ҲАҚОРАТ

ҲАҚОРАТ (жиноят ҳуқуқида) — шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш. Беодоб муомалада бўлиш турли хилдаги хатти-ҳаракатларда, чунончи ҳақоратли сўз ва ибораларни айтиш, бино, деворлар ва фотосуратларга ҳақоратловчи ёзувлар ёзиш, беодоб қилиқлар қилиш, юзига тарсаки уруш, тупуриш ва ҳ. к. да намоён бўлади.

Ҳақорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарлик сирасига киритилган. Ушбу кодекснинг 41-моддасига кўра, Ҳақорат қилиш энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқ-дорда жарима солишга сабаб бўлади.

Биринчи марта Ҳақорат қилган шахслар, агар уларнинг қилмишлари жиноий жазолашга тегишли бўлмаса, маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳақорат қилиш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда, ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали Ҳақорат қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ҳақорат қилиш жабрланувчи ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда; хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан содир этилган бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазоланади (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 140-модда).

Ҳақорат қилиш ҳар доим муайян бир шахсга қаратилган бўлади. Муайян бир шахсга қаратилмасдан айтилган уятсиз-беодоб сўзлар ва ш. к. хатти-ҳаракатлар безорилик деб баҳоланиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАҚОРАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
АЙБ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты