см; иккинчиси — 1Г. =49 бармоқ=106,82 см. Газ амадда минг йиллардан бери қўлланиб келинган Хоз. кунда ҳам Газ халқ орасида, я-вни муомалада миқдори 0,71 м бўлган узунлик ўлчови бирлиги сифатида қўлланилмоқда; 2) азалдан халқ орасида қўлланиб келинган, узунлик жиҳатидан 0,71 м га тенг бўлган аршин ёки олчин каби узунлик ўлчов воситаси — рейка; 3) Ўзбекистоннинг баъзи жойларида Газ ҳажм ўлчов бирлиги. Mac, Г. б-н мой ҳажми ўлчанган, 1Г. ҳажм = 310-=-325 куб см га тенг бўлган, бу эса 0,310+0,325 л га тўғри келади; 4) тўқимачиликда — полотно ўришда тўқилган енгил шойи газлама; ҳарир Газдан дурра, шарфлар тикилади.

Ад.: Аҳроров Н., Қадимий ўлчов бирликлари, Т., 1996.


Кирилл алифбосида мақола: ГАЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты