ГАЗЛАР КИНЕТИК НАЗАРИЯСИ

ГАЗЛАР КИНЕТИК НАЗАРИЯСИ — газларнинг асосий физик хоссалари, айниқса, сийраклаштирилган газ хоссалари ҳақидаги назария; унга кўра газлар узлуксиз (тартибсиз) иссиқпик ҳаракатида бўлган, бир-бирига таъсир қилмайдиган зарралар (молекулалар ёки атомлар) тўпламидан иборат. Етарлича сийраклаштирилган газларда молекулалар оралиғи молекулаларнинг ўзаро таъсир кучи радиусидан катта. Мае, 1 см3 газда 10» молекула бўлса, уларнинг оралиғи 10-’ см ёки 100 А, ўзаро таъсир кучининг радиус и бундан 10—20 баравар кичик. Идеал газларнинг молекулалари бир-бири билан таъсирлашмайди, улар ҳамма йўналишда бир хил тезлик б-н ҳаракатланади. Газлар кинетик назариясига асосан газ ҳажмининг ҳамма жо-йида т-ра ва босим бир хил (иссиқлик мувозанати), молекулалар тартибсиз ҳаракатланади, т-ра ёки босим ўзгарса, мувозанат бузил ад и, энергия, босим, т-ра ва ҳ. к. градиентлари ҳосил бўлади. Газлар кинетик назариясида диффузия ҳодисаси — молекулаларнинг масса ташиши, иссиқ ўтказувчанлик — молекулаларнинг энергия ташиши, қовушоқлик — молекулаларнинг ҳаракат миқдор ташиши деб қаралади. Газлар кинетик назариясида молекулалар S диаметрли шарлар деб қаралади, бу диаметр эркин ўтиш йўли билан қуйидагича боғланган: /=1/7г62л0, бунда л0 — тўқнашишлар сони. Газлар кинетик назарияси космология, элементар зарралар физикаси, плазма физикасида кенг татбиқ қилинади.


Кирилл алифбосида мақола: ГАЗЛАР КИНЕТИК НАЗАРИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФИЗИКА
ГАЗЛАР
ҚАТТИҚ ЖИСМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты