ҲАВО — газлар, асосан, Ер атмосферасини ташкил этувчи азот ва кислороднингтабиий аралашмаси. Ҳаво ва сув таъсирида Ер сиртида муҳим геологик жараёнлар содир бўлади, об-ҳаво ва иқлим шаклланади. Ҳаво деярли барча тирик организмларнинг яшаши учун зарур кислород манбаидир (қ. Аэроблар, Нафас). Ёқилғининг Ҳавода ёнишидан одамлар ўз турмуш ва и. ч. эҳтиёжлари учун зарур иссиқлик олишда қадимдан фойдаланиб келишади. Утмишда олимлар Ҳавони мавжудликнинг асосини ташкил этувчи элементлардан бири деб ҳисоблашган. Ҳавони мустақил модда деган тушунча 18а. охиригача давом этиб келди. 1775—77 й. француз кимёгари А. Ла-вуазье Ҳаво таркибида азот ва кисло-род, 1894 й. инглиз олими У. Рамзай ва Ж. Релей аргон борлигини исботлади. Шундан кейин Ҳаво таркибида бошқа инерт газлар ҳам мавжудлиги аниқданди.
Ҳаво — муҳим кимёвий хом ашё манбаларидан биридир. Соф қуруқ Ҳавонинг мол. м. 28.966, 0° да денгиз сатҳидаги босими 1013,25 ГПа; критик т-раси — 140,7°, критик босими 3,7 Мпа, ўзгармас босимдаги солиштирма иссиқлик сиғими Ср 10,045-Ю3 ж/(кг-К) (0-100° ораликда), ўзгармас ҳажмда эса С-8,3710-103 ж/ (кгК) (0-1500° оралиқца); ёруқчик нурини синдириш кўрсаткичи 1,00029, диэлектрик сингдирувчанлиги 1,000059 (0°да). Сувда эрувчанлиги 0°да 0,036%, 25° да 0,22%. Атмосферанинг Ерга яқин қисми — тропосферада масса жиҳатдан 80% га яқин Ҳаво тўпланган. Ер юзидаги соф қуруқ ҳавонинг асосий компонентлари жадвалда кўрсатилган.
Ҳавода жуда оз миқдорда сув Н20 (масса жиҳатдан 0,02—4%), сульфид ангидрид §02, метан СН4, аммиак МН,, углерод (П)-оксид СО, углеводородлар, хлорид кислота НС1. фторид кислота НҒ, симоб буғлари, Н§, йод I, радон Яп, ксенон Хе, шунингдек, азот (П)-оксид ва кўпгина бошқа газлар бўлади. Тро-посферада доимо маълум миқдорда тўзон ва баъзи тасодифий қўшимчалар учрайди. Ҳаво даги азот, кислород ва инерт газлар миқдори амалда ўзгармасдир. Тирик организмлар нафас олганда, ёқилғи ёнганда, металлар эритилганда ва б. да сарфланадиган кислород миқдори яшил ўсимликлар фотосинтези туфайли тикланиб туради.
Вулканларнинг отилиши ва радиоактив элементларнинг парчаланиши — инерт газлар (аргон, гелий ва радон) манбаидир. Газларнинг энг енгили — гелий Не коинотга узлуксиз равишда тарқалиб туради. Водород ҳам гелий каби фазога тарқалади. Турли жараёнлар натижасида унинг Ҳаво даги миқдори сақланиб туради. Ҳаво даги карбонат ангидрид, сув буғи ва тўзон микдори турли шароитга қараб ўзгариши мумкин. Катта микдордаги СО, фотосин-тез жараёнларига сарф бўлади ва оке-ан сувларига ютилади. Табиатда кар-бонат ангидрид ёғоч ва кўмирнинг ёниши, тирик организмларнинг нафас чиқариши, чириш ва ҳ. к. натижасида ҳосил бўлади. У карбонатли тоғ жинсларининг парчаланиши, вул-кан отилишидан ҳам юзага келади.
Сўнгги 100 й. да атмосфера Ҳ. си таркибида СО, миқдори 10% га ортди. Унинг асосий қисми (360 млрд. т) ёқилғи ёқиш натижасида пайдо бўлди. Агар ёқилғи ёқиш суръатлари шу зайлда давом этса, яқин 50 — 60 й. да атмосферадаги С02 миқдори 2 баравар ортади ва об-ҳавонинг кескин ўзгаришига сабаб бўлиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ёқилғи ёқиш — Ҳ. ни ифлослантирувчи газлар (СО, N0, §02) нинг асосий манбаидир. Сульфид ангид-рид Ҳаво кислороди таъсирида сульфат ангидрид (§03) гача оксидланади. §03 сув буғлари ва аммиак билан реакцияга киришиб, сульфат кислота Н,§04 ва аммоний сульфат (1МН4)2§04 ҳосил қилади. Бу бирикмалар атмосфера ёғинлари билан бирга Ер юзасига тушади. Ички ёнув двигателилан фойдаланиш Ҳавони азот оксидлари, углево-дородлар ва қўрғошин бирикмалари билан ниҳоятда кўп ифлослантиради. Саноат корхоналари, иссиқлик электр ст-ялари, автотранспорт, ўрмондаги ёнғинлар, бўрон ва тўзонлар Ҳавода қаттиқ зарралар (чанг, тутун) миқдорини шу даражада кўпайтирадики, натижада катта шаҳарлардаги Ер сир-тига тушадиган қуёш радиацияси анча (20—40%) камайиб кетади. Қаттиқзар-раларнинг кўп микдорда атмосферага кўтарилиши планетада иқлим ўзгари-шига олиб келади.
Ҳавонинг ифлосланиши одам, ҳайвон ва ўсимликларнинг яшаш шароитини ёмонлаштиради, алоҳида касалликларнинг кўпайиши ва баъ-зан ўлимга сабаб бўладиган даражага етиши мумкин. Ҳавонинг радиоак-тив ифлосланиши айниқса хавфли (қ. Радиоактив чиқиндилар). Ҳавони ифлосланишдан сақлаш мақсадида саноат газлари атмосфераға чиқаришдан аввал тозаланади (қ. Газларни тозалаш).
Одамнинг нормал ҳаёт фаолияти учун Ҳавонинг таркиби, кислород парциал босими катта аҳамиятга эга. Ҳаво даги кислороднинг денгиз сатҳидан юқори парциал босими 213,32 ГПа ни ташкил этади; агар у 186.65 ГПа гача пасайса, кишида кислород етишмаслиги сези-л&ди, нафас олиши чуқурлашади, қон айланиши тезлашади. эритроцит миқ-дори кўпаяди ва ҳ. к. Парциал босим 146,65 ГПа гача тушганда гипоксия аломатлари юз беради. 66,66—89,93 ГПа да ҳаёт хавф остида қолади.
Суюқ ҳаво зичлиги 960 кг/м’ ( — 192° т-ра ва нормал босимда) бўлган зангори рангли суюқчик. Унинг таркиби турғун эмас, чунки кислороднинг буғланиш т-раси (—183°) азотнинг буғланиш т-раси (—196°) дан юқори бўлганидан, суюқ Ҳавода кис-лород атмосфера Ҳаво сига қараганда бирмунча кўп. Суюқ Ҳаво таркибида тахм. 54% кислород, 44% азот ва 2% инерт газлар бўлади. Суюқ Ҳаво сақланганда азот буғланади ва натижада кислороднинг нисбий миқдори янада кўпайиб қолади. Суюқ Ҳавонинг фракцияли буғланишидан соф азот, кис-лород, аргон ва б. инерт газлар олишда фойдаланилади. Суюқ Ҳаво пўлат баллонларда 150 атм босимда сақланади, баллон қора рангга бўялиб, устига «Сиқилган ҳаво» деб ёзиб қўйилади.
Сунъий Ҳаво (аниқроғи нафас олишга яроқли газлар аралашмаси — сунъий атмосфера) дастлаб тиббиётда кислород танқислиги касаллиги билан оғриган беморларни даволашда ишлатилган (40—60% кисло-роднинг оддий Ҳаво билан аралашмаси ёки 95% кислорд билан 5% СО, аралашмаси). Бундай сунъий газ аралашмасидан авиацияда, кончиликқутқарув ишларида ва б. да фойдаланилади. Сунъий Ҳаво ғаввослик ишларида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво турли жараёнларда, чунончи ёқилғини ёндиришда, рудалардан металларни эри-тиб олишда (домна ва мартен печларида), кўпгина кимёвий бирикмаларни олишда кимёвий агент сифатида ишлатилади. Ҳаво кислород, азот, инерт газлар олишда муҳим саноат хом ашёсидир. Ҳавонинг физик хос-саларидан иссиқдик ва товуш ўтказмайдиган материаллар, электр изоляция қурилмаларида, эластиклик хоссасидан пневматик шиналарда фойдаланилади. Сиқилган Ҳаво механик ишларни бажаришда (пневматик машиналар, пуркаш ва тўзитиш қурилмалари, перфораторлар ва ҳ. к.) қўлланади.
Ад.: Ивен М., Филлипс Л., Химия атмосферм, М., 1978; Уорк К., Уорнер С, Загрязнение воздуха. Источники и контроль, пер. с англ., М., 1980.
Рустам Маърупов.