ГАММА – НУРЛАНИШ (у-нурланиш) — тўлқин узунлиги 10» см дан кичик қисқа тўлқинли электромагнит нурланиш; радиоактив ядролар ва элементар зарралар парчаланганда, зарядли тез зарраларнинг модда билан ўзаро таъсири вақтида, шунингдек электронпозитрон жуфтларининг аннигиляцияси ва б. да пайдо бўлади. Атом энергияси исталган қийматларни эмас, балки энергетик сатҳлар деб аталувчи маълум катталикларни қабул қилади. Бундай сатхдар ядрода ҳам мавжуд. Уларнинг пасткиси асосий сатҳлар, катта энергияли сатҳлар эса уйғонган сатҳлар дейилади. Кўпинча, ядролар а-емирилиш, fi – емирилиш ёки ядро реакцияларидан кейин уйғонган ҳолатда бўлиб, Г.-и. натижасида асосий ҳолатга ўтади. Уйғонган ҳолатдан асосий ҳолатга ўтиш вақти жуда кичик; у 10»’° — 10»13 с га тенг. Умуман, ядро катта энергияли ҳолатдан кичик энергияли ҳолатга ўтган пайтда Г.-н. рўй беради. Г.-н. энергияси ядронинг дастлабки Е1 ва нурланишдан кейинги Ef ҳолати энергиялари фарқига тенг: Ј, — Ef-hv, бунда: v — нурланиш частотаси, А — Планк доимийси. Г.-н. рўй бериши учун ҳаракат микдори моменти ва жуфтлик сақланиш қонуни бажарилиши лозим. Ядро бир энергетик сатҳ Et дан иккинчи энергетик сатҳ Ef га ўтганда у-нурланишнинг ҳаракат миқдори моменти t=\ бўлса, бундай Г.-н. диполь нурланиш, 1—2 бўлса квадруполь нурланиш, /=3 бўлса актуполь нурланиш дейилади ва ҳ. к. Ядронинг электр зарядлари қайта тақсимланиши натижасида электр нурланиш Е спин ва орбитал магнит моментлари ўзгариши натижасида магнит нурланиш Мсодир бўлади. Ядронинг Г.-н. рўй бериши учун ярим емирилиш даври 10** — 1015 с га тенг бўлиши керак. Ядронинг ярим емирилиш даври Г.-н. энергияси, масса сони ва ядро спинига боғлиқ. Ҳар хил энергетик ҳолатдаги ядролар спини фарқи катта бўлса ( | Д/| >4) ядро емирилиши қийинлашади ва яшаш вакти ортади. Бу изомер ҳолат, уйғонган ядро эса изомер ядро дейилади. Ядро бир энергетик сатҳдан иккинчи энергетик сатҳга ўтганида Г.-н. рўй бермасдан конверсион электронлар чиқариши мумкин. Уйғониш энергияси атом қобиғидаги электронларга утиши натижасида электрон атомдан ажралиб чиқади. Бу ҳодиса ички конверсия, электронлар эса ички конверсион электронлар дейилади. Конверсион электронлар сонининг у-нурлар сон и га нисбати ички конверсия коэффициенти дейилади.
Конверсион электронлар энергиясини магнит спектрометрлар билан ўлчаб, Y-нурлар энергияси аниқланади. у-нурлар энергияси катта (Ј>1,02МэВ) бўлса, магнит-спектрометр, сцинтилляторлар (INaJTI) кристалл), яримўтказгич [Ge(Li)], детектор билан ўлчанади.
Г.-н. дан инсон фаолиятининг турли соҳаларида кенг фойдаланилади. Мас, тиббиётда зарарли шишларни даволаш учун кобальт тўплар қўлланилади (у-нурлар энергияси-1,3 МэВ), касалликларни олдиндан билиш учун радиоактив иоддан (Јг~0,3 МэВ) ва б. ўнлаб гамма-фаол препаратлардан фойдаланилади. Табиий калий таркибидаги калий = 40 табиий радиоактив изотопнинг гамманурланиши инсон гавдасидаги радиоактивликни аниқлаш учун хизмат қилади.
\Раҳим Бекжонов.