ГАСТРОПТОЗ

ГАСТРОПТОЗ (гастро… ва юн. ptosis — пастга тушиш) — меъданинг ўз ўрнидан пастга тушиши. Кўп туққан аёлларда, озиб кетган ва узоқ ўтириб ишлайдиган кишиларда учрайди. Корин девори тонусининг пасайиши, диафрагмаминг баъзи касалликлари, ўпка эмфиземаси, экссудатив плеврит сабаб бўлади. Гастроптозда қорин бўшлиғида оғирлик сезилади, қорин дам бўлиб, бемор ҳадеб кекираверади, қулоғи шанғиллаб, боши айланади. Қорин мускуллари бўшашиб, пастки қисми осилиб кетади, меъдада сув борлиги сезилади. Беморга тез ҳазм бўладиган тўйимли овқат буюрилади, вақтинча енгил ишга ўтиш тавсия этилади, қорин мускулларини мустаҳкамлаш учун махсус бадан тарбия ва массаж қилинади. Ҳомиладорлик вактида ва туққандан кейин шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, санаторий ва курортларда даволаниш тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ГАСТРОПТОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Джиган (GeeGun) - Дам
ТОШКЕНТ
ЕР
МЕЪДА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты