ҒЎЗА КУЯСИ, пуштиранг қурт — ўйиқ-қанотли куялар оиласига мансуб капалак. Пахта экиладиган кўпгина ма:>1лакатларда тарқалган; Ўзбекистонда ташқи карантин объекти ҳисобланади. Қанотлари ёйилганда 12—15 мм; олдинги қанотлари бир оз узунчоқ, қорамтир доғли оч жигарранг, юқори қисми тўқ қўнғир тусда бўлиб, очроқ тусли кўндаланг йўллари бор; орқа қаноти кулранг, кенг ҳошияли. Тухуми чўзиқовалсимон, оппоқ, бўйлама йўллари ёки тўрсимон нақши бор. Урғочиси 500 тача тухум қўяди. Қурти оч сарғиш, 12 — 15 мм; боши ва кўкрак қалқони сариқ. кўкрак ва қорин бўғимларининг усти тўқ пушти рангда. Танасининг ички қисми пушти ранг. Ғум-баги қизғиш жигарранг бўлиб. туклар билан қопланган. Ғўза куясининг қур-тлари 70 дан ортиқ турдаги, асосан гулхайридошларга мансуб ўсимликларни зарарлайди. Қуртлари ғўзанинг шона, гул ва кўсаклари билан озиқланади. Ғўза куяси тушганда пахта ҳосили 60—80% камаяди.
Кураш чоралари: карантин.