ҲАДЯ

ҲАДЯ (фуқаролик ҳуқуқида) — бир шахснинг ўз мулкини 2-шахсга бепул бериши ҳақидаги шартнома. Ўзбекистон Республикасида қонун бўйича бирон бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки бирон-бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш (Ҳ. этишни ваъда қилиш), агар ваъда тегишли шаклда берилган бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга бериш ёки уни мул-кий мажбуриятдан озод қилиш мақ-сади аниқ кўриниб турган бўлса, Ҳадя шартномаси деб тан олинади. Ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклида Ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан ўзининг мол-мулкини ёки мол-мулкнинг бир қис-мини Ҳадя этишни ваъда қилиш ўзўзидан ҳақиқий эмас. Ҳадяни ҳадя олувчига Ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартнома ҳам ҳақиқий бўлмайди.

Ҳадя қилиш, айни пайтда Ҳадяни ҳадя олувчига топшириш (оддий совға тарзида) оғзаки ёки ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан ёзма шаклда амалга оши-рилади. Кўчмас мулк ва автомото-транспорт воситаларини Ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Умумфойдали мақсадларда қилинган Ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади. Хайр-эҳсон фуқароларга, даволаш, тарбия, ижтимоий ҳимоя, хайрия, илмий ва ўқув муассасаларига, фондларга, музейлар ва б. маданият масканларига, жамоат бирлашмалари ва б. фуқа-ролик ҳуқуқи субъектларига қилиниши мумкин. Хайр-эҳсон қилувчи мол-мулкни фуқарога хайрэҳсон қилганида бу мол-мулкдан маълум бир мақсадда фойдаланишни шарт қилиб қўйиши лозим. Ҳадя билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикасининг ФКда белгиланган (502 — 511-моддалар).


Кирилл алифбосида мақола: ҲАДЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты