ҲАЙЗ

ҲАЙЗ, ҳайз цикли, ой кўриш, менструация — балоғатга етган қиз болада ва бола туғиш ёшидаги аёлларда ҳар 26—29 кунда, баъ-зан 21—24 кунда (қисқа цикл) содир бўладиган биологик жараён; Ҳ. циклида асосан тухумдон ва бачадонда ўзгариш рўй бериб, бачадондан маълум микдорда қон кетади. Ҳайз кўриш марказий нерв системаси (бош мия пўстлоғи, гипоталамус, гипофиз) томонидан бошқарилади.

Гипоталамус — бош миянинг асосий қисми, ички аъзолар ишини бошқариб, тартибга солиб туради, у ажратган нейрогормонлар гипофиз функциясини кучайтиради. Гипофиз ҳам, ўз навбатида, ички секреция безлари, хусусан жинсий безлар (тухумдон) функциясини кучайтирадиган гормон ишлаб чиқаради. Тухумдонда гипофиздан ажраладиган гормонлар таъсирида тухумҳужайрали фолликула (Грааф пуфакчаси) ўсади ва ривожланади. Фолликула етилаётганида бачадонга бевосита таъсир этадиган махсус жин-сий гормонлар (эстрогенлар) ажратади. Фолликула етилгач ёрилиб. ундан етилган тухумҳужайра чиқишига ову-ляция жараёни дейилади. Ёрилган фолликула ўрнида сариқ тана — ички секреция бези ҳосил бўлади; сариқ танадан прогестерон ажралади.

Прогестерон ва эстрогенлар таъси-рида бачадон шиллиқ қавати қалинлашади, унинг қон томирлари кенга-йиб. қон билан тўлади. Агар аёлнинг бўйида бўлмаса, сариқ тана нобуд бўлади, бачадон шиллиқ қаватининг функционал қисми парчаланиб кўчади ва Ҳайз кўрилади. Кейинчалик шил-лиқ қават юзаси астасекин битиб, асли ҳолига келади. Шундай қилиб, тухум-ҳужайра етилиши даврий равишда (ҳар 21—25 кун, кўпроқ 28 кунда) такрорланиб туради.

Қиз боланинг биринчи Ҳайз кўриши, унда иккиламчи жинсий белгилар (мас, кўкрак бези тўлишиб, қов усти ва қўлтиқда тук ўсиши ва б.) етилганидан кейин бошланади (қ. Балоғатга етиш). Биринчи Ҳайз қўриш муддати қиз боланинг соғлиғи ва турмуш тарзига, шунингдек, турар жойи ва иқлимга боғлиқ Қизларнинг Ҳайз кўриши кечикса (15 — 16 ёшгача), албатта, аёллар маслаҳатхонасига учрашиши ва тегишли мас-лаҳат олиши лозим. Ойлик қон келиши аёл организмининг (қиз боланинг) хусусиятларига боғлиқ. Ҳайз кўриш муддати бошида ўзгарувчан бўлиб, кейинчалик аниқ бир вақтга тўгри келади. Кўпчилик аёлларда Ҳайз маълум кунларда бошланиб, доим бир текис, оғриқсиз кечади, аёлнинг умумий аҳволи деярли ўзгармайди, улар одатдаги юмушларини бажараверишлари мумкин, аммо ортиқча толиқмасликлари, жисмонан зўриқмасликлари, гигиена қоидаларига риоя қилишлари керак. Ҳайз кўриш вақтида баъзи аёлларнинг кайфияти бузилиб туради, бўшашади, сут безлари дағаллашади. Ҳайз кўриш циклининг ўзгариши организмда бирор-бир касаллик борлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳар бир аёл махсус ҳайз календари (ойномаси) тузиши ва унга Ҳайз куни, муддати ва б. маълумотларни мунтазам қайд қилиб бориши лозим, шундай қилинса, Ҳайз кўриш циклининг бузилишини ўз вақтида аниқташ мумкин. Ҳомиладорлик ва баъзан бола эмизиш даврида аёл Ҳайз кўрмайди. Аёлнинг бўйида бўлмаган даврида қон кўрмай қолиши (аменорея) ёки аҳёнда бир оз қон келиши (гипоменструал синдром), бир неча кун кўп қон келиши (менор-рагия), унинг оғрикли бўлиши (аль-гоменорея), шунингдек, Ҳайз қонидан ташқари бачадондан қон кетиши (мет-роррагия) бирор касалликдан дарак беради, уни ўз вақтида аникдаб даволаш талаб этилади. Бундан ташқари, айрим аёлларда Ҳайз кўриш олди ҳолати кузатилади; бунда аёл бўшашади, кай-фияти ўзгаради, сут безлари дағаллашади, боши айланади, уйқуси бузилади, юраги ўйнайди, баъзан юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Аёл организмининг нормал функционал ҳолати турмуш тарзининг бекаму кўст бўлишига, қизларни ёшлигидан бошлаб тўгри тарбиялаш ва парвариш қилишга боғлиқ. Бу гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, организмни чиниқтириш, яхши овқатланиш, меҳнат ва дам олишни тўғри йўлга қўйиш, жисмоний машқларни бажариш, инфекцион касалликлардан сақланиш, агар касаллик рўй бергудек бўлса, ўз вақтида даволатишдан ибо-рат. Шуни назарда тутиш керакки, қиз бола организми Ҳайз кўргунча унга аста-секин тайёрланиб боради, бунда организмнинг бир-бири билан боғлиқ бўлган аъзо ва системалари (ички секреция безлари, юрак-томир, нерв системаси ва ҳ. к.) иштирок этади, бу мураккаб жараённинг ҳаммаси Ҳайз циклининг нормал кечишида муҳим роль ўйнайди. Қиз бола организми балоғатга етиш даврида ҳиссиётга тўла, турли нохуш омилларга нисбатан ўта таъсирчан бўлади.

Асабий ва руҳий бузилишлар, турмушдаги нохушликлар, жисмоний ва ақлий жиҳатдан толиқиш, шунингдек, айрим инфекцион касалликлар Ҳ. циклининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу даврда қиз бола билан ниҳоятда эҳтиёт бўлиб муомала қилиш, жанжаллашмаслик, ўта толиқишга йўл қўймаслик зарур. Қизлар биринчи бор Ҳ. кўрганида (бу ҳакда тасаввурга эга бўлмаса) жуда ҳаяжонланади. Шунинг учун қиз болани Ҳайз кўри-шига олдиндан тайёрлаб бориш лозим. Ҳайз функциясининг бузилиши ва б. гинекологик касалликларнинг олдини олишда Ҳайз кўриш вақтидаги гигиена қоидаларига амал қилиш зарур. Ванна қилиш, чўмилиш тавсия этилмайди, гигиеник душ қабул қилиш мумкин. Жисмонан зўриқтирадиган машқлар билан шуғулланмаслик керак.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАЙЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ГОРМОНЛАР
БОШ МИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты