ҲИЖРИЙ ЙИЛ ҲИСОБИ

ҲИЖРИЙ ЙИЛ ҲИСОБИ — мусул монлар йил ҳисоби. Муҳаммад (сав) нинг Маккадан Мадинага кўчиши (қ. Ҳижра) билан боғлиқ. Қамария (ҳижрий-қамарий йил) ва шамсия (ҳижрий-шамсий йил)га бўлинади.

Қамария бўйича йил ҳисоби 622 й. нинг 16 июли жума кунидан бошланиб, Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой (29,530588 кун) даврига асосланган. 12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қа-марий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган. Ойлар тартиби билан муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодул аввал, жумо-дул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввал, зулқаъда ва зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан 10 — 12 кун қисқа. Қамарий йилнинг баъзилари кабиса йил бўлишига сабаб йилнинг каср қисми (0,3671 кун) ҳар 30 й. да 11,013 кунни ташкил этишидир. Унинг 19 йили оддий (354 кунлик), 11 йили кабиса (355 кунлик), 38-й. лик арабча циклнинг 2, 5, 7, 10, 13, 16, 18, 21, 24, 26 ва 29-й. лари кабиса деб қабул қилинган. Қамария ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп давлатлари ва б. баъзи давлатларда қўлланади.

Шамсия 622 й. нинг баҳорги тенг кунлик куни — 21 мартдан бошлаб ҳисобланади; кейинги йил бошлари эса 20, 21 ёки 22 мартга тўғри келади. Давомийлиги Григорий календаридат каби 365 ёки 366 кундан иборат. Шамсия бўйича ойларнинг номлари ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадди ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади.

Ўрта Осиёда янги услуб кенг оммавийлашгунга қадар қамария ҳисоби ҳам, шамсия ҳисоби ҳам ишлатилиб келинган; Шамсия ҳисоби бўйича йилнинг дастлабки кунларида Наврўз бай-рами ўтказилган.

Ҳижрий йил ҳисобининг саналарини янги услуб (Григорий календари)га айлантиришда махсус формулалар ва жадваллар қўлланади. Мас, Григорий календарининг 1980 й. қамариянинг 1399/1400 й. ларига ва Шамсиянинг 1359/1360 й. ларига тўғри келади (яна қ. Буржлар, Календарь).


Кирилл алифбосида мақола: ҲИЖРИЙ ЙИЛ ҲИСОБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КАЛЕНДАРЬ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
АЛИШЕР НАВОИЙ
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты