ГЕКСАХЛОРЭТАН

ГЕКСАХЛОРЭТАН (перхлор-этан) , С2С16 — камфора ҳидли рангсиз кристаллар. Учта кристалл ҳолдаги модификациям эга. 43,6° гача ромбик панжарали, 43,6—71,1° да триклин панжарали, 71, Г дан юқорида кубик панжарали модификация барқарор. Суюкланиш т-раси 187° (ёпиқ капиллярда), қайнаш т-раси 185,6° (ўз-ўзидан ҳайдалади), зичлиги 2091 кг/м3. Спирт, эфирда оз, углерод сульфидда яхши эрийди. Сувда эрувчанлиги 0,005% (22,3°); сув билан азеотроп аралашма ҳосил қилади. Гексахлорэтан 200° ва ундан юқори т-рада қаттиқ ишқор, ишқорнинг спиртдаги эритмаси таъсирида оксалат кис-лотагача гидролизланади. Саноатда полихлорэтанлар ёки тетрахлорэтиленга хлор бириктириб олинади. Газсизлантирувчи таблеткалар и. ч. да, алюминийдан ясалган жиҳозлар тайёрлашда, тутовчи аралашмалар ҳосил қилишда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕКСАХЛОРЭТАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Aztecs - Кис
УГЛЕРОД
ЕР
КАЛЬЦИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты