ҲАЛИМ

ҲАЛИМ — буғдой ва мол гўштидан тайёрланадиган қадимий таом, ўзбек пазандалигида тансиқ таомлардан бири. Узоқ қайнатиб пиширилади. Бухоро ва Самарқанд вилоятларида «ҳалиса» деб ҳам номланади. Ҳалим тайёрлаш учун қайроқи буғдой бир оз намланиб, ёғоч кели (ўғир)да туйилиб, совуқ сувда ювилади, сўнг 5 — 6 соат давомида илиқ сувда ивитилади.

Ўсимлик ёғи қиздирилган қозонда лўнда-лўнда тўғралган қўй ёки мол гўшти қизаргунча қовурилади, сўнг тайёрлаб қўйилган буғдой солиниб, дарҳол сув қуйилади ва 2—3 (дош-қозонларда 9—10) соат давомида милдиратиб қайнатилади. Таом тўхтовсиз ковлаб турилиши лозим. Агар буғдой пишмай туриб суви буғланиб кетса, оз-оздан қайноқ сув қуйиб турилади.

Ҳалимнинг буғдойи эзилиб, гўшти эса ҳил-ҳил пишиб, буғдойга толасимон бўлиб аралашиб кетгач тузи ростланади ва олови пасайтирилиб, 2—3 соат давомида «дам берилади». Тайёр таом лаган, тақсимчаларда дастурхонга тортилади (айрим жойларда сузилган таомга долчин ёки шакар сепилади). Ҳалим кўпроқ Наврўз байрами-да, маърака-маросимларда, ҳайит, улуғ ёшни нишонлаш ва б. да тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАЛИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ГЎЖА
Туш таъбири нима дейилади
Джиган (GeeGun) - Дам


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты